CHORSHANBA, 2025.01.01, 05:19
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 2
MEXMON 2
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Апрель » 22 » Мен зор йиғладим, сен зор йиғладинг…
22:35
Мен зор йиғладим, сен зор йиғладинг…


Тўртинчи курс эдим. Университетда энг аълочи талабалардан бири эдим.Биронта тадбир менсиз ўтмасди. Турли илмий конференсияларда қатнашардим…
Бир куни Абдулҳамид Чўлпон ижоди ҳақидаги конференсияда маъруза қилдим. Конференсия жуда зўр ўтди. Тадбирдан кейин қизиқувчилар билан яна суҳбат қилдик. Мана шу кун бир умр менинг ёдимдан чиқмаса керак. Мен саволларга жавоб берар эдим. Ногаҳон, бир қизнинг ўтли ногоҳи мен томонга боқаётганини сезиб қолдим. Бир зумга ўзимни йўқотиб қўйдим. Буни кўпчилик сезмаса-да, ана ўша қиз сезиб, дарров кўзини олиб қочди. Мен ҳар хил саволларга жавоб берар, ўзимнинг бу муваффақиятимдан қувонар эдим. Бир пайт ҳалиги қиз турди-да, Чўлпоннинг "Гўзал” шеъри ҳақида савол берди. Мен эса нима деб жавоб беришни билмас эдим. Савол жавобини билардим, лекин шу пайтда ҳеч нарса тилимга келмасди. Бир-икки созъ гапирдим-да, жавобни кейинга сурдим. Конференсия тугади. Мен эса ҳалиги қизни қидирардим. Афсус у кетиб бўлган эди.

Eртаси куни ўқишга келдим. Домлалар, талабалар кечаги конференсиядаги чиқишимни қутладилар. 2-парадан кейин кутубхонага кирдим. Олдиндаги парталардан бирига ўтирдим. Не кўз билан кўрайки, кечаги қиз ҳам кутубхонада, мендан 2 та стул нарида ўтирарди. Нима деб гап бошлашни билмай роса қийналдим. Ҳалиги қиз орқасига бир ўгирилди-да, ўзи гап бошлади. "Во, худо!” деб юбордим ичимда.

- Салом. Кечаги маърузангиз менга жуда ёқди.
- Раҳмат!
- Мен ҳам Чўлпон ижодига жуда қизиқаман.
- Жуда яхши-да…
- Менга ёрдам беролмайсизми?
- Албатта…

У мендан яна бир неча саволларини сўради. Мен эса жавоб беряпман-у, юрагим ўйнарди. Баъзи саволларига жавобини билсам-да, атайлаб, эртага билиб келиб айтаман, дедим. Ҳайрлашдик. Уйга бориб, нима ишни қилмай унинг қўнғироқдек овози доим менга тинчлик бермасди: "Менга ёрдам беролмайсизми?”

Eртаси куни яна кутубхонада кўришдик. Саволларига жавоб бердим. Бугун ўзимда куч топиб унинг исмини сўрадим. Жудаям чиройли исм экан: Маҳфуза. Яна ёрдам керак бўлса менга мурожаат этишини айтдим.

Биз энди тез-тез кўришиб турардик. У ҳам менга ўз яқинидек муносабатда бўларди. Ноябр ойида мени чет-елга конференсияга жўнатишди. Икки ҳафта Маҳфуза билан кўришмадим. Чет-елдалигимнинг иккинчи ҳафтаси почтамни хабар олсам, ундан мактуб келган эди. У мени соғинганини ёзган эди. "Сизни соғиндим” дея айтилган бу беғубор сўз мени қанчалик хурсанд қилганини билсангиз эди. Тезроқ уйга, яна Тошкентга кетгим келиб қолди. Бу ердаги дўконларни айланиб Маҳфуза учун ажойиб совға ҳам олдим.

Яна ўқишга қайтдим. Биринчи куни Маҳфузани кўраман, деб роса умид қилдим. У келмаган экан. Мен буни унинг курсдошларидан сўраб билдим. Дарвоқе, у биринчи курсда ўқирди. У эртаси куни ҳам келмади. Ва ниҳоят шу куни унинг уйига биринчи марта телефон қилдим. Яхши ўзи кўтарди. Унинг овозидан озгина мазаси йўқлиги сезилиб турарди. Шундай бўлса-да, билдирмасликка ҳаракат қилди. Яхши келдингизми, деб ҳол сўради. Суҳбат охирида эса, "мени дуо қилинг” деди.

