Умуман олганда нима учун қизларга бундай ширин ва кўнгилнинг сўзларини айтиш керак? Ҳўш, айтайлик сиз унинг кўзларини чиройли эканини сезиб қолдингиз, нима бўлибди шунга? Айтишларича, чин дилдан айтилган сўзлар - аёллар учун кичик бир совға экан - бу билан сиз нафақат у аёлни балки ўзингизни ҳам кайфиятингизни кўтаришингиз мумкин экан. Лекин шу пайт адашиб қолсангиз, яъни керакли сўзларни равона эта олмасангиз, эҳтиёт бўлинг! Сизни бир умрга яҳшилар руйҳатидан ўчириб ташлашлари ҳам мумкин экан.
Қиз болага қандай қилиб кўнгилнинг сўзларини айтиш мумкин
Биринчидан, аҳамиятни кучайтиринг. Аёл кишилар уйдан чиқишдан аввал доимо тўлақонли тайёргарлик кўришади, бўянишади, ташқи қиёфаларидаги энг жозибали томонларини белгилаб, уни намоён этишга ўринишади. Агарда сиз ундаги айнан шу "деталь"ни аниқлай олсангиз, 90% омад сиз томондалиги кафолатланган. Мисол учун, қиз бола кўзининг рангига мослаб кофта танлаган бўлиши мумкин. Албатта, буни қандай мос тушганини, гўзал қиёфа юзага келганлигини айтинг!
Бошқа вариант - қиз ўзининг тирноғини сумкасининг ранги билан бир ҳилда бўяб олган. У ҳақиқатдан ҳам буни устида интилган, ранглар мосламаси устида ишлаган десак ҳам янглишмаймиз. Уни мақтаб қўйинг, бу жуда ҳам чиройли эканини айтинг! Сизни ишонтираманки, шу билан у сизни табиатан жуда ҳам кучли аҳамиятга эга одам қаторида ҳисоблайди.
Иккинчидан, қизлар буни севишади, агарда сиз уни жозибасини, эркакларни ўзига тортиб турувчи «сеҳрли кучи»ни аҳамиятли белгилаб айтсангиз. Сиз буни унга тўғридан-тўғри айтишингиз мумкин, мисол: «Сиз ҳақиқатдан ҳам мени ўзингизга тортасиз, бу пайт ўзим билан ҳеч нима қила олмайман». Бундай ширин сўзни аёлларга пичин қилиб гапириш ҳам мумкин, мисол учун, уни кўзларини жуда ҳам чиройли эканини, ҳамда уни олдидан бир эркак ҳам шунчаки ўтиб кета олмаслигини айтинг. Аёлнинг ўзига бўлган баҳоси осмонга етади, ҲА - сиз ҳам уни кўзида жуда ҳам кучли кўтаринки руҳда таассурот қолдирасиз.
Ширин сўзнинг яна бир кўриниши мавжуд. Сиз аёлнинг шундай бир ҳислатини мақташингиз керакки, у ҳислат ўша аёлнинг ўзига ёқмидиган ҳислат бўлиши керак. Мисол учун, у қандайдир комплексга асосан ўзининг бурнини узун ҳисоблайди. Сиз эса, уни бурни - нафақат уни жозибасини бузмаётганини балки уни ташқи қиёфасига ёқимтой бир гўзал "облик"ни намоён қилаётганини айтинг. Ҳа шундай деб айтинг: «Сизни бурнингиз жуда ҳам ёқимли, мен уни кўрганимда маҳлиё бўлганман!»
Лекин бундай сўзларни саралаб олинган ширин сўзлар билан биргаликда айтиш лозим, чунки, ҳудо кўрсатмасин, одамни ҳафа қилиб қўймаслик керак.
Маҳорат билан айтилган ширин сўз - эркакнинг энг кучли қуролидир. Афсуски, бундай сўзларни ҳамма ҳам ишлата олмайди. Жой-жойига қўйиб кетма-кет айтилган ширин ва чиройли сўзлар, аёл кишини жиддийларча берилган гипноз зарбаси каби - транс ҳолатига ҳам тушуриб қўйиши ҳеч гап эмас, эсингиздами, буни биласизми ўзи? - аҳир улар қулоқлари орқали севишади.
Лекин, агарда ҳақиқатдан ҳам муносабатни авжга чиқариш ниятингиз бўлса, унда вазиятнинг қирраларидан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг, демоқчиманки аёл киши сизни фақатгина уни ташқи қиёфасини қизиқтиргани каби тушунчага рўбаро бўлиб қолмаслиги керак. У билан ҳамма мавзуларда суҳбатлар олиб боринг, вақти-вақти билан эса унинг қандайдир яҳши намуналаридан баҳраманд олаётган одам каби ўзингизни намоён этинг. Уларни юракларини қўлга киритишнинг - энг асосий ва тўғри йўли шу!!!
|