Статистика |
XOZIR SAYTDA 2 MEXMON 2 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2010 » Март » 25 » NaFRaTga Sazavor JamoaLar
15:13 NaFRaTga Sazavor JamoaLar |
1. АРГЕНТИНА ТЕРМА ЖАМОАСИ. 1990 ЙИЛ
Аргентина терма жамоаси мухлисларидан ноўрин хафа бўлишга шошилмай туришларини сўраган бўлардик. Бу ерда гап альбиселестеларнинг бутун бошли жамоаси ҳақида эмас, балки маълум бир вақт оралиғида фаолият юритган қисми ҳақида бормоқда. Гап шундаки, 1990 йили Аргентина терма жамоасига мураббийлик қилган Карлос Билардо даврида, Марадона жамоадошлари фақат ҳимояланишдан иборат антифутбол намойиш этишга одатланиб қолган эдилар. Табиийки, майдондаги ўн бир футболчидан ўнтаси ҳимояда ётиб олса, мухлисларнинг эътирозига дучор бўлиши аниқ. Бунинг устига ушбу жамоада футбол қиролларидан бири тўп суриб тургани ҳолда ҳам, шундай ҳолатга йўл қўйилса, мухлисларнинг кечиришлари қийин бўлади. Шу сабабдан, бугунги ёқимсиз жамоаларнинг «кучли ўнлиги»да Билардо шогирдлари тенгсиз, деб топилдилар ва биринчи ўринга лойиқ кўрилдилар.
2. 70-ЙИЛЛАРДАГИ МЮНХЕННИНГ «БАВАРИЯ» КЛУБИ Ўша вақтларда «Бавария» клубига ўз миллий чемпионатида ҳам, халқаро учрашувларда ҳам қарши тура оладиган жамоалар камдан-кам топилар эди. Мюнхенликлар сафида Герд Мюллер билан Франц Беккенбауэрлар шу қадар ёрқин порлаган эдиларки, оқибатда рақиб жамоа футболчилари уларни тўхтатишнинг умуман иложини топа олмасдилар. Натижада ўз суюклиларининг мағлубиятга учраётганига чидай олмаган мухлислар, бу икки футболчига дуч келган жойда ташланиб қолар эдилар. Айнан мана шундай ҳолатларда ушбу даҳо футболчилар, спортнинг футболдан ташқари, яккакураш турларидан ҳам яхшигина хабардор эканликларини намойиш этардилар. Гарчанд бу ҳаракатлар ўз-ўзини ҳимоя қилиш деб топилса-да, мухлислар наздида салкам жиноят ҳисобланади. Шундай бўлгач, уларни ким ҳам яхши кўрарди, дейсиз. Албатта, немис футболи ва «Бавария» клуби мухлисларидан ташқари.
Бунинг устига баварияликлар ўзларига Фемида деб аталмиш илоҳа ҳомийлик қилиши ҳақида гапириб, мухлисларнинг жиғига тегар эдилар. Шу сабабли бўлса керак, 70-йиллардаги «Бавария» клуби бизнинг антирўйхатимизда иккинчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
3. 1967 ЙИЛДАН 1970 ЙИЛГА ҚАДАР БЎЛГАН «ЭСТУДИАНТЕС» КЛУБИ Бу жамоа сафида ўша вақтларда биз яхши танийдиган Хуан Себастьян Вероннинг отаси Хуан Рамон Верон тўп сурарди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам машҳур футболчилар бўлганлар. Аммо фарқи шундаки, агарда Веронларнинг кичиги ўзининг «Лацио», «Манчестер Юнайтед» каби клублардаги фаолияти билан шуҳрат топган бўлса, унинг отаси бирмунча ножўя ўйинлари орқали бу мартабага эришган эди. Гап шундаки, Аргентинанинг «Эстудиантес» клуби 1967-1970 йиллар оралиғида ўз ички чемпионатида сурункасига ғолиб бўлиш билан биргаликда, уч марта Либертадорес Кубоги ва бир марта Қитъалараро Кубокка эга чиқади. Аммо аргентиналиклар ғалаба қозониш учун ҳеч қандай услубдан тап тортмас эдилар. Рақибларига тазйиқ ўтказиш, қўрқитиш, қўполликлар ишлатиш, турфа хил айёрликлар «Эстудиантес» клуби учун чўт эмасди. 1969 йили ўтказилган Қитъалараро Кубок финалида уларга тўқнаш келган «Милан» клуби футболчилари ҳамон «Эстудиантес» жамоаси ўйинчиларидан қабул қилиб олган ҳар хил зарбаларни ҳайрат билан эслайдилар. Бу қадар жирканч футбол бўлса, ҳеч қачон ўзига нисбатан хайрхоҳлик билдирадиганларни топа олмаган.
