CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:21
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 7
MEXMON 7
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Сентябрь » 5 » M.Qosimov: “O’zim boshlagan ishni oxirigacha yetkazishni xoxlayman.”
23:26
M.Qosimov: “O’zim boshlagan ishni oxirigacha yetkazishni xoxlayman.”

Ҳозиргина нурсиз дуранг, яъни 0:0 ҳисобида якун топган учрашувдан олдин миллий терма жамоамиз бош мураббийи М.Қосимов ва ЎФФ бошқармаларидан бирининг бошлиғи А.Никимбаевлар журналистлар саволларига жавоб беришган эди.

 

Миржалол ҚОСИМОВ, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи: - Авваламбор, ассалому алайкум. Сизлар билан учрашиб турганимдан бағоятда хурсандман. Рамазон рўзаси ва Ўзбекистон мустақиллигининг 18 йиллиги билан халқимизни табриклайман. 5 сентябрь ФИФА куни ҳисобланади. Қўшалоқ байрамларга совға сифатида эртанги ўйинни ташкил этаяпмиз. Ўйлайманки, мухлисларга бу ўйин манзур бўлади.

- Таркиб ҳақида маълумот берсангиз.

- Терма жамоа таркибида деярли катта ўзгариш бўлмади. Ёшлар терма жамоасидан ўзим кўзлаган 5-6 нафар футболчини йиғинга чақиришнинг иложи бўлмади. Ҳабарингиз бор, улар ҳозир жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришаяпти. Янги футболчилар бор. Уларни ҳам синаб кўрамиз.

- Нима учун Эрон терма жамоаси спаринг-рақиб сифатида танланди? Бу ўйиндан кўзланган аниқ мақсад борми?

- Жаҳон чемпионатига биз сингари Эрон ҳам чиқа олмаганди. Шу боисдан, улар билан келишиш қийин бўлмади. Эронликларнинг ҳам шу куни бўш экан. Юқорида айтиб ўтдим, 5 сентябрь ФИФА куни. Бундан унумли фойдаланиб қолиш керак. Бу клуб эмас, футболчилар ҳар куни бирга ўйнашса. Терма жамоа аъзолари имкон қадар кўпроқ йиғилиб туришлари лозим. Номзод футболчилар ўз клублари сафида миллий чемпионат ўйинлари, кубок баҳслари, чемпионлар лигаси учрашувларида қатнашишади. Уларни бошқа пайт чақиришнинг иложи йўқ. Фақатгина шу ФИФА кунларида терма жамоа аъзоларининг хизматларидан фойдалана оламиз. 12 август куни ҳам ўйин режалаштирилганди. Лекин ўзингизга маълум, 8 август куни Ўзбекистон кубоги финали ўтказилди. Ўз-ўзидан бу режамиз ҳам амалга ошмай қолди. Мана Россия терма жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказмаса ҳам, номзод футболчилар билан Анталияда шунчаки йиғин ўтказди. Бу нарса жуда керак. Гарчи Эрон билан ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлсада, учрашувдан кўзланган ўз режаларимиз бор. Ижобий натижа учун албатта курашилади. Ўзи аксарият пайтларда чиройли ўйин кўрсатилади, лекин натижа бўлмайди. Ёки аксинча, ўйин кўнгилдагидек чиқмайди, аммо натижа ижобий бўлади. Футбол қонунияти ўзи шундай-да. 

- Виталий Денисов сўнгги бор Японияга қарши сафардаги ўйинда майдонга тушган экан. Ўшандан бери биз уни майдонда кўрмадик. Расмий ўйинларга чақирмай, муҳимлиги жиҳатидан учинчи даражадаги учрашувга таклиф қилганингизнинг сабаби нимада?

- Оҳирги иккита ўйинга чақирилганди. Лекин жароҳати туфайли майдонга туша олмаганди. Австралиядаги ўйинда эса шамоллаб қолганди.

- Қозоғистоннинг “Локомотив” клубида тўп сураётган Максим Шацкихни чақириш режангиз борми? Хохлаймизми-йуқми, Макс терма жамоадаги мавжуд ҳозирги ҳужумчилардан ҳар томонлама устун.

- Ҳозир статистикани кўриб чиқдим. Тўпурарлар рўйхатида ярим ҳимоячи Ривалдо 18 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. 10 та Вильянуэва урди. Ўзимизнинг ҳужумчилардан Анвар Солиев ва Александр Гейнрих ҳисобида 9 тадан гол бор.

- Лекин Россия чемпионатида ўйнаётган Владимир Шишеловда 14 та гол бор. Ўзбекистон олий лигаси барибир Россия 1-дивизионига ён беради. Бунга нима дейсиз?

- Шишелов билан гаплашдик. Ҳозир кетма-кет иккита ўйини бор экан. Унинг ўзи ҳам “Урал” клуби раҳбарлари билан гаплашиб кўраман, деди. Агар ҳаммаси яхши бўлса, уни 14 ва 18 ноябрь кунлари Малайзия терма жамоасига қарши ўтказиладиган иккита расмий учрашувга, албатта чақирамиз.

- Артём Филиппосян ҳар сафар йиғинга чақирилади, лекин майдонга туширилмайди. Уни эртанги ўйинда синаб кўриш режангиз борми?

- Агар 22 нафар футболчини майдонга тушириш имкони бўлганида, мен бу вазифани бажарган бўлардим. Афсуски, бундай имконият берилмаган. Бу қонуниятни мен ўйлаб топмаганман. Шунинг учун, йигитларга ҳар сафар озгина сабр қилинглар, ҳали сизларнинг ҳам навбатингиз келади, дейман. Филиппосянга келсак, у хали ёш. Ҳозир терма жамоага чақираётганимиз ўзи учун катта мактаб бўлаяпти. Жамоасида ҳам етакчига айланишига ёрдам беради.

- Ўзбекистон терма жамоаси келгуси режалари қандай?

Алишер НИКИМБАЕВ, ЎФФ “терма жамоалар ва маркетинг” бўлими бошлиғи: -Терма жамоамиз йил оҳиригача бошқа ўртоқлик учрашуви ўтказмайди. Эрон билан ўйиндан кейин яна иккита расмий учрашувимиз қолади. Малайзияга қарши Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган иккита ўйин. Айтилганидек, 14 ва 18 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Келгуси йилга ҳам иш режаси тузиб чиқилган. Лекин бунга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. ОФК бизга жўнатган йиллик тақвимдан 2014 йилги жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг илк саралаш ўйинлари жой олган. Шу сабабдан, айрим ўзгаришларнинг бўлиш эҳтимоли катта. Ҳозир Жанубий Америка терма жамоаларининг бири билан келишувимиз бор. Барча масала юз фоиз аниқ бўлганидан кейин бу ҳақда батафсил маълумот берамиз. Ўйин ҳар икки давлатда ҳам бўлиб ўтади. Ўз майдонимиздаги учрашув бўйича деярли келишиб бўлдик. Фақатгина сафардаги ўйин муддатини аниқлаб олсак бўлди. Эрон билан ҳам музокаралар 3 ҳафта давом этиб, оҳир-оқибат федерация президентлари мақомида ҳал қилинди. 2010 йили кузда Хитойда Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бу қитъа ўйинлари орқали биз Доха-2011 га ҳозирлик кўрамиз.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати қандай?

- Мавсум оҳирлаб қолди. Ҳозир куз. Шундай экан, футболчиларнинг жисмоний ҳолати талаб даражасида. Фақатгина жароҳатлар бор. Жасур Ҳасанов шамоллаб қолди, эртанги ўйинда аниқ ўйнай олмайди. Ислом Иномовнинг оёғидан олган кичик жароҳати бор. Қолган футболчилар эса ўйинга тайёр.

- Эрон терма жамоасининг ўйинини ўрганиш учун фурсат бўлдими?

- Тошкентга келишдан олдин улар Манамада Баҳрайнга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишган. Ўша ўйинни кўриб, таҳлил қилдим. Жамоа 4-2-3-1 схемасида ўйнайди. 7 ва 11-рақамдаги футболчилари менда илиқ таассурот қолдирди. Шунингдек, марказда ўйнайдиган икки нафар ярим  ҳимоячи ҳам жуда кучли экан. Адашмасам, 5-рақамдаги яна бир ўйинчиси “Сайпа” жамоасида тўп сурарди. Ҳимояга катта эътибор қаратиб, кейин ҳужумга ўтадиган жамоадек кўринди. Лекин барибир ўз дарвозасидан 4 та тўп ўтказиб юборди.

 

 


Просмотров: 768 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz