Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) маҳаллий музқаймоқ ишлаб чиқарувчи – "Имкон- плюс” компаниясига 4 млн. АҚШ доллари ажратмоқда. Бундан асосий мақсад – ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турини кўпайтириш, шунингдек, вилоятларда ҳам музқаймоқ сотувини йўлга қўйиш.Ҳозирда "Имкон- плюс” компанияси музқаймоқнинг 50 дан ортиқ турларини ишлаб чиқариб, бозорнинг 20% ни эгалланган. Эслатиб ўтамиз, "Имкон- плюс” компанияси аввал ҳам ЕТТБ дан 2,6 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит олган.