Икки кундан кейин Маҳфузани ўқишда кўрдим. Бугун совғани ташлаб келганимга афсус қилдим. У билан гаплашарканман, унинг "сизнинг дуоларингиз билан соғайиб кетдим” деган самимий сўзлари оғушида маст бўлган эдим. Унинг дугоналаридан туғилган куни қачонлигини билдим. Дарвоқе, бир ҳафтадан кейин экан, совғани ўша кунга асраб қўйдим.

Туғилган кунидан олдинги кеча ҳамма туйғуларимни қоғозга жойлаб, ҳалиги совға билан бирга безатдим. Эртаси куни ўқишда унинг ҳар кунгидан ҳам очилиб, гўзал бўлиб келганини кўрдим. Аввалига нима дейишни ҳам билмас эдим. Қўлимдаги совғани унга тутказарканман, "туғилган кунингиз муборак бўлсин!” дейишни ҳам унутибман…

Биз энди қишки амалиётга чиқдик. Ўқишга бормас эдим. 2 ҳафталардан сўнг, почтамни очсам, Маҳфузадан хабар келган эди. У ўзининг дил сўзларини шеър билан баён қилиб, буни ўқинг, қандай чиқибди, қабилида мактуб ёзган эди. Қалбдан ёзилган бу шеърнинг менга аталганлигини сезиб турардим…

Кунлар ўтаверди. Баҳор ҳам келди. Бир куни Маҳфуза сиз билан гаплашиб оладиган муҳим гапим бор деди. Гаплашдик. Унинг айтишича, бир жойдан уларнинг хонадонига ҳадеб совчилар келаётган экан. Мен уйга бориб, онам билан шу масалада гаплашдим. Ойимларнинг "улар бизга қиз беришармикин?” деган гумонларига қарамай, уларни кўндирдим.

Eртаси куни уйга келсам, онам йиғлаб ўтирардилар. Сабабини сўраганимда, совчиликка борганларини, лекин уларнинг аламли сўзлари, "кўрпанга қараб оёқ узат, биз кўчада қолганимиз йўқ” дея айтган киноялари онамни жуда ҳафа қилган экан. Уларни қанча юпатсам ҳам кўзларидан ёшлари узилмас эди. "Камбағал деб хўрлайвераркан-да”, "ўқиювчи одам эмасми?” деб хўрликлари келарди. Буни кўриб менинг ҳам кўзимдан ёшлар оқди.

Бир ҳафта ўқишга бормадим. Почтани ҳам хабар олмадим. Деканимиз айтдириб юборгани учун душанба куни ўқишга бордим. Маҳфузани кўрдим-у, индамай ўтиб кетдим. Дарсхонага кирдим. Орқамда Маҳфуза ҳам кираётганди. Мен индамай чиқиб кетдим. Маҳфуза орқамдан "Фаттоҳ ака” деганча қолаверди. Буфетга кирдим. Кофега буюртма бердим-да, яна аччиқ хаёллар оғушига ғарқ бўлдим. Бошимни стол устига қўйганча, тақдирнинг бу аянчли воқеаларини хаёлдан ўтказардим. Бечора қиз бу ерга ҳам келибди, ёнимга ўтирибди, билмабман ҳам. Унинг йиғи овозидан ўзимга келдим. У менга қарар, бирон сўз демас, тинмай йиғлар эди. Энди мен уни юпатишга тушдим. Ташқарига олиб чиқиб, скамейкада ўтирдик. У менга қараб, худди ҳеч нарса бўлмагандай, "мени турмушга узатишяпти”, – деди. Мен эса "Бахтли бўл” дея олдим холос. У:
- Сиз-чи, сиз мени бахтли қилолмайсизми?
- Сени ана ўша бойвуччаларинг бахтли қилади. Сендайлар мендака ялангоёқлар кўрпангга қараб оёқ узат деб остонангдан итни ҳайдагандек ҳайдайсанлар. Сендакалар ҳамма нарсани мол-дунё билан ўлчайсанлар. Биз эса ердан чиққанмиз. Битта айбимиз бор – озгина камбағалмиз… Сенлар эса…

Умримда биринчи марта унга қаттиқ гапларни ўзим билмаган ҳолда жаҳл билан айтиб юборган эдим. Аслида қизда айб йўқ эди. Кейинчалик бу ишим учун жуда афсус чеккандим. Унинг алам билан тўкаётган ёшлари ҳали ҳамон кўзим олдидан кетмайди. Шундан кейин мен Маҳфузани кўрмадим, қизиқмадим ҳам. Бир куни унинг дугоналари менга бир мактуб олиб келишди. Унда қуйидагилар ёзилган эди:

Фаттоҳ ака!
Мени кечиринг, аслида онангизни беҳурмат қилишганини мен билмаган эдим. Илтимос, уйдагиларимнинг ҳам гуноҳини кечиринг.
Тақдиримиз шунақа экан. Мени ота-онам ўзлари истаган хонадонга узатишмоқда. Мен қиз боламан, уларга қарши бир нима дея олмайман.
Мени кечиринг, сизни ўша биринчи кўрганимдаёқ севиб қолган эдим, ҳалиҳам қалбим ардоғидасиз.
Мен сизни умрим борича севишга тайёрман, биргина тилагим, мен ҳақимда нима деб ўйласангиз ҳам, охирги марта тўйимга келинг.
Сизни севиб қолувчи, синглингиз Маҳфуза!

Бунинг унинг тўйи. Гарчи истамасам ҳам дугоналарининг қистови билан тўйга бордим. Шаҳримизнинг энг муҳташам ресторанларидан бири. Ресторанга барча казо-казолар ташриф буюрган, тўй тўғрида эса мен севган қиз бегона йигит билан…. Бир чеккадан бизга ҳам жой тегди. Аста-секин барча катта-катта хонандалар ўз қўшиқларини айта бошлашди. Бу орада дугоналари шипшитишди, шекилли, Маҳфуза бир-икки биз томонга қараб қўйди. Қўшиқ навбати Анвар Санаевга берилди:

Гўзалим, бугун сенинг тўйинг кечаси,
Бахтим, бекаси, кўнглим эркаси.
Гўзалим, хавас қилар қизлар нечаси,
Бахтим, бекаси, кўнглим эркаси.

Бугун сенинг севган ёринг оғушига олади,
Бу кун менга мотам бўлиб бир умрга қолади.
Eгнингдаги оппоқ либос умидларим сўндирар,
Айтолмаган севгим алам қилиб ўлдирар.

Тўйхонадаги энг гўзал малак йиғлар эди. Кўзларидан дув-дув ёш тўкиларди. Гоҳ-гоҳ зимдан менга кўз ташлаб, яна йиғида давом этарди. Анвар Санаев эса ёнаётган қалбга яна оташ соларди:

Жоним, кўзингдаги ёш мени ҳеч тинч қўймайди,
Сен ўзга ёрга йўлдош, қалбим йиғлаб тўймайди.
Севган ёрим деганим, ёр бўлмади, найлайин,
Жондан азиз билганим, ёр бўлмади, найлайин,

Севган ёрим йиғлама,
Ширин жоним, йиғлама,
Юрак бағрим тиғлама,
Мен сенга бегонаман…

Мен ўрнимдан турдим. Келин-куёв ўтирган ўтирган стол томон юриб, аста бурилдим-да, қўшиқчига чўнтагимдаги бор бутимни қистирдим ва, аста тўйхонани тарк этдим… Маҳфузанинг сўнгги нигоҳлари менинг нигонларим билан тўқнашди:
Севган ёрим йиғлама,
Ширин жоним, йиғлама,
Юрак бағрим тиғлама,
Мен сенга бегонаман…

Шу кеча умуман ухламадим. Онамнинг барча тасаллилари осмонга учди, худди менинг ойдин орзуларимдек. Мен йиғлар эдим, юм-юм йиғлардим…

Юзларинг гўзалму, сўзларинг гўзалму?
Сени кўриб, севиб-севиб бўзладим,
Севимли дилдорим, қалбдаги озорим,
Сени ўйлаб кеча-кундуз йиғладим.

Мен зор йиғладим, сен зор йиғладинг,
Сени бегонага бериб йиғладим
Мен зор йиғладим, сен зор йиғладинг,
Тақдиримдан куйиб-куйиб йиғладим…

Абдулфаттоҳ


Категория: SEVGI | Просмотров: 1661 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz