Севимли хонанда, актриса, қолаверса, барча ўзбек санъаткорларининг дўсти, ёқимтойи Дилфуза Исмоилова янги яккахон концертига тайёргарликни бошлаб юборган.
Декабр ойида 3 кун мобайнида “Истиқлол” санъат саройида ўтказиладиган ушбу концерт шоуга айланиб кетса, ажабмас. Қўшиқлар, кулгу, эксклюзив саҳна декорацияси ҳаммасига профессионал даражада ёндишилмоқда. Концертни хонанда “Мени ҳам эслаб қўйинг” дея номлади. Гап тагида гап дегандек, концерт эл қатори санъатимиз примадоннасига ҳам ажоийб туҳфа бўлади! Бу мавзуга батафсилроқ келгуси сонларимизда қайтамиз!
|