Калифорния штати (АҚШ) билан чегарадош Тихуана шаҳрининг (Мексика) бадавлат фуқаролари жиноятчилик даражсининг юқорилиги боис Сан-Диегога кўчиб ўтишмоқда, дея ёзади «Los angeles Times» газетаси.
Газета вазиятга сўнгги йилларда кўчишга мажбур бўлган мингта яқин шифокор, ҳуқуқшунос, ҳуқуқ-тартибот муассасалари вакиллари ва тадбиркорлар турмушидан келиб чиқиб баҳо беради. Тихуана халқи, айниқса пул ундириш мақсадида ўғирлаб кетиш ҳолатларидан кўпроқ хавотирланар экан. Бинобарин, бундай турдаги жиноятлар бўйича Бағдоддан кейинги ўринда турадиган бу шаҳарда гиёҳвандлик билан савдо қилиш авжига чиққани бошқа қинғирликларнинг ҳам томир отишига хизмат қилмоқда. Шаҳар АҚШ ва Мексика чегаралари ўртасидаги гиёҳвандлик моддалари етказиб бериладиган маршрут устида жойлашгани боис бу ерда тез-тез отишмалар бўлибтуради. Иўлларни назорат остига олишга уринаётган жиноий гуруҳлар баъзида кўча-кўйларда бир-бири билан тўқнашади. Жумладан, апрел ойида Тихуанада содир бўлган худди шундай отишма туфайли 17 кишининг ҳалок бўлгани айтилган эди. 2008 йил бошидан бери Тихуанда 200 нафарга яқин одам ўлдирилган бўлса, 2007 йилда бутун Мексика миқёсида 2500 киши гиёҳвандлик моддалари билан савдо қилувчи шахсларнинг қурбонига айланган. Жиноятчилар гоҳида полициячиларга кўмакчи сифатида юборилган ҳукумат қўшинлари билан ҳам жанг қилади. «Los angeles Times» газетасининг ёзишича, охирги бир ярим йилда Тихуанага 3500 нафардан ортиқ ҳарбийлар жўнатилган бўлса-да, вазиятни яхшилаб бўлмаган
|