Актриса ва хонанда Мадина Мумтоз Мирмақсуд Охуновнинг "Бевалар” фильмида суратга тушди. Маълумки, ушбу фильм "Бевалар” спектакли асосида яратилган. Картинада Мадина яна Алишер Узоқов билан партнёр бўлди. Энг қизиғи, у онаси Раъно Ярашева билан илгари ҳам бир нечта фильмларда бирга суратга тушган бўлса-да, бирор марта битта саҳнада бўлмаган. "Бевалар”да эса она-болани битта саҳнада кўришимиз мумкин. Мадина қўшиқчиликни ҳам ташлаб қўйгани йўқ. Айни пайтда унинг тўртта янги қўшиғи тайёр.