Севиб турмушга чиқдим, хаммаси яхши эди қаёқдаги бир тилла узукка хохишим кетиб турмуш ўртоғимни хар куни асабига тегадиган бўлиб қолганимни сезмадим. Охирги урушганимизда жахл билан чиқиб кетдию, қайтмади. Тонгга яқин уни фақат совуқ дийдорини кўргани шифохонага чақиришди. Авария бўлиб, ўша ерни ўзида оламдан ўтибди. Кимдан қарз олганини билмадиму, шифокорлар нарсаларини берганида шу узук нархидек доллор ёнидан чиқди. Аниқ биламан кетаётганида бир тийини хам йўқ эди. Кимдандир қарз олган. Ўзимни ўлдириб ташлагим келди қани энди атрофдагилар қўйиб берса. Ўлиб кетсам бўлмасмиди мен узим, шунақаям очкўз бўламанми. Тамом бўляпман.
Мана эримни кўмганимга хам бир ой бўлди, шу ой ичида сайтингизга кирмадим. Кира олмадим хам, чунки сайтингизга эрим яхши кўриб кирарди. Ўша бошқа давлатда бўлганимизда ўрганиб қолганди. Биргалашиб мақолалар ёки янгиликлар устида роса бахслашардик. Мана хозир бир ўзим комент ёзяпман. Хар бир ёзганимда кўзларимдан ёшлар тинмаяпти. Илтимос Сайёд, оёғингизга керак бўлса бош ураман бориб, шу коментимни сайтингизга чиқаринг, сизни жуда хурмат қиларди, кўришмоқчи хам эди, насиб қилмади, эримнинг ёрқин хотираси хаққи, одамлар билишсин мени қанчалар нокас бир ифлос аёллигимни, одамлар ўзига хулоса қилиб турмуш ўртоғидан шукр қилишсин. Пул бойлик тилла хаммаси бир пул, эримни соғиниб кетяпман.....
Жудаям севардим, тилла бўлми хар нарса бўлсин, кўзимга ёғ босди. Худойим кечирсин ман ахмоқни. Қани тирик қолса эди, хеч бўлмаса ногирон бўлсаям ўқирди шуни. Адоий тамом бўляпман. Туғиладиган боламни хам кўра олмади мани ахмоқлигимдан. Туғилса шу чақалоқни кўзига қандай қарайман? Отангни бир тиллага ўлдириб юбордим дейманми. Оламга сиға олмаяпман. Эримни кўмар эканман бугундан бошлаб баданимга бир грамм тилла тақсам тил тортмай ўлай деб қасам ичдим. Худойим мани қаттиқ жазолади, бундан ортиқ бир умрга жазо бўлмаса керак.
Нодир ака кечиринг мани, бир бадбахт нокас хотинингизни кечиринг адаси, мен ифлосга уйланманг экан, турмушга чиқмай хор бўлиб тилла тугул қотган нонга тўймай юрсам тирик бўлармидингиз. Кимлар сизни бахтли қиларди адаси мани кечиринг. Одамлар мани кечиринглар. Тилла тугул нонга зор бўлмасам бўлмасмиди фақат ёнимда бўлсангиз эди, жудаям етишмаяпсиз, жуда соғиндим адаси мани кечиринг ахмоқлик қилдим, кечиринг...