"ВИА Гра” гурухи аъзоларидан бири Надя Мейхер икки томчи сувдек Майкл
Джексонга ухшаб бормоқда. Кўплаб интервьюларида поп-мусиқа қиролининг
ижодини қадрлашини ва унинг яратган барча тароналарни тинглаб боришини
айтган қўшиқчи, "Зірка+Зірка” кўрсатувини суратга олиш жараёнига
кутилмаган ташқи кўриниш билан ташриф буюрди. Надя Мейхернинг бурни,
юзи ва хаттоки грими ҳам мархум поп-мусиқа қироли Майкл Джексонни
эслатиб юборди. Эндиликда жаҳон оммавий ахборот воситаларининг барчаси
Надя Мейхерни очиқчасига Джексонга тақлид қилувчи ва бу ишни ажойиб
тарзда уддалаётганини ёзишдан чарчамаяпти.