КЕЧА ПРЕМЬЕРА, БУГУН "ТАЪҚИҚ"! *** ТЎЙДАН КЕЙИНГИ ХУРСАДЧИЛИК ВА...ЯНА ҚАЙҒУ! *** "ФИЛЬМ НАМОЙИШИГА СОЙИПОВНИНГ СУДИДАН КЕЙИН РУХСАТ БЕРИЛИШИ МУМКИН!" *** 15 ДАН ОРТИҚ КИНО ВА МУСИҚА ЮЛДУЗЛАРИ ИШТИРОК ЭТГАН, БОШ ҚАҲРАМОНЛАР ШАЙТОН ҚИЁФАСИДА ГАВДАЛАНГАН КАРТИНА ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ? Маълумотларга қараганда, куни кеча премьера қилинган "Нафс” фильми бугундан бошлаб экрандан олиб ташланган. Фаррух Сойипов ижодидаги бугунга қадар энг оммалашиши кутилган ушбу фильм номига мувофиқ нафси тийилгандай! Таъбир жоиз бўлса, сўнгги ойлар актёр учун жуда омадсиз кечди. Тўйидан олдин "олиб кетилди”. Бир неча кунлик "йўқолиш”дан кейин пайдо бўлиб, бахт тўйини ўтказди. Энди яна ҳаммаси унут бўлсин деганда, бу аҳвол! Исми сир қолишини айтган актёрнинг айтишича, фильм Сойиповнинг судидан кейин яна катта экранларга чиқиши эҳтимоли бор. Умуман олганда, сўнгги пайтларда ўзбек киносида бундай ҳолат биринчи (ва охиргиси) ҳам эмас. Баҳром Ёқубовнинг "Зирапча”, Обид Асамовнинг "Ада эмас, дада” каби фильмлари ҳам премьерадан кейин таъқиқланганди. 15 тадан ортиқ кино ва мусиқа юлдузлари иштирокидаги картинанинг тақдири ҳақида тайинли бирон гап йўқ. Балки, картинада шайтон қиёфаси акс эттирилгани ёхуд қаҳрамонлар орасида "нафс”и ўпқонлар борлиги ўз ишини кўрсатгандир?! Муҳими, ҳаммаси яхшиликка бўлсин!
Жасур
|