Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек ва бошқа кўплаб миллат вакилларининг севимли қўшиқчиси, гўзал овоз соҳибаси, нозиктаъб аёл ва ажойиб она Муножот Йўлчиева ҳамиша хизмат сафарлари билан банд серижод хонанда десак адашмаймиз. Биргина аёлда шунча ҳислатлар мужассам бўлиши эса камёб ходиса. Ана шундай ижодкорлар орамизда бор экан, ўзбек санъати дунё юзини кўраверади.
-Муножот Йўлчиева ўз халқидан кўра кўпроқ Европахалқига хизмат қилади, дейдиган мухлислар бор. Бу фикрга муносабатингиз? -Йўқ ундай эмас! Лекин шундай фикрлар бўлиши табиий. Чунки гастрол сафарлари билан хорижий мамлакатларга кўп бориб турамиз. Мен умримнинг сўнгги нафасигача халқимга хизмат қилишни дилимга тугиб қўйганман. Муножот Йўлчиева бу ерда кам концерт беряпти, деган билан халққа хизмат қилмаяпти деган фикрга келиш керак эмас. Вилоятларга учрашувларга чиқяпмиз, байрам тадбирларида қатнашиб келяпмиз. Ҳар йил икки марта баҳор ва куз ойларида консерваторияда концерт қўяман. Мана, яқинда Тошкентнинг 2200 йиллигига бағишланган UNESCOнинг юбилейида қатнашиб келдик. Бу -давлатимизнинг, миллатимизнинг юзини кўрсатиш эмасми?! Куни кеча Fond Forum ташаббуси билан ташкил этилган лойиҳа доирасида кунчиқар мамлакатга ташриф буюриб, япон мухлисларимизни хушнуд қилиб қайтдик. Булар ҳаммаси, албатта, давлатимиз, миллатимиз фахри учун қилинаяпти. -Ёш эстрада хонандалари ижодида мумтоз қўшиқларнинг ижро этилишига қандай қарайсиз? -Ёшлар ижро қилгани яхши, фақатгина миллий чолғу асбобларида жонли овозда айтсин. Биласизми, ўзи студияда ёзаётганда ҳам, етмаган жойларини кўтариб, овозларини тозалаб ёзишади. Бу кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас. Агар ўшани жонли қилиб айтиб берсинчи, айтиб бера олмайди. Овоз пардадан қочади. Бу сунъий ижро, ўлик созлар. Бу ерда на юрак ва на дард бор. Энди мен бунга қаршиман, десангиз, кўролмасликка йўйиб, ғайрилиги келаяпти деб ўйлашлари мумкин. Лекин бу калта ўйлаш, нодонлик. Агар шу қўшиқларни миллий созларда жонли ижро қилиб беришганда янаям кўпроқ олқиш олган бўлишарди. Биз қўшиқларидан тарбия топиб, ўсиб улғайиб, машҳур бўлишимизга меҳнатлари сингган авлод вакиллари -устозларни бирор йиғинда узоқда кўриб қолсак, югуриб бориб, салом бериб, ҳурмат-иззатларини қилишга, дуоларини олишга шошиламиз. Булар-чи, ёнимизда туриб салом бермай туришини ҳеч ҳазм қила олмайман. -Нола, қочиримлар ва бачканалик сизнингча бирми? -Профессионал санъаткорларимиз кўп. ғўшиқлари ниҳоятда яхши. Зўр оҳанг, зўр мусиқа, зўр ижро. Лекин нимадир етишмайди. Шу нима эканлигини билолмаймиз. Юрак етишмайди, дард етишмайди! Ана шу иккисининг уйғунлиги бўлиши керак. Агар овозим бор деб борини қўйиб бақираверса, одамнинг меъдасига тегади. Ҳар нарсанинг меъёри бўлиши керак. Нола қочиримнинг ҳам, шу жумладан. Бачканаликка эса мутлақо қарши муносабатдаман. -Санъат сиз учун нима? -Санъат менинг ҳаётим, борлиғим. Ижро этаётган қўшиқларим мен учун яратилган, гўё. Инсон учун ҳаётда сув, ҳаво керак бўлгани сингари санъат ҳам мен учун озуқа. Санъат менинг имкониятларим... -Куй сеҳри... -Оддий бир мусиқани эшитганда инсон бутун ҳаёти давомидаги кечинмаларни кўз олдига келтиради. Агар куй-қўшиқ қувноқ бўладиган бўлса, қувончли онларни, ғамгин нолаларни тинглаганда, ҳаётнинг синовли кунлари кўз ўнгида гавдаланади. Баъзан эса инсон унинг таъсирида ҳаётда йўқотганларини қўмсайди, улар билан боғлиқ хотираларни, таассуротларни туяди. Кўзига ёш олади, юрагини бўшатади. Агар кино асарларига аҳамият берадиган бўлсак, иккинчи планда кадр ортидан мусиқа янграйди. Масалан хурсандчилик кунлари, тўй-тантаналарда жозибадаор куйларнинг ижро этилиши ёки қайғули ҳолатларда мунгли нолаларнинг таралишидан йиғи пайдо