Букингем саройида қиролича билан бўлиб ўтган учрашувда Путин нархи 5 минг доллар бўлган фракда ташриф буюргани маълум. Россия ҳукумати раисининг либослари қанча туришини келтириб ўтамиз: Кўйлак – 200-300$. Бўйинбоғ - 200$. Чарм камар - 400$. Оёқ кийим - 1000$. Шим - 600$. Жемпер - 1000$. Пальто - 3000$. Чарм куртка - 2500$. Шунингдек, бирон жойга бормоқчи бўлса Путин ўзи билан албатта, севимли тароғи(30$) ва «Паркер» фирмаси маҳсулоти бўлган шоҳона ручкасини(1 500$) олади. Хуллас, Владимир Владимировичнинг гардеробига камида 500. 000$ сарфланиши маълум. VIP-хонимлар гардероби… (Медведев ва Медведева гардероби) Бундан бир бир неча йиллар олдин VIP-хонимлар фақатгина машҳур маркалар томонидан ишлаб чиқарилган либосларни харид қилишарди. Медведев ва Медведева Ҳозир эса аксинча, киядиган либослари маркаси номаълумлигича қолишини исташади. Хонимлар шу кунларда либосни сэконд-хенддан харид қилишга ҳам рози, фақат бир шарт билан: бу кийимдан бошқа ҳеч кимда бўлмаслиги керак. Улар котибалари ҳам харид қила олиши мумкин бўлган нарсаларга пул сарфлашни хоҳламайдилар. Шу боис, чет элдан мол келтирилган тақдирда, биринчи навбатда нечта келтирилганлиги сўралади. Миқдор учтадан ошмаган тақдирда харид қилиш мумкин. VIP-хонимларнинг либослари қанча туради? Мутахассисларнинг айтишича мансабдорлар рафиқалари биргина ёзги либосларнинг ўзига 30 минг евро сарфлашар экан. (Сумка ва тақинчоқлар алоҳида сотиб олинади). Оёқ кийим(5 жуфтдан кам эмас) - ҳар бири 500$дан. Костюм - 1,5 минг$. Блузка(5 донадан кам эмас) - ҳар бири 600$. Шим, юбка - ҳар бир модел нархи 400$. Коктейллар учун либос - 1,5 минг$. Қабуллар учун либос - 2 минг$. Кечки зиёфатлар учун либос – 2 минг$(хизмат давомида кўпи билан икки марта кийилади).
|