Поп қироли Майкл Джексон истиқомат қилган уйларнинг энг сўнггиси, бугун
сотувга қўйилди. Айтиб ўтиш жоизки, дунё юлдузи хаётининг сўнгги
кунларини айнан ушбу хашаматли уйда ўтказган бўлиб, у Лос Анжелоснинг
Холмби-Хиллз туманида жойлашган. Ушбу туманда бу каби хашаматли бинолар
талайгина бўлсада, Майкл Джексонга тегишли бўлган бошпана , ўзгача
яъни франция қасрлари услибида қурилган. Ховлисини хисобга олмаганда
,уйнинг умумий катталига 1595 квадрат метрни ўз ичига олади. Хоналарга
келадиган бўлсак Майклнинг "қаср”ида 7 та ётоқхона, 13 та чўмилиш
хонаси, кутубхона 2 та катта мехмонхона ва 2 та ошхона шунингдек овоз
ёзиш хонаси ва бошқа хоналар мавжуд. Албатта бу ерда автомобиллар хам
макон топишган. Накд 7 та автоулов учун махсус гараж, янги хўжайинини
кутмоқда. Уч қаватдан иборат бўлган бу иншоатнинг хозирдаги баҳоси, 29
миллион АҚШ долларига тенг.