Буюкбританияда нашр этиладиган «The
Independent» газетаси дунёдаги энг улкан ва эътиборга сазовор 60 та
шаҳарлар ичидан Лондон шаҳрини энг йириги, дея топган. Энг
яхши шаҳарлар киритилган кучли бешликда Нью-Йорк, Париж, Токио ва
Чикаголар бор. Москва бу рўйхатда 17-ўринда турибди. «The Independent»
газетасида ёзилишича, Россия пойтахти дунёдаги энг қулай метрополитен
тармоғига эга бўлса-да, шаҳарда нисбатан ресторанлар ва йирик
компаниялар кам. Шаҳарларнинг ўринларини белгилашда уларнинг иқтисодий
ривожланганлиги, маданий мавқеи ва аҳолисининг сони (ҳар бир миллион
шаҳарга қўшимча балл беради), аэропортлардан ҳафтасига қанча киши
фойдаланиши ва ресторанлар, йирик компанияларнинг кўплиги ҳисобга
олинган.
|