Главная » 2012»Январь»20 » Муҳаммад Исо Абдулхаиров —“Бутун халқим ва барча мухлисларимдан узр сўрайман”
01:58
Муҳаммад Исо Абдулхаиров —“Бутун халқим ва барча мухлисларимдан узр сўрайман”
Интернет оламида актёрларимизнинг баъзилари ижро этаётган қисқа, кулгили видеолавҳалар тарқай бошлади… Тан олиш керакки, улар орасида бачканаликда ўтиб тушганлари ҳам бор. Баъзи лавҳаларда ҳатто қўпол сўзлардан ҳам фойдаланилган. Шундай актёрларимиздан бири, бу — Муҳаммад Исо Абдулхайировдир. Актёр тасвирланган лавҳалар, очиғи, бизни ҳайрон қолдирди. Хўш, бу ҳақда унинг ўзи нима дейди? Муҳаммад Исо Абдулхаиров: — Очиғи, бу ҳақда умуман гапиргим келмаяпти. Аслида, мазкур лавҳа 2003-2004 йилларда менинг тушкунлик ҳолатимдан фойдаланилган ҳолда суратга олинган. Ҳозир эса мени ишга солиб, шаънимни булғаган ўша кимсанинг ўзи йўқ. Уни топа олганимда эди… Интернетни яхши тушуна олмаслигим сабабли бу бачканаликнинг олдини ололмадим. Фурсатдан фойдаланиб, бутун халқим ва барча мухлисларим, оила аъзоларимдан минг бор узр сўрайман… Эртами-кечми барчамиз қилган ишимиз учун жавоб беришимиз муқаррар. Мазкур мавзу борасида эса бирон хулоса айтмаймиз, шунчаки, бирор ишга қўл уришдан олдин унинг охири ҳақида ҳам бироз ўйлаб кўриш керак эканлигини эслатмоқчимиз, холос…