YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:09
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 6
MEXMON 6
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Август » 28 » Лола Шоу-бизнесда “отасининг қизи”
09:44
Лола Шоу-бизнесда “отасининг қизи”

Бугунги сухбатдошим аксарият ёшлар кутган Лола.
Шляпа ва гитара, санъатдаги бу ибора қизлардан айнан Лоланинг йўналиш ва имиджи бўлганлиги сир эмас.
Ўша даврдаги ёшлардан концертида энг аъло шоуни хам бошлаб берган айнан Лола десак муболаға бўлмас.
Турмушга чиққач санъатдан четлашган Лола ўша пайтлар Райхон ва Шахзода билан дугона бўлишган.
Турмушга чиққан Лола нафақат санъат балки дўстона муносабатлардан хам четлашишга мажбур бўлди. Илк сабаб оддий оила бўлса, бошқаси яна бир бошқа оила бўлди. Бу энди Шахзода билан боғлиқ бўлиб, хаммаси оддий бўлишига қарамай халққа энг қизиқ мавзу хануз шу бўлиб келмоқда.
Нималар бўлди?

Айтарли хеч нарса.

Чунки жавоб оддий-бу хаёт!


Ўз уйингиз, ён қўшнингиз хаётига назар солинг баъзида бешбаттар эмасми?
Юлдузлар, экранда ва сахнада юлдуз. Уйига юлдузлигини остонадан ташлаб кирар экан худди шу муаммоларга сингади қолади.
Хуллас шунчаки сув бир лойқаланиб ўз жойига тушди холос.

Халқнинг фантазиясидаги нарсалар эса гуриллаб миш-мишларга тарқаб Голливуд фильмлари учун аъло сценарий тайёрланди.
Асли Голливуд режиссерлари халқимиз орасида бир ой яшаб қайтса дунёга энг машхур ва хамма Оскарни ўзида жам қиладиган хит фильм олиб кетиши тайин.

Лолага қайтамиз.

Лоланинг санъатга қайтиши хақида илк хабарни, қўшиқ ва клипини хам тақдим этганимизда илк интервью хам бизда бўлишига ваъда бергандик.

Мархамат.





Хужжатнома:

Лола "Нихол” мукофоти совриндори

Хозирда Лоланинг фамилияси Азимова.

Турмуш ўртоғини исми Шохрух

Икки фарзандли:

Катта қизи Шахина 3 ёшда

Кенжа ўғил Шохдиёр 1,5 ёшда

Лола медецинага жуда қизиқади, хатто четдан шифокорларни кузатишни ёқтиради. Шифокорлар хақидаги фильмларни хам ўтказиб юбормайди. Аёлларга жуда яхши касб деб хисоблайди.

Лола учрашувга қизиқ имиджда намоён бўлди. Унинг косметик кўзойнаги ўзига хос бошқача кўриниш бериб, худди мен эмас, у мендан интервью олгани келган журналистга жуда ўхшарди. Афсуски биринчи хонада бу имиджида тушган суратлари баъзи бир қўллари қичиган инсонлар тарафидан ўчирилиб юборилди. Кичик студияда давомланган сухбатда эса кўзойнак ечилган эди.

Илк қўшиғингиз болаликда "Ширибом” сақичи рекламасига куйланган қўшиқ бўлганди.

-Кутилмаган тарзда бўлган ходиса. 10 ёшлардаги фарзандини аксарият ота-оналар нима биландир банд қилишга харакат қилишади. Бекорга кўчада дайдигандан кўра бирон бир фойдали вазифа билан шуғуллангани афзал албатта. Ўша пайтлар мусиқага қизиқиб, фортепиано билан шуғулланардим. Куйлаш учун эса вокалдан Маъмура Қурбоновадан дарс олардим. Оилавий тадбирларнинг бирида мехмонимиз Руслан Шарипов бўлганди. Асли Руслан оилавий дўстимиз. Шунда гапдан гап чиқиб мени куйлашим хақида таклиф киритди. Ва мана шу "Ширибом” рекламасига қўшиқни ёздик.

Қизиғи реклама ролики бўлишига қарамай қўшиқ оммалашганди

-Албатта бу қувонтирганди, лекин бошқа тарафлама ёқмайдиган тарафлари хам бўлди. Бу мактабда мени исмим билан эмас Ширибом лақаби билан чақира бошлашди.

