МУСОФИР РЎЗАНИ ОЧИБ, КЕЙИН ҚАЗО ҚИЛСА БЎЛАДИ Аллох таало «Сиздан ким шу ойда ҳозир бўлса, бас, унинг рўзасини тутсин. Ким бемор бўлса ёки сафарда бўлса, бас, ўша (тутилмаган кунлар) ададича бошқа кунлар (тутур). Аллоҳ сизга енгилликни ирода қилур. Аллоҳ сизга оғирликни ирода қилмас», деган. Рамазони шариф кунлари сафарга чиққан одам рўза тутмаслиги мумкин. Сафардан қайтгандан кейин Рамазоннинг қолган кунлари бўлса, уларни тутаверади. Рамазондан кейин эса, сафарда неча кун тутмаган бўлса, ўшанча кун қазосини тутиб беради. Ябя Аббос розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда Маккага (йўлга) чиқдилар. Шунда Кадийдга етгунларича рўза тутиб бордилар. Сўнгра рўзани очдилар, одамлар ҳам очдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари У зотнинг амалидан энг янгисига эргашар эдилар». Бошқа бир ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан Маккага чиқдилар. Бас, то Асафонга етгунларича рўза тутдилар. Сўнгра сув чақирдилар ва одамлар кўрсин учун оғизларига кўта-риб ичдилар. Маккага келгунларича оғизлари очиқ бўлди. Ана ўша Рамазонда бўлган эди. Ибн Аббос: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафарда) рўза ҳам тутганлар, оғизлари очиқ ҳам бўлган. Бас, ким хоҳласа рўза тутсин, ким хоҳласа оғзи очиқ юрсин», дер эди». Учовлари ривоят цилишган. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинаётган ҳодиса Маккаи мукаррама фатҳ қилинишида бўлган. Ўшанда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхд васаллам Рамазонда йўлга чиққан эдилар. Сафарнинг аввалида рўза тутиб борганлар. Мадинаи мунавварадан Маккаи мукаррамага қараб юрганда икки кунлик масофага жойлашган Кадийд номли қишлоқчага етганларида кишиларнинг заифлашиб қолганларини сездилар ва жиҳодга кетаётганларини ҳам эътиборга олиб рўзаларини очдилар. Саҳобалар ҳам очдилар. Уларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир масалада икки хил амаллари бўлса, янги амалга эргашиш одатлари бор эди. Шунинг учун ҳам у зот сафарда рўза тутганларида тутдилар, рўзани оч-ганларида очдилар. Асафон ҳам Мадина билан Макка орасидаги маконлардан бўлиб, марказ ҳисобланади. Кадийд унга қарашли, шунинг учун бир ривоятда Кадийд, иккинчисида Асафон деса, хилоф қилинган бўлмайди. Маълумки, Пайғамбар алайҳиссалом билан Макка фатҳига жуда кўп сонли саҳобалар чиққанлар. Уларнинг маълум қисмлари Пайғамбар алайҳиссалом улов устида туриб, кўрсатиб сув ичганларидан кейин рўзаларини очиб юборганлар. Лекин ўзларида қувват ва имкон топиб рўзасини очмаганлар ҳам бўлган. Аммо рўза тутганлар тутмаганларни, тутмаганлар тутганларни айбламаган лар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам вазиятга қараб гоҳо тутиб, гоҳо очиб юрганлар. Бизда ҳам ана шу тушунча бўлиши керак. Имкони бор одам хохдаса сафарда ҳам рўза тутаверсин, аммо бошқалар тутмаса айбламасин. Шунингдек, сафарда рўза тутмай, кейин қазосини тутган одам сафарда тутганларни айбламасин. Бу маъно қуйида келаётган ривоятда яна ҳам аниқроқ баён қилинади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Рамазонда сафарга чиқдик. Шунда рўзадор оғзи очиқни, оғзи очиқ ҳам рўзадорни айбламади». Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эдилар. Бас, тўпланган кишиларни ҳамда устига соя қилиб қўйилган одамни кўрдилар ва: «Бу нима?» деб сўрадилар. «Рўзадор», дейишди. «Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас», дедилар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эдилар. Баъзилар рўза тутдилар. Баъзилар оғзи очиқ бўлдилар. Оғзи очиқлар бел боғлаб ишладилар. Рўзадорлар эса, баъзи ишларга заифлик қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугун оғзи очиқлар ажрни олиб кетдилар», дедилар. МАХКУЛ РАХИМУЛЛОХ ДЕЙДИЛАР «Жаннат ахли бир хидни хис этишади-да: «Эй раббиммиз, жаннатга кирганимиздан буён бухидни хидлаймиз, биз ундан ширинрок хидни хеч туймаганмиз» дейишади. Уларга: «Бу буй рузадорларнинг буйидир», дейдилар». "ХАММАМИЗГА РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК"
|