Сенда саломатлик ва фаровонлик барқ уриб турибди.
Кўзларинг нақадар ажойиб порлайди, юзинг бахмалдек, қўлларинг ҳар доим илиқ ва майин… Бизга ҳам косметикангнинг сирини айт!» - сўрашди дугоналари муслима қиздан. У кўзларини кўтарди… ва табассум билан жавоб қилди: «Бунинг сири йўқ... - Лабларимга – фақат тўғри сўз ва самимийлик сураман, - Тилимга – фақат зикруллоҳ ишлатаман, - Кўзларимга – ҳаёли, иболи, лекин илиқ нигоҳ сураман, - Қўлларимга – фақат солиҳ ва фойдали амаллар сураман, - Баданимга – сабр ва садоқат, вафодорлик сураман, - Қалбимга – фақат Аллоҳга муҳаббат соламан, - Ақлимга – илм, ҳикмат ва оқилалик сингдираман, - Руҳимга – фақат Аллоҳга итоатни жо қиламан, - Эҳтиросларимни эса иймоним ва намозим билан жиловлайман....
|