Фарзандларингизга ўша таронани қўйиб берганмисиз?



-Йўқ, лекин қизим мошинага ўтирдик дегунча "Онамни қўшиқларини қўй” деб туриб олади.

Турмуш ўртоғингиз машхур бўлган Лолани севиб қолган. Тўйдан сўнг сиз оддий оилавий хаётга ўргана бошлашингиз билан баробар турмуш ўртоғингиз хам эндиликда оддий Лолага ўргана бошлаётганини сездингизми?

-Менимча хар бир эркак, устига шарқона эркак бўлса доим бир поғона аёлидан юқори бўлишни истайди. Хукумронлик ва хўжайин бўлишга интилади. Ва албатта шарқона эркак энг рашкчилардан бири хамдир. Турмуш ўртоғимга санъат оламидан эканлигим хуш келмасди, рашк борасидаги кичик келишмовчиликлар бўлиб турарди. Мен эса, менимча доно рафиқа сифатида оилада муаммо юзага келмаслиги учун салбий натижалар юзага келмаслигини бартараф қилиш учун мослаша бошладим. Тўйдан аввал хам ўзаро муносабатда ўзимни юлдуз сифатида эмас, барибир йигит олдида бир поғона паст ва мослашувчан бўлиш кераклигини тушуниб амал қилардим. Шунинг учун хам менда айтарли ўзгаришни сезмаган. Уйда хам оддий хотини бўлдим холос. Оддий хотини, дўст ва кейинчалик она кўринишига ўрганиб бораверди.

Сизнингча оила қургач эрнинг хотинига нисбатан қизиқиши сусая бошлайдими? Устига устак у машхур бўлганидан кейинги холатни олсак, хеч бўлмаса гохида бўлса хам буни сездингизми?

-Менимча бу хам эр ва хотинга боғлиқ нарсалар. Турмушдан кейинги давр албатта ундан олдинги учрашиб юришдаги даврдан фарқли. Учрашиб юргандаги давр бошқача барибир. Буни тушуна билиш керак, баъзи қизлар турмушдан кейин орзулари пучга чиққандек сезишади ўзларини, эридан диққат камроқдек туюлади. Бу нарсаларга кўника олиш керак, бу бўлган, бор ва бўладиган нарсалар. Эркак ниятига етгач аввалгидек хушомад қилмаслиги тайин, лекин барибир нимадир қилиш керак, чунки турмуш хам мехнатни талаб қилади. Муносабатлар устида мехнат қилиб, орага совуқчилик тушишини олдини олиш керак.

Қайнона иккинчи она хисобланади. Иккинчи она сифатида у сизни нималарга ўргатди?



-Асосий тарбияни албатта она беради. Болаликдан ўзига хос дунёқарашлар тарбияга уйғунлашиб боради. Хозир ўз фарзандларимни тарбия қилар эканман, улар катта бўлишини кутиб кейин қандайдир тушунчаларни ўргатишни кутмайман Буларни хаммасини хозирдан, болаликдан қилиш керак. Янги оилага келган пайтим, ўзлигим, ўз характерим, ва ўз дунёқарашларим билан бирга келганман. Ниманидир менда ўзгартириш албатта қийин. Лекин янги оилада ниманидир ўрганиш бу катта ўзлаштириш демак. Қайнонам менга турмуш ўртоғимга бўлган хурмат тушунчаларини ўргатди. Кейин турмушга чиқишимдан аввал европалашган мухитда катта бўлганим боис, миллий удумларимиздан йироқроқ бўлган эканман. Янги оилада эса бу удумлар хар куни қўллангани боис, қайнонам миллий урф одатларимизга амал қилиш, уларни хурмат қилишни хам ўргатди.

Турмушга чиқаётганда янги оилада сизни "белоручка” сифатида қабул қилишларидан қўрқдингизми?

-Йўқ, мен ундай эмаслигимни билардим, шунинг учун қўрқмаганман.


Европалашган оиладан чиққансиз, асосан бундай оилаларда қизлар таом хам тайёрлашни билмайди.

-Шунга қарамасдан турмушга чиққач ёрдамчисиз ўзи хаммасини уддасидан чиқардим. Ўзим таом хам тайёрлаб, ўй тозалаб, турмуш ўртоғимни хам эплаб келмоқдаман.


Сизни ошхонада тасаввур қилиш қийин

-(хазил қилади) Нима қилсам экан, сизни уйимизга мехмонга таклиф қилиб таом пишириб берсаммикан(кулади). Биласизми, турмуш ўртоғим фақат мен тайёрлаган таомни тановвул қилади. Турмуш ўртоғимга ўзим тайёрлаганимни сир сақлаган тақдиримда хам таомдан менинг қўлим борлигини сезади. Ёрдамчим уйда бўлган тақдирда хам таомни ўзим тайёрлайман. Кайфиятим яхши бўлса хамма нарсани тайёрлай оламан, ва у маззали бўлишини биламан.

Оилалик бўлгач расмий равишда сахнани тарк этдингиз, лекин хабарим бор бу давр мобайнида қўшиқ хам куйладингиз клип хам суратга олдингиз

-Сахнани тарк этиш боиси оддий, давом этишга хам рухан ва хам жисман имконим йўқ эди. Чунки одамнинг хаётидаги энг асосий бўлган нарса билан банд бўлдим. Оила, фарзанд ва хоказо. Ижодкор инсон бўлгандан кейин кўнгилда барибир ижодга интилиш тураверди. Бу нарса вақти билан келадиган эмас, балки бу билан туғилиш мумкин холос деб ўйлайман. Чунки кўнгилда тураверади. Шунинг учун оилалик бўлган даврда ўзим учун ва фарзандларим учун куйладим. Турмуш ўртоғимга тўйимиз бўлган санасига атаб совға тариқасида куйлаб оилавий мухитда клип суратга олдим, афсуски бу барибир оммага тарқалиб кетди (кулади). Қизимнинг бир ёшга тўлганида туғулган кунига атаб куйлаган қўшиғим ва суратга олдирган клипни эса оила аъзоларимдан ташқари хеч ким билмади. Бу сафар ақллироқ бўлдик (кулади).

Сахнага қайтиш

-Болалар катта бўлишди, кейин ўзини тўрт девор орасига қамаб қўйиб яшайдиган инсонлар тоифасига кирмайман. Хаёт турфа, рангли, гўзал ва биринчи навбатда ундан бахра олиб яшаш керак. Ижодимдан эса рохатланаман. Фарзандларим катта бўлгач, турмуш муаммоларидан сал озод бўлдим ва ижод билан шуғулланишга ахд қилдим. Илк қўшиғим "Қийналар қалбим”ни ёздик.

Юзингиздаги жилмайиш аломатларидан кейинги бериладиган саволни тушундим (кулади), шу мавзуда куйлашни истадим. Бу нарсани хаётимда хеч қачон бошимдан ўтказмадим, бу менга бегона демайман. Бу мавзу аксарият қизларга яқин.





Шама қилинган барибир?

-Нима хақида куйлаётганимни билмайман демаяпманку, бу қўшиқ таржимаи хол тушунчасига хосроқ. Бу хақида куйлашимни боиси, қандайдир бир давр мобайнида бу мавзу менга яқин бўлган бўлиши мумкин. Балки бу туйғуни хис қиладиган қизларни тушунгандирман. Хар бир қиз агар унда жиддий муносабат бўлса, қандайдир ўзига хос чегараланишни хис қилади. Турмушдаги холат шарт эмас, оддий муносабатдаги холатни олсак хам йигитлар суйганини барибир нимадандир чегаралашга харакат қилади. Бу мавзу қизларга яқин бўлади деб хисобладим.

Лола қайтганидаги хаяжон хисси

-Хаяжон бор албатта, елкамда маъсулият хиссини хам сездим, оддий бир нарса эмас одамлар ниманидир кутишини билардим. Шунинг учун хам клип устида ишлашда бунга алохида диққатни жалб қилдим ва унинг натижасида хам диққатга сазовор бўлишини билардим.

Турмуш ўртоғингиз бу клипни қандай қабул қилди?



-Тўғрисини айтсам…Албатта унинг аёлига хамма қарашини яхши кўрмайди, лекин бу клип унга ёқди.

Қўшиқдаги сўзларни-чи?

