"Mercedes-Benz” компанияси "Ғ800” деб номланган концептни намойиш этди. Лекин мутахассислар бу CLS моделининг иккинчи авлоди бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқдалар. Автомобил С классдан каттароқ, Е классдан кичикроқ ҳажмга эга. "Ғ800”нинг олд кўринишига қараб, «Mercedes-Benz” компанияси автомобиллари яқин ўн йил ичида қандай ташқи кўринишга эга бўлиши ҳақида билиб олиш мумкин. Капот остида эса, табиийки, гибрид двигател ўрнатилган. 3,5 литрли бензинли мотор 80 киловаттли электр мотор билан бирга автомобилни ҳаракатга келтиради. Автомобил 100 км тезликка 4,8 сонияда эришади ва 100 км масофага 2,9 л бензин сарфлайди. «Mercedes-Benz F800”да "Traffic Jam Assistant” тизими ўрнатилган бўлиб, автомобил 40 км/соат тезликкача ўзини-ўзи бошқара олади! Электроника ҳайдовчининг барча вазифаларини ўз зиммасига олади. Ҳайдовчи рулни қўйиб юбориб, оёқларини педаллардан тортиб олади. Автомобилнинг ўзи керак жойда тезлашиб, лозим бўлса тўхтайди.
|