4. 70-ЙИЛЛАРДАГИ АНГЛИЯНИНГ «ЛИДС» КЛУБИ Англия чемпионатида яқин даврларгача ҳам ўзининг чиройли ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой эгаллашга муваффақ бўлган «Лидс» клубини кўпчилик ҳамон ҳурмат билан эслайди. Аммо инқирозга учраб, премьер лигадан тушиб кетган бу клубнинг тарихи у қадар ҳам иллатлардан холи эмаслигини кўпчилик мухлислар билмасалар керак. 70-йилларда бу жамоа шу қадар қўпол, тажовузкор футбол намойиш этар эдики, натижада мухлислар уни «ифлос «Лидс» деб атаган эдилар. Очиқчасига рақибни ортидан чалиб йиқитиб кетишлар, ҳакам кўрмайдиган тарзда ён томондан яқинлашиб, рақиб футболчиси тумшуғининг тагига тушириб қолишлар, муштлашишлару, кўплашиб тазйиқ ўтказишлар бу жамоа учун одатий ҳолатга айланиб қолган эди. Шу сабабли ҳам, ўтган асрнинг 70-йилларида «Лидс»нинг мухлислари у қадар ҳам кўпчиликни ташкил қилмас эдилар. Уларнинг ифлос кирдикорлари бўлса, тарих варақларига ёзилиб, қолиб кетди.
5. 2004 ЙИЛДАГИ ЮНОНИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ Нафсиламбирини айтадиган бўлсак, Юнонистон терма жамоаси ўша йили ҳаққоний равишда Европа биринчилигида ғолибликни қўлга киритганди. Аммо шу билан биргаликда бу чемпионликка олиб келган услубнинг қанақа эканлиги ҳақида ҳам икки оғиз гапириб ўтиб кетмасак бўлмас. Юнонларнинг Отто Рекхагель раҳбарлигида кўрсатган ўйинлари шу қадар ғайрифутбол услубида эдики, баъзан уларнинг ғалабаларидан ўз мухлислари ҳам у қадар хурсанд бўлмагандек тасаввур уйғонарди. Ҳаддан ортиқ даражадаги ҳимоявий футбол, деярли бир-бирини такрорлайдиган голлар, кичик ҳисобдаги ғалабалар ва ўта зерикарли тарзда намойиш этилган ўйинлар... Айнан мана шундай хусусиятлар эвазигагина юнонлар Европа чемпиони бўлдилар. Аммо инсоф билан шуни ҳам тан олиб айтиш керакки, улар ҳар ҳолда чемпион бўлдилар. Бу ишни улар уддалай олдилар...
6. «ЮВЕНТУС» (ИТАЛИЯ) Италиянинг бир вақтлардаги сўзсиз асосий етакчиси бўлмиш бу жамоа жуда омадли ҳам хисобланарди. Бундай хулосанинг пайдо бўлишига, «Ювентус» клуби футболчиларининг кўпгина ҳал қилувчи голлари, асосан ўйинларнинг сўнгги дақиқаларида киритилгани сабаб қилиб кўрсатилади. Бунинг устига бьяконерлар асосан ҳимояга таяниб ўйнайдилар, гарчанд бу услуб кўплаб Италия жамоаларига хос бўлса-да, айнан туринликлар томонидан ҳимоявий услубга кўпроқ ёндашилиши сир эмас. Бундай ўйинлар бўлса, табиийки, «Ювентус»га нисбатан мухлисларда хусумат пайдо бўлишига олиб келади. Туринликларнинг ҳакамлар ёрдамига таянишлари бўлса, алоҳида мавзу... Бу ўринда, клубнинг айнан мана шу рўйхатга тушиб қолишига, уларнинг мана шу хусусиятлари ҳам каттагина ҳисса қўшганлигини таъкидлаб ўтиб кетишимиз кифоя бўлса керак.
7. «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» (АНГЛИЯ), 1993 ЙИЛДАН БОШЛАБ 1993 йилдан бошлаб, «Манчестер Юнайтед» жамоаси премьер лиганинг энг етакчи жамоасига айланди. Бу давргача бўлган вақтда, Англия чемпионати мухлислари учун асосан «Челси», «Ливерпуль», «Арсенал» клублари алоҳида аҳамиятга молик ҳисобланарди. Табиийки, уларнинг ҳаммасини бирин-кетин ер тишлата бошлаган «Манчестер Юнайтед» жамоаси яшин тезлигида ўзига янги мухлислар тўплаш билан биргаликда, худди ўшандек суръатда душман ҳам орттира бошлади. Бунда асосан консерватизм руҳиятидаги футбол ихлосмандлари МЮдан нафратлана бошладилар. Демак, рўйхатдаги бошқа клублардан фарқли равишда, МЮнинг бугунги мақоламиздан жой олишида, ундаги ижобий хусусиятлар сабаб бўлган.
8. ИТАЛИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИ Итальянлар шубҳасиз кучли терма жамоага эгалар. Уларнинг ўз вақтида уч бора жаҳон чемпиони бўлганликлари ҳам бу фикримизни исботлаб турибди. Шундай бўлгач, албатта, бутун дунё бўйлаб, «кўҳна гвардия» мухлисларининг кўплаб топилиши ҳам табиий ҳол ҳисобланади. Бироқ шу билан биргаликда уларни ёқтирмайдиган инсонлар ҳам бир талай. Бунга асосий сабаб қилиб, Италия терма жамоасининг ҳаддан ортиқ даражада ҳимоявий ўйинга эътибор қаратиб юборишлари кўрсатилади. Уларнинг қатъий ҳимоявий тактикага асосланган ўйинлари кўп ҳолларда мухлисларнинг меъдаларига тегиб қолади. Шу сабабли ҳам, баъзан улар томонидан қайд қилинаётган натижалар ҳам кўзга кўринмайди. Масалан, охирги жаҳон чемпионатида итальянлар ғолибликни қўлга киритган бўлсалар-да, навбатдаги мундиал олдидан, деярли ҳеч қайси мутахассис уларни асосий фаворит сифатида кўрсатгани йўқ.
9. «АРСЕНАЛ» (АНГЛИЯ) 1986 ЙИЛДАН ТО 1995 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ВАҚТДА. Ўша вақтлардаги «Арсенал»ни бугунги кундагиси билан мутлақо солиштириб бўлмайди. Ўн йил вақт мобайнида «тўпчилар» премьер лигадаги энг зерикарли ўйин намойиш этадиган жамоа бўлиб келдилар. Уларнинг ўйинлари шу қадар бир хилда ва мухлисларни жалб қилмайдиган тарзда бўлар эдики, ҳаттоки Англияда камдан-кам ҳолатлардагина кузатиладиган, ўйингоҳларга мухлислар ташрифининг камайиб кетишига ҳам олиб келаётган эди. Аммо айнан XX асрнинг сўнгги ўн йиллиги ўрталарида жамоага келган Арсен Венгер мухлислар унчалик ҳам ёқтиравермайдиган бу жамоани қисқа вақт ичида уларнинг суюклиларидан бирига айлантирди.
10. «РЕАЛ» (МАДРИД, ИСПАНИЯ) Энди «Реал» клубини мухлислар нима учун ёқтирмасликларини тушунтириб ўтириш шарт бўлмаса керак. Миллионлар ўйини шинавандаларига хос бўлган хусусиятлардан бири шундаки, улар кўп ҳам доимо ғалаба қозонаверадиган жамоаларни мунтазам равишда қўллаб-қувватлайвермайдилар. «Реал» клуби бугунги кунда Чемпионлар Лигаси деб аталмиш турнирга асос солинган вақтларда, қаторасига ғолибликни қўлга киритаверди ва бу билан ўз мухлисларини хурсанд қилиш билан биргаликда, ўзини ёқтирмайдиганлар сафини ҳам кескин кўпайтириб юборди. Лекин бу омиллар «Реал»нинг бугунги рўйхатимизга қўшилишида «хамир учидан патир» вазифасини бажаради, холос. Мухлислар нафрати «қироллик клуби» бошқарувига Флорентино Перес деб аталмиш инсон келганидан сўнг, жуда ҳам кучайиб кетди. Жаноб Перес илк бора президентликка сайланганидан сўнг, жамоага Луиш Фигу, Зайниддин Зидан, Дэвид Бекхэм, Роналдо Луис Назарио де Лима каби жаҳон юлдузларини олиб келди ва «галактикос»га асос солди. Бунақанги сунъий равишда ташкил қилинган жамоа кўпгина мухлисларга мутлақо ёқмади ва улар икки лагерга бўлиндилар. Бирлари бу клуб учун ўлиб-тирилишга ҳам рози бўлса, бошқалари унинг заволи учун шу ишни қилишга тайёр эдилар. Умуман олганда, бугунги кунга қадар ҳам, «Реал» Мадрид деганда, холис қоладиган мухлислар камдан-кам топилади. Бу ҳолат, айниқса, Флорентино Перес иккинчи бор «Реал» тахтига келиб, янги галактикос яратишга киришиб кетгандан сўнг янада авж олиб кетди. Шу сабабли ҳам, таркибида Криштиану Роналду, Кака, Хаби Алонсо, Бензема каби футболчилари бор бўлган жамоа, ўтган ҳафта Чемпионлар Лигаси баҳсларида Франциянинг «Лион» клубига имкониятни бой бергач, бу мағлубиятдан хафа бўлганлар билан биргаликда, хурсанд бўлганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилди. Ҳакамнинг ўйин тугалланганини билдирадиган ҳуштаги чалинганидан сўнг, дунёнинг ярми қайғуга чўмган бўлса, қолган ярми хурсандчилик қилишни бошлаб юбордилар.
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 711 |
Добавил: Messi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|