Осиё Кубоги - 2011 саралаш баҳсларида қатнашаётган миллий терма жамоамиз бугун Куала-Лумпур шаҳрида Малайзия мтж билан баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Учрашувдан сўнг, одатга кўра, иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Миржалол Қосимов: Биз бугун айтарли кучли ўйин намойиш этмадик. Бунинг боиси бир қанча этакчиларимиз жароҳатлари туфайли бугун бизга ёрдам бера олмадилар. Малайзия терма жамоасининг келажаги порлоқ, ҳозирги таркиб билан келажакда катта натижаларга эришиш мумкин. Биз саралашдаги сўнгги ўйинимизни (3 март куни Тошкентда БАА билан) ҳам ғалаба билан якунлашни ният қилганмиз.
Ражагобал: Умуман биз ёмон ўйин кўрсатмадик. Лекин кўплаб бурчак ва жарима тўплари тепилишига қўйиб бердик. Шунингдек, аввалги учрашувда тўп киритган ва четлатилган Муҳаммад Зақуаннинг ўрни билинди. Рақибимиз техник жиҳатдан анча кучли, узоқ масофага тўп узатишлар пайтида аниқ ўйнади ва ўз кучига бўлган ишончни йўқотмади.