-Турмуш ўртоғим қўшиқдаги сўзларни ўзига нисабатан қабул қилиш даражасидаги примитив эмас. Масалан кейинги тайёрланаётган қўшиқ маъноси ўзгача. Бу дегани фақат ўзимиз хақимизда куйлаймиз дегани эмас-ку. Албатта қандайдир бир менга яқин бўлган маъно ва сўзлари бор. Лекин хамма нарсани худди шундай қабул қилавериш керак эмас.

Тасаввур қилинг, турмуш ўртоғингиз билан ўрнингиз алишиб қолди. У худди сиздан чарчагандек маънода қўшиқ куйламоқда. Барибир халқда аксарият фоизни ақллилар ташкил этмаслигини биласиз-ку демоқчиман.

-Бу яхши-ку, сиз тўғрингизда яна бир бор гапиришларига сабаб бўлади. Бу шоу-бизнес. Ўринлар алишишига келсак, йўқ, қабул қилиш уёқда турсин мен хонанда эркакга турмушга чиқмаган бўлардим. Мен буни болаликдан билардим. Хонанда эркакни севиб қололмаган хам бўлардим.

Нима учун уйланмаган хонанда эркаклар хонанда қизларга уйланмаслиги ва турмушга чиқмаган хонанда қизлар хонанда эркакга турмушга чиқмаган бўлишларини айтишаркин?

-Лекин қизиғи бунинг акси бўлиб чиқади. Айниқса сўнгги пайтлар. Лекин хонанда йигитларга қараганда жиддий эркакларни маъқул кўраман.

Хонанда эркакларни жиддий эмас деб хисоблайсизми?

-Нима десам экан…

Ўзингиз-чи бошқача фикрдамисиз?

Жиддийлари бор

-Бор, масалан Рашид Холиқовни жуда хам хурмат қиламан. Намунавий оила. Уларни хар кўрганимда мени фақат ижобий эмоциялар пайдо бўлади. Мен уни фақат ижодкор эмас, балки шахс сифатида хам жуда хурмат қиламан. Тарбияли ва жуда маданиятли инсон. Хонанда бўлгани билан жуда жиддий инсон. Лекин бу "исключение”, бундай инсонлар жуда кам.

Хаётда ижобий хислатларни ўзида жам қилган намунавий инсон деб кимни биласиз?

-Онамни.

Сизнингча "Қийналар қалбим” қўшиғингиз Шахзоданинг қўшиғига ўхшаб кетмайдими?

-Йўқ, ундай деб ўйламайман.

Клип хақида хам шундай фикр билдирганлар бўлди.

-Ўзини кишанлар билан кўрса Шахзоданинг ўзи ажабланса керак (кулади). Қўшиқлар ўхшамайди ундаги йўналиш ўхшаши бўлиши мумкин, негаки муаллифлар бир. Агар аранжировкада баъзи бир мусиқий товушлар ўхшаш бўлса мени Шахзода билан таққослаб бўлмайди. Куйлаш жихатларимиз, энергетика, темперамент умуман бошқа-бошқа. Аранжеровкада ўхшаш тарафлари бўлиши мумкин, юқорида айтганимдек чунки муаллиф бир, бошқа фикрларга умуман қўшилмайман.

Шахзода билан муносабатларингиз қандай?

-Яхши.


Нормалми?

-Нормал

(Лола отаси ва Шахзоданинг муносабатлари хақида, отаси бахтли бўлса унга шуни ўзи кифоя деб билади. )


Клип сўнггидаги эффектлар унча ўхшамагандек



-Ғояси бўйича зарур бўлган. Афсуски исталган даражада қилишни иложиси хозирча бизда йўқ. Чиройлик чизиб беринглар деб Америкага жўнатиб юбора олмайманку.


(атайин қувлик қилдим): Шахзодага ўхшаб Москвага жўнатишингиз мумкин эди

-Лекин бу ердаги ижодкорлар хам ўсиши, ривожланиши ўз устида ишлаши керак-ку. Уларга хам имконият бериш керак. Кейин камтарроқ бўлгани хам тузук.

Суратга олиш жараёнида кутилган иссиқ сув бўлмай совуқ сувдан раққосалар бош тортгач Лола қўрқмай бир ўзи рақсга чоғланди.

-(кулади) Ха, Ёдгор айтиб қўйди буни, бўлмаса ошкор қилиш ниятим йўқ эди. Клип суратга олишни бошиданоқ ёмғир бўлишини жуда истагандим. Клип ғоясига асосан худди хамма салбий нарсаларни ювиб ташлаш рамзи сифатида ёмғир қўлланиши керак бўлди. Бошида илиқ сув бўлиши кутилганди-ю, суратга олиш пайтида совуқ сув эканлиги аён бўлгач, раққоса қизлар уддасидан чиқишга шубхалана бошлашди шекил. Яъни совуқ сув остида рақсга тушиш истаги бўлмади. Мен эса бу ғоямдан воз кеча олмадим, ва "Яхши бир ўзим рақсга тушаман”- деб бошладим. Бу орада раққоса қизлар менга қўшилишди. Худога шукур хеч ким касал бўлиб қолмади.


Шоу-бизнес оламида гитара ва шляпадаги қиз тушунчаси доим Лола билан боғланган. Қайтган Лолада эса кишанларни кўрмоқдамиз.

-(Жилмайиб) Ха, бу кишанлар кўпчиликни алохида диққат марказига тушган кўринади(кулади). Биласизми, агар хадеб шляпа ва гитарада чиқаверсам хеч кимга, аввало ўзимга хам қизиғи бўлмаса керак. Шоу-бизнес бўлганидан кейин янгиликлар сари интилиш керак.


Авваллари гитара охангларидан қўшиғингиз бошиданоқ сиз куйлаганлигингизни ажратиб олса бўларди. Қўшиқдаги имиджингизни хам ўзгартирдингизми?



-Иккинчи хозир тайёрланаётган қўшиғим "Имкон бер” деб номланади. Ва бу қўшиқда гитара оханглари бор. Бу қўшиқга хозир клип суратга олиш ишлари кетмоқда. Артист тажрибакор бўлиши керак менимча. Турфа хиллик, изланиш бу фақат ўзликни мустахкамлайди.

Лола фильмларга хам қайтадими?

-Хозирча бундай режам хам истагим хам йўқ.

Қайтганингиздан мухлислар хурсанд, лекин хамкасблардан кимлардир чўчиган бўлиши хам мумкин

-Билмасам, мен хеч нарсага тайёрланаётганим йўқ. Асли карьерист эмасман, оила ва карьера орасидаги ўртахол инсонман. Хамиша интилиш ва изланишда бўлган пайтимда севимли машғулотим ўзимга бўлган ишончни мустахкамлайди. Одамлар билан мулоқотда, сухбатлашишни жуда яхши кўраман. Шунчаки бу хаётда борлик эмас, яшамоқ деган тамойил менга яқин.

Кимгадир кумир бўлиш, қандайдир юқори поғоналарни эгаллаш, хаммадан зўр бўлиш, идеал бўлиш каби нарсалар мен учун бегона, бундай мақсадларим йўқ. Мақсадим ўз-ўзимга рохат бағишлаш, агарда ўз ишим билан яна кимларгадир рохат бағишласам бундан икки баробар хузурланаман.

Интригалар қурбони бўлганмисиз?

-Шоу-бизнес оламида турфа интригалар қурбони бўлиш эхтимоли мавжуд. Айнан шоу-бизнесда отам шоу-бизнесдалиги учун бу нарсалардан химоядаман. (Гумонсираб): Балки хали хаммаси олдиндадир (кулади)



Танаффус пайтидан бугунги кунгача ўзгаришлар сезилдими?

-Кўп нарсалар ўзгармоқда, хориждан кўп нарсалар кириб келмоқда. Одамлар хам қандайдир жахлдор бўлиб қолгандек. Хатто журналистлар хам.

Рахмат.

-Йўқ, сиз тарафга отилган тошлар эмас. Шунчаки оммавий ахборот воситаларида кечаётган воқеалардан хабардорман-ку. Аввалгидан фарқли кўп нарсалар, балки бу ривожланиш ва яхшидир.

Чунки авваллари ким қандай истаса шу тарзда ёритиларди, хозир эса журналистлар ўз фикрини баён қила бошлади.


Сиз журналист бўлганингизда қайси мавзуни кўтарган бўлардингиз?

-Хозир оилалар ажрашиб кетиши долзарб муаммо. Ўзим оилалик бўлганим учун шу мавзуни кўтарган бўлардим.

Танаффус чоғида хонандалардан кимларни ижоди эътиборингизни торта олди?