бўлади. Бу йўқотишдан ёки қайғудан эмас, балки куйнинг таъсиридан юз беради. Мана бу куй, қўшиқ, мусиқанинг қандай кучга қодирлигини кўрсатади. -Ижро жараёни... -Саҳнада қўшиқ ижро қилаётганимда “экстаз” (ўзини унутиш) ҳолатига тушаман. Сизга қараб ижро қилавераман, лекин сизни кўрмаслигим мумкин. Хаёлим, руҳиятим гўё муаллақ бўшлиқда учиб юргандек бўлади. Ҳзимни жуда енгил ҳис қиламан. Бутун вужудим билан берилиб ижро қиламан. Биласизми, шунда ўзимнинг овозимни ўзим эшитаман. Ҳзимнинг овозимни ўзим эшитиб маза қиламан. Мухлисларга қараб, ҳузур билан тебраниб, эшитиб ўтирганларини кўраман. Мен билан бирга ижро қилаётганларини кузатаман. Шулардан илҳомланаман. Шулар менга далда бўлади, мадад, куч бўлади. Италияда гастрол сафарида эканлигимизда йўл бошловчилар айтишди-ки, бизнинг мухлисларимиз, ҳатто, кучли опера ижроси пайтида ҳам гаплашиб ўтиришади. Сиз саҳнага чиққанингизда ҳам бу ҳолат юз берса ажабланманг. Сизларда ҳам суҳбатлашиб кулишиб ўтиришади-ку, дейишди. Саҳнага чиқдим, бир ашулани бошладим, иккинчиси, учинчисини ижро қиляпман, хаёлим томошабинларда, қачон гаплашишаркан. Зал сув қуйгандек жим-жит. Концерт тугаб саҳнани тарк этдим. ғўйишмади, қайта-қайта саломга чиқдим. Олқишлар, ҳуштак-қийқириқлар, узоқ-узоқ қарсаклар... Француз фуқароси бўлган эрон аёл менга юзланиб, биринчи берган саволи, ҳайратланиб нима қилиб қўйдинг деди. Менинг харратланиб савол нигоҳи билан қарашимга эса буларни гипноз қилиб қўйдинг деб жавоб қилди. -Ёшлар ва мусиқий тарбия борасида фикрингиз? -Ёшларимиз миллий қўшиқлардан узоқлашаяпти, мумтоз ашулаларни эшитмай қўйган, эстрадага қаттиқ берилиб кетишаяпти, деб кўп куюниб гапирамиз. Лекин эстрада қўшиқчилиги ҳам санъатнинг бир тури ҳисобланади. Аммо бугунги “ўзбек эстрадаси”ни санъат десак, соҳа мутахассисларининг бироз ғашини келтирган бўламиз. Ҳзбек миллий эстрадаси деганда аввало марҳум санъаткор Ботир Зокировни зикр қилиб ўтмасликнинг иложи йўқ. У киши бошлаган эстрада миллий руҳда майдонга келган эди. Ҳзбек эстрадаси ўзининг чиройли қочиримлари, халқона оҳанглари билан нафақат ўзбек мухлислари, балки қардош республикалар санъат шинавандаларининг ҳам қалб тўридан жой олган эди. Улар ҳали-ҳануз ўша ижроларни қўмсашади. -Ҳз устингизда ишлашингиз, маънавий оламингизни бойитишингиз учун нималар билан машғул бўласиз? -Китоблар ўқишга ҳаракат қиламан. Лекин вақт масаласи жуда танқислиги боис охиригача ўқиб тугатолмайман, баъзан. Телевизор томоша қиламан. Менга айниқса, тарихий мавзулардаги кўрсатув, фильмлар ёқади. Шулардан ўзимга қандайдир янгиликлар кашф қиламан. Тарбиявий ахлоқий томонларини ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. -Муножот Йўлчиева кимга мухлислик қилади? -Кўпроқ ёшларнинг ижодини кузатаман. Кучли истеъдод эгалари талайгина. Масалан, Озод Назарбеков ижодини қадрлайман. Озоднинг овозида дард, мунг бор, хониш, нола бор, қалбингиз тубидаги ҳисларни уйғотадиган куч бор. Унинг ҳар бир ашуласини маза қилиб эшитаман. ғўшиқларини севиб тинглайман. Гап овознинг зўр, кучлилигида эмас. Кичкина овозда ҳам олам-олам дардни бериш мумкин. -Ҳз устингизда ишлашингиз, маънавий оламингизни бойитишингиз учун нималар билан машғул бўласиз? -Китоблар ўқишга ҳаракат қиламан. Лекин вақт масаласи жуда танқислиги боис охиригача ўқиб тугатолмайман, баъзан. Телевизор томоша қиламан. Менга айниқса, тарихий мавзулардаги кўрсатув, фильмлар ёқади. Шулардан ўзимга қандайдир янгиликлар кашф қиламан. Тарбиявий ахлоқий томонларини ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. -7х7 газетаси муштарийларига тилакларингиз -Барча-барчасига бахт, омад соғлик тилардим. Бу ҳамма учун ҳаёт давомида керак бўладиган энг муҳим нарсалардир. Суҳбатдош Паризод.
|