YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:22
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2011 » Апрель » 21 » МАНЗУРА:"ЯХШИ КЕЛИН БУЛОЛМАСАМ КЕРАК "
20:43
МАНЗУРА:"ЯХШИ КЕЛИН БУЛОЛМАСАМ КЕРАК "

 У ЯХШИ КЕЛИН БЎЛА ОЛМАЙДИ. САБАБИ...

— Сабаби ҳаёлпарастман. Ижодим ҳақида кўп ўйлайман. Шунинг учун бу масалада ҳозирча бош қотиришга вақт йўқ. Лекин уй-рўзғор ишларини, тартибни, озодаликни севаман. Менинг жавонимда кийимлар, тортмамда ортиқча нарсалар сочилиб ётмайди.

"БЕКОРЧИ” ЭМАС

— Тез кунларда "Эр бермоқ—Жон бермоқ” кинофильмида "саундтрек” куйлаяпман. Қўшиқнинг суратга олиш ишлари якунланиб, ҳозир монтаж ишлари бошланган. Худо хоҳласа ушбу янги саунтрекни мухлисларимизга тақдим этамиз. Яна янги қўшиқлар устида ҳам ишлаяпмиз. Янги-янги киофильмларга ҳам таклифлар тушяпти. Бу ҳақда сал кейинроқ маълумот берамиз.

УНИ СУҲБАТГА ЧОРЛАШ ОСОН БЎЛМАДИ...

— Бунинг сабаби айрим журналистлар билан боғлиқ муаммолар менинг ҳаётимда кўп бора юз берди. Кўзингга қараб, иши битгунча жилмайибгина суҳбатингни олишади-да, газетада эса сен берган интервьюдан асар ҳам йўқ. Ўзидан қўшиб-чатиб, уялмай сени мухлисларингга умуман бошқа қиёфада кўрсатиб қўяди. Керак бўлса, туҳмат ҳам қилади, шахсиятингга тегиб, бўлган-бўлмаган гаплар билан сени балчиққа ботиради. Шунинг учун матбуотда бошқа интервью бермасликка қарор қилгандим.

МУЛОҲАЗАЛИ... СИРЛИ ВА ЎЙЧАН...

— Бу албатта вақтнинг таъсири. Вақт ўтган сари инсоннинг мулоҳазалироқ бўлиб бориши табиий ҳол, албатта. Дунё қарашимни кенгайиши учун интернетдан ижодимга керакли маълумотлар кидираман , яхши фильмлар кўраман , мусиқа тинглайман ва ҳоказо.

ҲАЙРАТЛАРГА ТЎЛА ВА ЎЗИГА ХОС ИМИДЖ...
— Охирги уч йил ичида имидж ва мода бўйича "Милитри” йўналиши урфга кирди. Бу йўналишдан чет эл санъаткорларининг кўпчилиги фойдаланади. Мен ҳам 2010 йилги ижод жараёнларида имиджимга ўша йўналишдан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш асносида фойдаланишга ҳаракат қилдим. Шу имиджда экранларда чиқдим бизнинг миллий менталитетимизга мослаштирган ҳолда. Бу борада менга Севара Исҳақова жуда катта ёрдам бердилар. Унга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

У ЯХШИ КЕЛИН БЎЛА ОЛМАЙДИ. САБАБИ...

— Сабаби ҳаёлпарастман. Ижодим ҳақида кўп ўйлайман. Шунинг учун бу масалада ҳозирча бош қотиришга вақт йўқ. Лекин уй-рўзғор ишларини, тартибни, озодаликни севаман. Менинг жавонимда кийимлар, тортмамда ортиқча нарсалар сочилиб ётмайди (жилмайиб).

У ШУНГА АМИН БЎЛДИ...

— Бир нарсага амин бўлдимки, ёмон қўшиқни ҳадеб айлантираверсангиз ҳит бўларкан. (кулиб). Яхши қўшиқни эса бир мартагина айлантирсангиз ҳам у мухлисга манзур бўлса, ўзлари топиб эшитишавераркан. Масалан, "Енгиламан”, "Тушларимга кир” қўшиғим радиода, экранда унчалик кўп айланмаган бўлса-да, лекин мухлисларимга манзур бўлгани учун ўз кучи билан тилдан-тилга кўчди. Яна бир нарсага амин бўлдимки, мен ўзим композитор сифатида ўзимга қўшиқ ёза бошлаганимдан сўнг, ижодимда катта бурилиш сезишни бошладим. Яъни, менинг тингловчиларим "аудитория”си янада кенгайиб боряпти. Лекин барибир менинг энг зўр қўшиқларим ҳали олдинда деб ҳисоблайман. Бунинг учун мен ҳали кўп ишлашим керак.

"БОЛАЛАР”НИ СЕВИБ ТИНГЛАЙДИ

— Албатта. Албатта. Тўғрисини айтсам, илгари у кишининг ижодини тушунмаганман. Кейинчалик ўзим эстрада оламига кириб келганимдан сўнг тушуна бошладим. Бир Суз билан айтганда аксарият чиқаётган билимсиз ёки билимли хонандалар учун жуда катта мактаб ҳисобланади. Тоҳир ака куйлаган ҳар бир қўшиқларида мавзуни чертиб-чертиб танлайди. Куйлаганда ҳам юракдан куйлайди. Ҳатто қўшиқ мусиқасидаги гитаранинг оҳангидаги хонанданинг юраги сўзлайди. Яна Юлдуз Ибрагимова, Озодбек Назарбековнинг ижодини севиб тинглайман. Хориж эстрадасидан эса Jenifer Lopes, Shakira, Rihanna, россия этсрадасидан Дима Блан, Ньюшани севиб эшитаман.

