YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:05
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 5
MEXMON 5
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Октябрь » 6 » МУСТАФО: “ОДАМЛАР ОРАСИДА СЕВГИ ЙЎҚ!”
08:00
МУСТАФО: “ОДАМЛАР ОРАСИДА СЕВГИ ЙЎҚ!”


1. "Ёшлар” радиоканалидаги "Қулоққа айтиладиган гаплар” эшиттиришида мухлисларнинг талабига биноан жонли куйлаб бердингиз. Кутилмаганда жонли қўшиқ сўрашларидан қўрқмайсизми?

Бундан қўрқиш эмас, қувониш керак. Ҳар қандай холатда жонли куйлаб беришим мумкин. Тўғри, томоғим оғриганда куйласам, ижромдан кўнглим тўлмайди. Лекин тўй ёки байрамларда бир қўшиқни жонли айтиб беришимни сўрашса, қўлдан келганча мухлисларнинг талабини қондиришга ҳаракат қиламан.
2.  Устозингиз Сардор Раҳимхон билан сухбатлашганимда, "Шогирдим муваффақиятсиз чиққан қўшиғимни куйлади”, — деган эди... У қўшиқни мен эмас, Жаъфар куйлаган. Ҳақиқатдан ҳам, қўшиқ яхши чиққанди. Ҳатто Сардор акамга ҳам қўшиқ маъқул келган.
3. Куз мавсумида қаерда дам олишни режалаштирдингиз?
. Яқинларингиз билан уч-тўрт кун хордиқ чиқарганга нима етсин!
4. Антирекламага муносабатингиз қандай?
Бугунги кун санъатида антирекламанинг ҳам ўз ўрни бор. Фақат у ҳам меъёрда бўлиши керак. Кимнингдир шахсиятига тегадиган антирекламага, албатта, қаршиман.
5. Тасаввур қилинг, туғилган кунингизни яқинларингиз даврасида нишонлаяпсиз. Шу пайт сизни хизматга чақириб қолишди. Бундай вазиятда қандай йўл тутган бўрдингиз?
Ишонасизми-йўқми, 10 йилдан буён уйга меҳмон чақириб, туғилган кунимни нишонлаганимни эслай олмайман. Негадир доим айнан туғилган куним бирор хизмат ёки концетда тўғри келиб қолади. Санъаткор соғлиғи панд бермаётган бўлса, халқ хизматидан қолиши керак эмас, деб ўйлайман. Буни моддий манфаатни ўйлаш деб тушунманг. Шунчаки халқ назаридан қолишдан қўрқаман.
6. Нигора билан ишқий муносабатда эмишсиз?
Йўғ-е, ўзим учун номаълум бўлган туйғуларим ҳақида эшитиш ғалати экан. Нигора билан  дўстона муносабатдамиз
.
7. Юртимиз ва дунёдаги янгиликлардан қандай бохабар бўласиз?Тезкор интернет тизими ва ойнаи жахон орқали барча янгликларни билса бўлади
.
8. Сардор Раҳимхоннинг яна бир шогирди Жаъфар билан бирга  бирин-кетин саҳнага чиққан эдингиз. Негадир у сиздан ижод борасида ортта қолиб кетмаяптими?
Унинг ижодда кўтарилмаётганининг асосий сабаби ҳаракатсизлигида бўлса керак. Лекин ўзи жуда яхши ижодкор. Ўйлайманки, озгина ҳаракат қилса, албаатта, элга манзур қўшиқларни яратишга муваффақ бўлади.
9. Нега айнан бир пайтлар хит бўлган "Олма-олма” қўшиғини қайта ижро этишн лозим топдингиз?
Менга бу қўшиқ жуда ёқади. Шунинг учун анчадан буён уни ижро этишни кўнглимга тугиб юргандим. Лекин қўшиққа клип суратга олиш, уни ойнаи жахон орқали айлантириш ниятим йўқ эди. Қўшиқ тайёр бўлгандан кейин уни қўшиқнинг асл муаллифига  эшиттириб кўрдим. Қўшиқ уларга маъқул келди. Бундан руҳланиб клип ҳам суратга олдик.
10. Илк бор айтган қўшиғингизни эслай оласизми?

Унутиб бўлар эканми?! Илк бор "Бевафо ёр” деган қўшиқни 18 ёшимда ижро этган эдим.  Қўшиқнинг сўзларини ўзим ёзганман, аранжировкасини эса яқин дўстим қилиб берганди.

11. Нега у қўшиқни қайта халққа тақдим этмайсиз?
Очиғини айтсам, унинг мусиқий ва ижро камчиликлари бор. Лекин шунга қарамай, бу қўшиқ кўпчиликка маъқул келган. "Сўзлари жуда маъноли”, дейишади. Насиб қилса бу қўшиқ устида яхшилаб ишлаб, қайта халққа тақдим этиш ниятим бор.
12. Сизни хафа қилиш осонми?

Дунёда мени хафа қилишдек осон иш бўлмаса керак.
 
