Аха-ўхо ёки "Бевафо” қўшиғи кўплаб мухлислар қалбидан жой олиб хонанда Муниса Ризаевани машхурлик шохсупасининг яна бир поғонасига кўтарди десак адашмаймиз. Ўша тилларда достон бўлаётган "Бевафо” таронаси аслида хонанда Шохруххонга ёзилгану қандайдир сабабларга кўра бу қўшиқни Муниса Ризаева ижро этди. Ўйланиб қолдим агарда бу қўшиқни Шохруххон ижро этганда "Бевафо”қўшиғи қандай оммалашган бўларди…? келинг яхшиси Муниса Ризаеванинг ижоди хақидаги сўнги янгиликлардан бохабар этай. Хонанда Муниса "Тақдир” деб номланган янги қўшиғини мухлисларига тақдим этди. Бу хали хаммаси эмас "Хижрон” фильмда бош қахрамон образини ижро этган Муниса Ризаеванинг актрисалик борасидаги ўрни ҳам беқиёс. Хозирда хонанда янги фильмда суратга тушмоқда. Фильм хақида батафсил кейинги сахифаларимизда.
Шахзода Нукус шахрида
Латофатли хонанда Шахзода 12 ноябрь куни Нукус шахрида яккахон концер дастури билан мухлисларни хушнуд этиш ниятида. Бу хонанда Шахзоданинг Ўзбекистон бўйлаб бўлиб ўтадиган концерт дастурининг бошланиши.