Швейцариянинг Цюрих шаҳрида "Олтин тўп" совринининг эгаси маълум бўлди.
ФИФА ва Франциянинг "France Football" нашри ҳамкорлигида ташкил
этиладиган мазкур сўров якунларига кўра, 2010 йилдаги дунёнинг энг яхши
футболчиси дея Месси топилди.
Демак, "Барселона" футболчиси
Леонель Месси 2010 йилдаги дунёнинг энг яхши футболчиси деган номни
қўлга киритди. У Хави ва Иньесталарни ортда қолдирди.
"Барселона" мухлисларини ушбу унвон билан табриклаймиз!
Италиянинг машҳур футбол нашри саналган
Goal.com интернет нашри Осиё кубогида иштирок этаётган футболчиларнинг
энг кучли ўнтасини аниқлаб оммага тақдим этди.
Қувонарли томони,
ушбу рўйхатдан Осиёнинг 2008-йилдаги энг яхши футболчиси икки карра
Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ҳам ўрин эгаллади.
Манбанинг тузиб чиққан рўйхатида Сервер Жепаров учинчи ўринда эътироф
этилди. Демак, Goal.com нашри ходимлари тузиб чиққан Осиёнинг Топ-10
футболчиси билан танишиб олишингиз мумкин бўлади.
1. Ёсир ал-Қаҳтоний Саудия Арабистони Амплуаси: Ҳужумчи Қитъада
уни ўз позициясининг "снайпери" сифатида эътироф этишади. Юксак
интеллектуал салоҳияти билан рақиб ҳимоячиларини шошириб қўя оладиган
ҳужумчи ўз минтақасидаги энг кучли футболчилардан бири саналади. 2007
йилнинг Осиёдаги энг яхши футболчиси айнан 2007 йилда жамоаси билан
Осиё кубогининг финал босқичига қадар етиб борган ва бунда энг катта
ролни айнан Қаҳтоний бажариб берганди.
2. Тим Кэйхилл Австралия Амплуаси: Ҳужумкор ярим ҳимоячи Ушбу
футболчининг Англия премьер-лигасида узоқ муддатдан буён бир хил
савияда ўйнаб келаётганини эътироф этиш жоиз. "Соккеруз”ларнинг
ҳужумларини ўта кескин тарзда ташкил этилишида Кэйхиллнинг ўрни беқиёс.
Жуда кўпчиликнинг фикрига кўра, у терма жамоанинг "юраги” саналади.
"Соккерузлар”нинг ундан умидлари катта
3. СЕРВЕР ЖЕПАРОВ ЎЗБЕКИСТОН Амплуаси: Ҳужумкор ярим ҳимоячи Сервер Ўзбекистон терма жамоасининг талисмани саналади Ҳатто
тўпсиз вазиятларда ҳам ўзини кўрсата оладиган футболчи. Майдонни
марказини жуда кенг равишда кўра олиши билан терма жамоа ўйинига жуда
катта фойда бериши шубҳасиз. Унинг ностандарт ҳаракатлари борасида жуда
ҳам кўп гаплар гапирилган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, айнан унинг
ностандарт ҳаракати терма жамоа учун ёрдам бериши шубҳасиз.
4. Кейсуке Хонда Япония Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи Бу
ўринга бундеслигада ўзини кўрсатаётган Шинжи Кагавани ҳам қўйишимиз
мумкин эди, бироқ айнан Россия чемпионатида тўп сураётган футболчининг
Япония футболидаги бугунги ўрни ва тажрибаси бўйича Хонда беқиёс
саналади. Унинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари ҳам бунга исбот бўла
олади. Япония терма жамоасининг устунлик жиҳатидан бири бу Хонда дейиш
мумкин.
5. Парк Жи Сун Жанубий Корея Амплуаси: ярим ҳимоячи 2002
йилги жаҳон чемпионатида Гуус Хиддинк томонидан кашф қилинган футболчи
кейинчалик Корея футболининг ҳақиқий маънодаги "юзи”га айлана олди.
"Манчестер Юнайтед” таркибида эришган ютуқларининг ўзиёқ унинг қандай
футболчи эканлигини кўрсатиб турибди.
6. Юнус Маҳмуд Ироқ Амплуаси: Ҳужумчи Ироқ
футболининг энг юқори натижаси бўлиб турган тўрт йил олдинги триумфда
айнан Юнус Маҳмуд кўрстаган ўйини бош ролни бажариб берганди. 27 ёшли
юлдузнинг бу чемпионатдан ҳам умидлари катта.
7. Жавод Некунам Эрон Амплуаси: ярим ҳимоячи Эроннинг
замонавий футболидаги ёрқин юлдуз саналадиган Некунам Европадаги
фаолияти натижасида жамоага ҳам европача руҳ олиб кира олди.
"Осасуна”даги шериги Маъсуд Шожаий билан бу борада у яхши тандем бўла
олиши мумкин
8. Бадр ал-Мутва Кувайт Амплуаси: ҳужумчи 18
ёшидаёқ терма жамоа таркибида ўз дебют учрашувини ўтказган Мутва
бугунги кунда терма жамоанинг ҳақиқий етакчиси саналади. Унчалик маълум
бўлган терма жамоа ажралиб турган ягона футболчи.
9. Себастьян Сория Қатар Амплуаси: ҳужумчи Асли
келиб чиқиши уругвайлик бўлган Сория Қатар терма жамоаси сафида тўп
суради. Унинг ҳужумдаги тезкор қарорлари рақиб ҳимоячиларини шошириб
қўйиши тайин.
10. Чжонг Те Се КХДР Амплуаси: ҳужумчи 2010
йилги жаҳон чемпионатига терма жамоанинг йўл олишига катта ҳисса қўшган
футболчи бу сафарги Осиё чемпионатида иштирок этиши маълум бўлди.
Германияда фаолият олиб бораётган футболчидан шимолликларнинг умиди
катта.
|