29 март куни эрталаб Москва метросининг "Лубянка” ва "Маданият боғи” станцияларида кетма-кет иккита портлаш содир этилди ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра¸ 30 дан ошиқ одам ҳаëтига зомин бўлди. Москва метросининг "Лубянка” станциясидаги портлаш эрталабки соат 8 ларда содир бўлди. Портлашда, турли маълумотларга кўра, 20 га яқин одам ҳалок бўлган, 11 киши жабрланган.