Англиянинг «Жейли Мейл» газетаси тарқатган хабарга кўра, «Милан» голландиялик ҳужумчиси - Клас Ян Хунтеларни «Тоттенхэм»нинг икки нафар футболчиси - Роман Павлюченко ва Гарет Бейлларга алмаштирмоқчи экан. Хабарингиз бор, Павлюченко Лондондаги ҳолатидан норози. Шу боис ҳам қишда жамоадан кетишни ўйламоқда. Хунтелар эса «Милан»да ўзини кўрсата олмади. Айтиш жоиз, «Тоттенхэм» устози Гарри Реднапп голландияликка «Реал»да ўйнаб юрган кезлари қизиққан. Аммо Клас «Милан»га ўтишни афзал кўрганди. Бироқ Хунтелар ва унинг агенти бу хабарларни инкор этишмоқда. Лекин «Милан» январда у билан хайрлашишни мақсад қилган. Италия газеталарида ёзилишича, миланликлар қишда Павлюченкодан ташқари ўз таркибларига Дэвид Бекхэм, Адриано ва «Лион» вакили Эдерсонларни қўшиб олишлари мумкин.