АГАР У РЕЖИССЁР БЎЛГАНИДА...

— Ёш авлод тафаккурини юксалтирувчи ва мақсад сари интилиб жамиятга фойдаси тегадиган шахс бўлиб шаклланадиган замон қаҳрамони ҳакида фильм суратга олган бўлардим. Чунки гап мавзуда эмас, ғоянинг асосий ижобий моҳиятида.

ЎЗИГА ЁҚМАГАН ҚЎШИҒИ



— Бор эди. "Кўпде” деган қўшиғим. Қўшиғимнинг мусиқаси, оранжировкаси ўзимга ёққан. Аммо ижроим ўзимга маъқул бўлмаган. Чунки қўшиқнинг сўзлари менинг ички дунёимга мос келмайди. Лекин шунга қарамасдан омадли бўлди. Ҳатто сайтларимда ҳам шу қўшиққа нега клип олмагансиз дея кўп бора савол беришади. Сабаби, бир сирни очаман. Қўшиғимга клип суратга олишимиздан аввал ошхонага шарбат ичгани ўтмоқчи эдим, тасодифан оёғимни пионинога уриб, катта жароҳат олдим. Яхшиямки "Пахтакор” футбол жамоасидан Азиз деган қалин ўртоғим бор экан. У ўзининг шахсий шифокорини ёрдамга жўнатди. Кейин то тузалиб кетгунимча тўй хизматларига, концертларга бир хил пойабзалда(этикчада) чиқишга мажбур бўлганман. Ўшанда пошнали туфлида юролмасдимда.

САЁЗ ҚЎШИҚЛАР БОРАСИДАГИ ФИКРИ...

— Албатта, телевидение, радиода айланиши туфайли вақтинчалик "ҳит” бўлиши мумкин. Лекин узоқ яшамайди.

САНЪАТ БОРАСИДА МАЪЛУМОТИ ЕТАРЛИМИ?

— Санъатга бўлган қизиқишим беш ёшлигимдаёқ намоён бўла бошлаган. Мендаги иштиёқни кўрган дадам дўсти Карим Хожи билан маслаҳатлашган ҳолда "Успенский” номли мусиқа мактабига ўқишга киритдилар. Мусиқа мактабини битирганимдан сўнг ўқишини Тошкент Давлати консерваториясида давом эттирдим. Кейин "Ўзбекистон Давлат санъат институти”нинг "Драма ва кино” факультетига ҳужжатларимни топшириб бахти талабага айландим. Мана энди қизғин ижод палласидаман (жилмайиб).

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР:

1. Хонанда, Ўзбекисонда Хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаевани ҳурмат қилади.

2. Хорижлик хонанда Рианнанинг имиджига ҳавас қилади.

3. Анджелина Джоли ва Джонни Деп ижросидаги "Турист” фильмни неча бор такроран кўради.

4. Продюссери —Рустам Саъдиев.



ИЖОДИ БИЛАН БОҒЛИҚ САНАЛАР...

1966 йилда Равшан Зокиров бошчилигида опаси Нигина ва яқин дугонаси Наргиза билан "Себону” гуруҳини тузади. Гуруҳ билан биргаликда иккита қўшиқ ёзиб "Офарин-96” кўрик танловида 2-ўринни эгаллайди.

2000 йилда режиссёр Мадина Мўминованинг "Тоҳир ва Зуҳра” мусиқий фильмига бошқа юлдузлар биргаликда суратга тушишга таклиф этилади.

2002 йилда "Ниҳол” мукофотига сазовор бўлди.

2004 йилда мухлислар талабига биноан у суратга тушган "Муҳаббат синовлари-2” экран юзини кўради.

2004 йилда "Туркистон” саройининг ёзги биносида ўзининг илк "Бевафо” яккахон концертини тақдим этади. Йил сўнгида унинг шу альбми сотувга чиқарилади.

2005 йилда ”Наҳотки сен” фильми томошабинларга тақдим этилди.

2006 йилда "Йилнинг энг яхши имиджи” номинациясида "Тарона” мукофотини қўлга киритади.

2007 йилда йўналишига тубдан ўзгартириш киритди ва бунинг натижаси "Тушларимга кир” альбомининг мухлисларга тақдим этилишидир.

2009 йилда "Мажнун ва Лайли” альбоми мухлисларга тақдим этилди. Шу йилда у «М TVA» миллий тақдимотида "Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” номинациясида ғолиб бўлди. "Мажнун ва Лайли” қўшиғи "Тарона” тақдимотида "йил қўшиғи” дея эътироф этилди.

2010 йилда "Севгинатор-2” фильмида бош ролни талқин этди.



Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА суҳбатлашди.


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1915 | Добавил: BEKO | Теги: БУЛОЛМАСАМ, Келин, Керак, МАНЗУРА:ЯХШИ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz