Regnum ахборот агентлиги хабьар беришича мамлакатимизда 2011 йилги мавсумга қадар учта вилоят марказларидаги стадонлар халқаро стандартлар талаби асосида капитал таъмирланади. Маҳаллий маъмуриятлар ва Ўзбекистон футбол федерацияси бир ой муддат ичида «Фарғона» (Фарғона вилояти), «Навбаҳор» (Наманган вилояти) ва «Динамо» (Самарқанд вилояти) марказий стадионларининг капитал таъмири бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлайди ва ушбу стадионлар 2011 йил мавсумига қадар халқаро стандартларга мос равишда капитал таъмирланади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри футбол федерациялари футболнинг барча турлари, жумладан ҳаваскорлик ва профессионал футболни ривожлантиришни мувофиқлаштириш билан шуғулланишади. Федерациялар, шунингдек, футбол клублари ва жамоаларига футбол бўйича ҳудудий, республика ва халқаро мусобақаларга тайёрланиш ва қатнашиш ишларида кўмак беришади. Жойлардаги федерациялар кенг аҳоли қатлами ўртасида футбол мусобақаларини ўтказиш, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига номзодларни тайёрлашга масъул бўлган клублар қошидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг ривожланишини мониторинг қилиш ҳамда футбол клублар учун захира тайёрлаш масъулиятини олишади. Улар, шунингдек, ўзларига тегишли ҳудудда футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва футболга оид бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш вазифаси юклатилган. Ўзбекистонда футболни қўллаб-қувватлаш фонди ҳудудлардаги футбол федерациялари иш ҳақи фондининг 50 фоизини молиялаштиради. Фонд 2010 йилда профессионал клублар қошида футбол бўйича янги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари қуриш ва мавжудларини таъмирлаш учун тенг улушда 8 млрд. сўм ажратилади. REGNUM ахборот агентлиги аввал хабар берганидек, Ўзбекистонда сиғими энг катта бўлган, Наманган шаҳрининг шу номдаги клубнинг уй ўйингоҳи ҳисобланувчи «Навбаҳор» стадиони (45 минг томошабин) реконструкцияси бошлаб юборилган. Айни вақтда стадион атрофидаги ҳудудни қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда. Собиқ фонтан каскади ўрнида янги шоссе тушади, ёнинг ёқасида эса янги улкан фонтан барпо этилади. Параллел равишда стадионни капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади: янги ўриндиқлар ўрнатилади, марказий кириш тоннели қурилади, минбарларнинг остидаги хоналар янгиланади. Иншоот бутунлай ўзгача ташқи кўриниш олади, футбол майдонининг чим қопламаси алмаштирилади, янги электрон табло ва ўйиннинг қизиқ лаҳзаларини қайта намойиш этишни таъминловчи махсус аппаратура ўрнатилади. Стадион халқаро талабларга мос қилинади, бу эса ушбу гўшада халқаро ўйинларни ўтказиш имконини ҳам беради. Хабарингиз бор, Тошкентдаги «Пахтакор» стадиони 9 миллион АҚШ долларига реконструкция қилингач, унинг сиғими 55 мингдан 35 минг ўрингача қисқарган эди. Ўзбекистон пойтахтида 2010 йилда «Бунёдкор» (150 миллион АҚШ долларига тенг) ва «Локомотив» (18 миллион АҚШ долларига тенг) клубларининг янги стадионлари ҳам фойдаланишга топширилади.
|