-Жудаям берилиб кузатмадим, гохида умуман йироқлашиб кетган пайтларим бўлди. Ёқтирган хонандаларим хақида айтишим мумкин, Шохруххонни ижоди жуда ёқади. Мусиқа, ижро, клиплари умуман унинг стиль ва манералари менга яқин. Сўнгги пайтлар Нилуфар Усмоновани ютуқларини айтиб ўтишим мумкин.

Сиз тўғрингизда негадир тўй хизматлари ва гастролларга бормайди дейишади?

-Бораман, яккахон концерт дастурим билан деярли хама вилоятларда бўлганман.

Шоу-бизнесда "отасининг қизи” тушунчаси билан юриш қийинми?

-Йўқ, қайтанига бу менга ўзимга ишонч бағишлайди. Қандайдир хотиржамлик сезаман, чунки хеч ким менга ортиқча гап гапира олмаслигини биламан. Хар хил одамлар бор, хар хил гап қилиши мумкин. Суянган тоғим билан ўзимни хамиша химояда сезаман.

Сахнага қайтишингиз вақтинчалик деб тахмин қилинмоқда

-Буни вақт кўрсатади.

Режаларчи?

-Режаларда эса, севимли машғулотим билан шуғулланиш. Қачонгача, қандай кўринишда бу хаммаси вақтга боғлиқ. Кейин мутахассислигим хуқуқшунос, юридик институтни тугаллаганман..

Кечирасиз, Вестминстер университети эмасмиди?

-Вестминстер университетига топшириб, қиз фарзандлик бўлгач, баъзи бир сабаларга кўра юридик институтга ўтказиб тамомладим.

Турмуш ўртоғингизга роса ёққандир хам хонанда, энди эса хуқуқшунос хотин? Юқорида ўзингиз шарқона эркаклар хақида мулохаза юритдингиз..

-Тўғри турмуш ўртоғим шарқона эркак бўлгани билан ақлли хамдир. Ва албатта замонавий. Шунинг учун хам доим хамфикр бўлиб келмоқдамиз. Кейин у ўзи хам юридик институтни тугаллагани боис бу борада мени қўллаб қувватлади. Турмуш ўртоғим хуқуқшунослар оиласидан.

Оилавий хаёт нималарга ўргатиб, ўргатмоқда?

-Чидамга. Оила инсон хаётининг энг мухим бўлаги хисобланади. Чидамли бўлган инсон донороқ бўлади. Ўзига хос тажрибага эга бўлиб кучли бўласиз. Ва хаётдаги оғир ва қийин дамларда бу тажрибалар қўл келади.


Фарзандли бўлганингиздан кейин нималар ўзгарди?

-Хамма нарса. Бу катта мўъжиза ва бахт. Маъсулиятдан дунёқарашлар ўзгаради, турмуш тарзи хам албатта. Хозир катта қизим 3 ёшда бўлса, шу 3 йил мобайнида "Қани энди бир мазза қилиб ухлаб олсам” деган иборани кўп қайтарадиган бўлганман(кулади). Хали бирон бир кун бўлмадики кечаси ётиб тонггача ухласам. Бу осонмас албатта, рухан олсак, аёлда янада аёллик фазилатлари туғилади. Бугунги кунгача фақат фарзандларим билан банд бўлиб бошқасига вақт етмасди, мана хозир улар катта бўлгач сал бўшадим. Ва бугунги кунгача фарзандларимни хеч кимга ишонмаганман, айниқса илк бир йилда. Хозир эса уларда энага бор, уларга жуда миннатдорман.

Тасаввур қилинг фарзандларингиздан бири катта бўлгач хонанда бўлишни истаса нима қиласиз?

-(кулади) Тўғрисини айтайми?

Албатта

-Хар қанақасига қарши чиқаман. Бир тарафдан ғалати бўлиши мумкин ўзим куйлаб фарзандларимга раво кўрмаслигим, билмасам. Биринчидан турмуш ўртоғим рухсат бермайди, унга биргина куйлайдиган рафиқанинг ўзи етса керак. Хозир улар келажакда ким бўлиши хақида ўйламадим, асосийси хозир соғ-омон бўлиб катта бўлса бўлгани.

