Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2010 » Март » 13 » Мобил вируслар – хавф жиддийми?
16:04 Мобил вируслар – хавф жиддийми? |
Замонавий технология соҳаларининг интеграциялашуви улкан имкониятлар туҳфа этиш билан бирга, айрим хавф-хатарлардан холи эмаслиги ойдинлашиб боряпти. Маълумотларга қараганда, мобил қурилмалар учун биринчи вирус – смартфонларга хавф туғдирувчи Caribe дастури 2004 йил июнида 29А профессионал гуруҳи томонидан яратилган. Symbian амалиётлар тизими саҳнида ҳаракатланувчи бу вирус симсиз узатиш технологияси асосида тарқалади. "Касперский лабораторияси” мутахассислари батафсил ўрганишлардан сўнг унга Worm.SymbOS.Caribe дея шартли ном беришди. Оммавий ахборот воситалари дастлабки мобил вируснинг пайдо бўлишига шунчалик катта эътибор бериб юборишдики, смартфондан фойдаланувчилар ўртасида ҳақиқий ваҳима бошланиб кетди. Бироқ вақт ўтиши билан Worm.SymbOS.Caribe шунчаки бўлажак хавфлар огоҳчиси эканлиги маълум бўлди. Орадан бир ой ҳам ўтмасдан компютер ва мобил қурилмалар вирусологияси мутахассислари янги — Windows Mobile амалиётлар тизимига мўлжалланган вирус мавжудлигини аниқлашди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан зарарланган қурилмага такрор киришни таъминловчи дастур мажмуи — Backdoor.WinCE пайдо бўлди. Бу зарарли дастур смартфонга интернет орқали кириш йўлларини очиб бериши билан хавфлидир. Юқоридаги дастурларнинг давомчилари сифатида троян-дастурлар — Trojan.SymbOS.Mosquit, Trojan.SymbOS.Skuller кетма-кет пайдо бўлди. Биринчи дастур мобил телефонларда оммалашган ўйин ортида яширинган бўлиб, хакер томонидан кодга ўзгартиришлар киритилгач смартфон ва шахсий компютерларга хавф туғдира бошлади, зарарланган қурилмадан троян муаллифи белгилаган рақамга SMS-хабар кета бошлади. Trojan.SymbOS.Skullerнинг ўрнатилиши ва ишга тушиши оқибатида эса қўл телефондаги ёрлиқлар (иконкалар) йўқолиб, ўрнига қароқчилар рамзи (бош чаноғи сурати) муҳрланиб қолаверди. Бунинг устига амалдаги дастурлар устига бошқа янги зарарли дастурлар келиб жойлашадиган бўлди. Шубҳасиз, мобил қурилма фойдаланувчилари учун энг катта хавфни мустақил тарқалувчи вируслар – "чувалчанглар” келтириб чиқарди. Бугунгача уларнинг иккитаси аниқланган: тарқалиш учун Bluetooth технологиясидан фойдаланувчи Worm.SymbOS.Caribe ҳамда Bluetooth ва MMS ёрдамида тарқалувчи Worm.SymbOS.Comwar. Аксарият телефонлар Bluetoothга қараганда MMS технологиясини кўпроқ қўллагани учун, табиийки, Worm.SymbOS.Comwar троянининг тарқалиш эҳтимоли юқорилигини сезиш қийин эмас. Нега вирус ишлаб чиқувчилар мобил қурилмаларга эътибор бериб қолишди? Бунга сабаблар кўп. Аввало, масалан, компютерга қараганда, қўл телефонлар кенг оммалашган. Одамлар мобил телефон орқали кўпроқ маълумот алмашишади, турли медиаимкониятларнинг кўпайиши ўз-ўзидан Bluetooth технологиясини янада самаралироқ ишлатишга ундайди, қолаверса, қўл телефонлар ва компютерларнинг интеграциялашуви ва ҳоказо омиллар. Мобил антивируслар чиқарувчилар орасида бизга таниш "Касперский лабораторияси” ҳам бор. Компания ҳозиргача Windows Mobile, Symbian, Palm амалиёт тизимлари учун антивируслар чиқарди. Агарда муайян уяли алоқа оператори ёрдамида унинг интернет-серверига ўрнатилган антивирус дастурида MMS оқим тўлиқ текширилса телефон "чувалчанглари”га қарши кураш яхши самара бериши мумкин. Хулоса ясайдиган бўлсак, зарарли дастурларнинг тарқалиш сабабини тушуниш қийин эмас: қўл телефони соҳиби хавфсизликнинг энг оддий қоидаларига амал қилса ва замонавий технологиялар соҳасидаги янгиликлардан бохабар бўлиб борса, хавф эҳтимолини анчагина камайтира олади. Бепарволик ва эътиборсизлик кейин катта бошоғриққа сабабчи бўлишини унутмаслигимиз керак.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 769 |
Добавил: OTABEK1407
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|