Ўйиндан кейинги матубот анжуманида термамиз бош мураббийи М.Қосимов ҳам ушбу баҳсдан қониқиш ҳосил қилганини билдирди. Айниқса футболчиларимизни иштиёқларидан хурсанд эканлиги баён этди. “Учрашувнинг нимасидан қониқмадингиз” деган саволга у қуйидагича жавоб берди.
М.Қосимов (Ўзбекистон м.т.ж. бош мураббийи) – Нимадан бўлиши мумкин, менимча гол уролмаганимиздан. Аммо, мени қувонтиргани, йигитларда иштиёқ бор.
- Ҳужумкор Гейнрих ўрнига ҳимоячи Жўраевни туширилишига изоҳ берсангиз.
- Эътибор берган бўлсангиз, Гейнрих бугун тоза ҳужумчи бўлиб эмас, балки бироз орқароқда ҳаракат қилди. Жўраевни майдон марказида ўйинни жонлантириш учун туширдик. Қолаверса, Сашани алмаштиришимизга сабаб, у чарчаганди. Ўйин юқори суръатда ўтди ва у футболчилардан катта куч талаб қилади.
- Ибрагимовнинг ҳимояда ўйнаганига сабаб нимада?
- Менича, у ёмон ҳаракат қилмади. Ҳужумларга қўшилиб турди. Олдиндан шундай режа бор эди, яъни Ибрагимов тезкор ўйинчи бўлгани учун у қанотлардан ҳужумларга қўшилиб туриши лозим эди. Биринчи вазиятда тўпни тўхтатиб қолганида ҳавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Иккинчи вазиятда кўрдинглар, зарба бироз юқоридан кетди.
- Жамоамизнинг бир киши кам бўлиб қолгач анча мазмунли ўйнаганини қандай изоҳлайсиз?
- Бошида 10-15 дақиқача ўйинимиз чиқмади, ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Қолаверса, рақиб ҳам қараб турмайдику. Чиройли ўйнашга ҳаракат қиляпмиз, мухлисларга манзур бўладиган ўйин кўрсатяпмиз. Ўйлайманки, натижа аста-секин келади.
|