13.  Хурсанд қилиш-чи?
Бу анча қийин. Негадир табиатан хурсандчилигимни юзимда акс эттиролмайман.
 
14. Севгига қандай таъриф берган бўлардингиз?
Ўйлашимча, севги фақат Тангригагина бўлади. Одамлар орасидаги севги эса йўқ нарса.
 
15. Наҳотки?Ҳа. Назаримда, одамлар бир-бирларига бўлган ўрганишни севги деб тушунадилар.
16. Романтикмисиз?
Табиатан ҳаддан ташқари  романтик инсонман.
17. Юқорида севгига ишонмаслигингиз хусусида айтиб ўтдингиз-ку?
Севги билан романтиканинг ўртасида катта фарқ бор. Романтика бу – ўй-хаёлларга чўмиш ҳисобланади.
18. Ҳаётда энг кўп ишлатадиган сўзингиз?
"Хўп бўлади” ва "раҳмат” деган сўзларни кун мобайнида бир неча марта қайтараман.
19. Одатда. тонгда соат нечада уйғонасиз?

Тўғрисини айтсам, мен тонгда энди уйқуга кетган бўламан. Осуда тунда фақат мусиқа басталаш ва янги қўшиқ яратиш ўй-хаёллари билан банд бўламан.

20. Оила аъзоларингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

Онам, укам ва мен яшаймиз. Укам ҳам мен билан бирга санъат соҳасида фаолият юритади.
21. Билишимча, ҳеч қаерда таҳсил олмаган экансиз?
Тўғри, фақат мактабни тамомлаганман, холос.

22. Назарий билим эгалламай туриб, санъаткор бўлиш қийин эмас эканми?

Албатта, ўзига хос қийинчиликлари бор. Инсонга илоҳий томондан юқтирилган бўлса ва ўзида бироз ҳаракатчанлик бўлса, назаримда, барча ишни уддалаб кетади
.
23. "Бизни ёр” қўшиғингизнинг телевидение орқали ўтказилган премьерасида ҳаяжонингизни енга олмаган экансиз. Шу гап ростми?
Рост. Ўшанда илк марта  телевидение орқали ьинтервю бераётган эдим. Шунинг учун бўлса керак, сўзларимни унутиб, роса ҳаяжонлангандим.

24. Ҳозир ҳам ҳаяжонланасизми?

Барибир, ҳаяжон бўлади. Чунки бир неча минглик халқ олдида туриб, қўшиқ куйлаш осон эмас. Фақат энди хаяжонни енгишни ва ўзимни йўқотиб қўймасликни ўргандим.

25. Зебо Наврўзованинг янги фильмида суратга тушаётган экансиз?
Буни қаердан билдингиз?! Бугун суратга олиш майдончасидаги илк куним.
26. Фильмда қандай рол ижро этаяпсиз?

Ролим у даражада катта эмас. Фильмда Шоҳруҳхоннинг созанда йигитлари ролини ижро этаяпман.

27. Бугунги кунда айрим хонандалар фильмларда суратга тушиб, ўз обрўларини йўқотиб қўйишяпти. Сизни бу ҳол ташвишга солмаяптими?

Бундан жуда қўрқяпман. Мен ўзимни шунчаки кинода синаб кўраяпман, холос. Уддалай оламанми-йўқми, вақт кўрсатади.

28. Дунёда сиз учун энг қадри нарса?

Ширин сўз ва эътиборни яхши кўраман.

29.  Тасаввур қилинг, тунда тўйдан қайтаётганингизда бир халта пул топиб олдингиз. Бунча пулни нимага сарфлаган бўлардингиз?
Бировнинг  пули ҳеч қачон буюрмайди. Тасаввур қиладиган бўлсам, онамни дунёдаги энг бахтли аёлга айлантирган бўлардим.
30. Қачон оила қурмоқчисиз?Олдин устозимизни уйлантириб олайлик (жилмайиб). Онам ҳам ҳар куни шу ҳақда савол берадилар. Танишларим ҳам "Тўй қачон?” деб безор қилиб юборишди. Насиб қилса, ўз карьерамни бироз бўлса-да кўтарганимдан кейин оила қураман. Ахир бу ҳаётда ҳеч ким ёлғиз умргузаронлик қилолмайди
.
31. Ҳайвонот оламига қизиқасизми?
Албатта, қизиқаман.  Балиқлар ва қушларни томоша қилишни, уларни кўриб завқланишни ёқтираман.

32. Ойбек билан бўлган қисқа муштлашувингиз клип экранга берилишидан олдин уяли телефонларга кўчди. Буни атайин қилдингларми ёки ...

Бундан мен ва Ойбекннг ҳам хабари йўқ эди. Бу шунчаки клипдаги бир лавҳа холос. Уни ким клипдан олдин халққа етказганидан хабарим йўқ.

33. Келгусидаги режаларингиз?
Ўйлаб қарасам, санъатда деярли барча нарсани янглик қилиб бўлишган. Мен яратилган нарсалардан ҳам янгилик яратмоқчиман.
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 774 | Добавил: JAVOXIR | Теги: МУСТАФО | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz