Бу воқеани эса Навоий вилояти масжидларидан бирида имомлик қилаётган танишимиз айтиб бердилар: «Мелиқул ота тумандаги тилга тушган фермерлардан. У кишининг фермер хўжалиги анча бақувват, ерлари ҳам, ишлайдиганлар ҳам кўпроқ. Турмуш ҳам шунга яраша тўкис, фаровон: ўғиллар ва куёвларнинг ҳаммасида дан-ғиллама ҳовли-жой, гаражида енгил машина, оғилида қўша-қўша новвос, сигир... Аммо машҳур фермернинг биттагина камчиликлари бор: намозга "бепарвороқ”лар. Тўй-маъракаларда учрашиб қолганимизда оғир ботмайдиган қи-либ бир неча марта намоз ўқишга тарғиб қи-либ кўрдим. Ҳеч бўйинлари йўл бермади. "Олт-мишга кираману бошлайман, мени ким қи-дирса масжиддан топадиган бўлади”, дейдилар кулиб. Намоз ўқи-маслик учун бир қанча баҳона-сабабларни рўкач қиладилар: "Кун бўйи даладамиз, намоз ўқиш у ёқда турсин, бош қашишга ҳам вақт бўлмайди”; "Ибодатга сал бекорчи бўлсанг, ярашаркан-да, нафақага чиқиб олай, икки йилгина сабр қилинг!” Олтмиш ёшгача соғлиқни ҳам, умрни ҳам ҳеч ким кафолатлаб бермагани ҳақидаги гап-сўзлар ҳам кор қилмайди: "Мелиқул отанг ҳали уч-тўрт дов йигитнинг белини синдиради”, деб чайир қўлларини мушт қилиб кўрсатадилар. Мелиқул отани "арзимасгина, кучсизгина” бир дард йиқитди. Миясига қон қуйилиб, бир қўл-оёғи фалаж бўлиб қолди. Кечагина гурсиллатиб юриб, гулдираб гапириб турган одам бугун тўшакка михланиб, кўкка термулиб ётибди. Масжид қавмидан бир неча киши кўргани кирдик. Ҳол-аҳвол сўраб, тасалли бердик, Аллоҳдан дардига шифо сўрадик. Кетар пайтимиз Мелиқул ота мени қолишга имо қилди. Бошқаларни кузатиб қайтиб кирдим. Ўнбошламоқчи бўлиб уринди, лекин эплана олмади. Қийнамаслик учун энгашиб қулоғимни тутдим. Аранг, тутила-тутила шундай дея олди: "Домла, олтмишга ҳам етиб бора олмадим... Энди... нима қиламан? Ким менга намоз ўқишни ўргатадию, уни қандай ўқийман?... Ўшанда нега гапингизга кирмадим-а?” Унинг ўкинч, надомат ҳоким кўзларидан икки томчи ёш қалқиб чиқди». Эски HIDOYAT.UZ ВЕБ сайтидан олинган
|