Xамюртимиз Максим Шацских Киевнинг "Арсенал” жамоаси футболчисига айланди ва ҳужумчимиз янги жамоасида 15 рақам остида майдонга тушадиган бўлди. "Арсенал” клуби президенти Вадим Рабинович футболчимиз ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди: "Бугундан бошлаб Максим жамоамиз ўйинчисига айланди. Шацкихнинг ҳужум чизиғимизни кучайтиришига ишонаман. Айнан Андрей Воробейнинг жароҳати сабаб ҳужумда муаммоларга дуч келаётгандик. Максим – минглаб Киев ва бутун мамлакат мухлисларининг кумирига айланган. Униниг канонирга айланиши фойда келтиришига ишонаман”. 25 февралдан бошлаб Максим Шацких қишги йиғинлардан сўнг "Счастливое” базасида Вячеслав Грозний бошчилигидаги мураббийлар штаби билан жамоанинг дастлабки йиғинида иштирок этади.