«Microsoft» муҳандислари айрим фуқароларнинг фикрига
кўра «бир жойда қотиб қолиш» масаласини бир ёқлик қилишга киришган
кўринишади. Хуллас, янги «Windows» яқин кунларда пайдо булиши мумкин.
Яқинда «Windows Seven» операцион тизимининг амал қилиш муддати 2010
йилнинг январидан 2009 йилнинг июнига қисқартирилган. Бундай йўл
тутилишига сабаб корпорация раҳбариятининг янгиликни тезда амалга
ошириш ниятида эканидан далолат беради. Маълумки,
«Windows XP» ва «Vista» дастурлаш лойиҳаларининг амалга оширилиши
орасида беш йил муддат ўтган. Аммо бу муддат анча кўп эди. Эндиликда
«Microsoft»нинг янгиланиши ҳар уч йилда амалга оширилиши белгиланмоқда.
Корпорация томонидан компьютер оламида инқилоб
сифатида кириб келиши кутилаётган ва «Windows Midori», деб номланган
лойиҳа тўғрисида ҳеч қандай маълумотлар тарқатилмаган. ФИКРНИ ЎҚИШАДИ?! Америка ҳарбийлари инсон фикрини уқиб олиш технологиясини яратиш лойиҳаси учун тўрт миллион доллар грант ютиб олган.
Пентагон айни пайтда инсон миясидаги фикрларни ўқиш имкониятини
берадиган технологиянинг муҳим аҳамиятга эга эканини, айниқса,
ҳарбийларнинг қўмондонликка нисбатан фикрини билиш, мияси лат еган
ярадор аскарнинг фикрини ўқиш ҳамда бошқа ҳарбий режаларни амалга
оширишда бу лойиҳанинг ўта қимматли аҳамиятга эга эканини
таъкидламоқда. Мазкур лойиҳа Калифорния университети ҳамда Карнеги
Меллон ва Мэриленда университетлари ҳамкорлигида амалга оширилиши
режалаштирилмоқда. Олимлар бош миянинг
сигналларини тадқиқ этишар экан, электроэнцефалограммалар ёрдамида
миянинг электрик фаоллигини аниқлашда бош чаноғи электродлари муҳим
аҳамият касб этишини таъкидлашмоқда.
|