Шу пайт қўлида пакет кўтарганча Шахзода кириб келди. Хамма билан бирма-бир кўришган Шахзода Лола билан хам иккиси жилмайиб кўришишди. Шахзода пакетга имо-ишора қилгач Лола унга бирнима деди. Шундан уларнинг муносабатлари халқдаги гап-сўзлардан умуман йироқ эканлигини тушуниш қийин эмасди. Шу ўринда халқда Шахзода ва Лола гўёки соч юлишгани ва Шахзоданинг тақиқида Лоланинг ўрни бор эканлиги хақидаги миш-мишлар асоссиз эканлигини таъкидлаймиз!

Мукаммал инсонни ўзи йўқ, яхши ёки ёмон инсон хам бўлмайди. Шунчаки кимдадир яхши ёки ёмон хислатлари кўп бўлади. Лола кўпроқ айёрми ёки инжиқ?

-Айёрлик ва инжиқлик бир-бирига хос бўлган хислатлар деб ўйлайман. Ва хар бир аёлда бу икки хислат бўлади. Аёл айёр бўлиши керак ва қаеридадир инжиқ хам бўлиши мумкин.

Аёл макри

-Йўқ, макрли эмасман, айёр бўлишим мумкин. Нимададир! Бу хар бир аёлда бор бўлган нарса, шу айёрлик хам эркаклардан яна бир фарқ қилгувчи омиллардан бири. Макр менга бегона.

Яқин кунлар пресс-конференция, қайси саволни беришларини истамасдингиз?

-Бефаросат саволлар олишни истамасдим. Билмадим қандай, лекин журналистлар фаросатни сақлаб қолишларини истардим.

Мендан кутилган ва олмаган саволга жавобингиз ёки хотима.

-Менимча сухбат "лаконично”(қисқа ва лўнда) ва интервью сифатли ўтди. Сайт мухлисларига тилакларим камроқ интернетда ўтиришсин, нурлангандан кўра кўпроқ кўчада сайр қилишсин(кулади). Хамма суйган касби билан шуғулланишини тилайман, сайтда кўпроқ ёшлар бўлгани сабабли, ўзларини хаётдаги ўрниларини топишларини тилайман.

Лола интервью давомида одамлар билан сухбатлашишни хуш кўриши хақидаги гаплари рост эканлигини сезиш қийин эмасди. Фикрлари теран, сўз бойлиги мукаммал, хар бир сўзини вазмин тарзда ўйлаб гапирадиган Лоланинг юмори хам ўзига хос ва ўзига жуда ярашади. Унинг тарбияси хам муносиб даражада эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Юқоридаги таърифлар хулосаларимда ўз ўрнини топар экан халқ артисти Насибахоним Абдуллаевага ўхшаш жихатларини сездим.

Сухбат давомида айёрлик хақида бекорга сўз очмадим, чунки негадир жавобларидан шу хислатни ундан сеза бошладим. Қизиғи буни у яширмади хам. Нима дердим, кўпроқ аёлларга хос бўлган хислат.

Ўзимга савол бўлган, балки бўлмаган ва шунчаки халқ учун барибир савол бўлган нарсаларни кўтариб кутилган жавобларни олдим. Ўқувчи яна ўша оилавий мавзуда чуқурроқ суриштирув қилишимни балки кутгандир, лекин менимча бундан ортиқ жавоб бўлмаса керак. Негаки бу интервьюни ўқиш бошқа, ўша ерда сухбатдаги буни ўз кўзингиз билан кўриб, сезиб, уларни хаётда кузатиш бошқа нарса. Мана шу нарсалар ортиқча савол беришга қўймайди. Чунки ўзим учун хақиқат бўлган нарсани ишонмасдек қайта беришим авваламбор ўзимни олдимда ўзимни ахмоқ қилиб кўрсатса керак.

Тахмин қилганимдек Лола агар оз муддатга сахнага қайтган бўлса бошқа гап. Лекин агар ижодни мунтазам равишда давомласа…урди Худо…

Кимни ёки нимани?

Буни албатта кейинги воқеалар ривожидан билиб оларсиз, хозирча жимлик. Шунчаки агар бир йил ўтиб Лола хамон сахнада бўлса мана шу сухбатни излаб топиб шу сўзларга ахамият берсангиз, келажакка қилинган башоратнинг хам кераги йўқ.))


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 2231 | Добавил: JAVOXIR | Теги: Лола LOLA | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz