Бугун "Matchworld Cup Dubai 2012” мусобақасининг 3-ўрин учун учрашувида Тошкентнинг "Бунёдкор” клуби Донецкнинг "Шахтёр” клуби билан куч синашди. Учрашувнинг 18-дақиқасида Лутфулла Тўраев тўпни ҳаволатиб жарима майдони марказига етказиб берди. Баҳодир Пардаев тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 1:0. Биринчи бўлим айнан мана шу ҳисоб билан якунланди. Иккинчи бўлимда, 61-дақиқада ҳисоб тенглашди. Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Дуглас Коста ўткир бурчакдан Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди – 1:1. Пенальтилар сериясида омад "Бунёдкор”га кулиб боқди ва "қалдирғочлар” мусобақада учинчи ўринни эгаллашди.
«Бунёдкор» - «Шахтёр» 1:1 (1:0) Пенальтилар серияси: 5:4 Голлар: Баҳодир Пардаев 18, - 1:0. Коста 61, - 1:0. Пенальтилар серияси: Анваржон Солиев 1:0, Срна 1:1, Виктор Карпенко 2:1, Адриано 2:2, Саҳоб Жўраев 3:2, Дуглас Коста 3:3, Анвар Ғофуров 4:3, Мхитарян 4:4, Игнатий Нестеров 5:4, Ракицкий 5:4 (дарвоза тўсини). "Бунёдкор": 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Артем Филипосян, 6.Анвар Ғофуров, 8.Баҳодир Пардаев, 10.Шавкат Саломов, 13.Лутфулла Тўраев, 14.Артис Лазгинс, 15.Жавлон Мирабдуллаев, 21.Белич, 22.Виктор Карпенко. Захирадан майдонга тушганлар: 3.Дэвид Ония, 7.Руслан Мельзиддинов, 9.Анвар Ражабов, 17.Камолиддин Мурзоев, 19.Яннис Мандзукас, 20.Анваржон Солиев, 23.Саҳоб Жўраев. "Шахтёр": 23.Шуст, 33.Срна, 3.Хюбшман, 44.Ракицкий, 26.Рац, 19.Гай, 7.Фернандиньо, 20.Коста, 31.Дентиньо, 11.Эдуардо, 17.Селезнев. Захирадан майдонга тушганлар: 13.Шевчук, 14.Кобин, 22.Мхитарян, 29.Тейшейра, 70.Патрик, 9.Адриано.
«Бунёдкор» клубининг ашаддий мухлислари этиборига клубнинг янги фото суратларини тақдим этамиз:
|