CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:41
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 8
MEXMON 8
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Июнь » 24 » Лариса МОСКАЛЁВА: “ФАЗОГИР БЎЛИШНИ ОРЗУ ҚИЛГАНМАН!”
22:00
Лариса МОСКАЛЁВА: “ФАЗОГИР БЎЛИШНИ ОРЗУ ҚИЛГАНМАН!”

Қўшиқларида замонавий ва миллий оҳангларни уйғунлаштира олган Лариса Москалёвани мухлислар яхши танишади. Унинг ўзига хос ижроси, жозибаси санъат ишқибозларининг кўпчилигини бефарқ қолдирмайди. Негадир охирги пайтларда Лариса Москалёва камнамодек. Балки оила, фарзанд тарбияси хонанданинг ижод қилишига имкон бермаётгандир? Ёки бошқа сабаблари бордир? Қўшиқчи билан суҳбатлашгач, бу тахминларимиз бекорлиги маълум бўлди.

— Болалигингизни тез-тез эслаб турасизми? Қайси ҳолатлар кўпроқ эсингизда қолган?
— Болалигим жуда тиғиз жадвал асосида ўтган: мусиқа мактаби, спорт секциялари, тўгараклар ва 8-синфгача аъло баҳога ўқиш! Шунинг учун ҳам деярли барча хотираларим машғулотлар билан боғлиқ. Кўчада шунчаки сайр қилиб юрмасдим, тўғрисини айтсам, қўшни болаларни ҳам тузукроқ танимасдим... Лекин бу ёмон эмас. Кўп яхши ва қизиқ воқеалар эсимда. "Артек” пионерлар лагери, болалар оркестри, мактабдаги хор, машғулот пайтида ҳовузда чўкканим... (кулади). Жуда қизиқ бўлган! (кулади).
— Ҳар доим қўшиқчи бўлишни орзу қилганмисиз?
— Тўрт ёшгача фазогир бўлишни орзу қилганман, боғчадаги барча ўғил бола гуруҳдошларим сингари! (кулади). Лекин телевизорда Алла Пугачёванинг чиқишини кўрганимдан сўнг фикримдан қайтиб, албатта, қўшиқчи бўлишга қарор қилдим!!!
— Сўнгги пайтларда сизни саҳнада кам кўряпмиз. Ҳойнаҳой, бу оила билан боғлиқ бўлса керак?
— Оила ва фарзандларга қарамай, мен ҳар доим ишлаганман ва ҳозирги кунгача ишлаяпман. Лекин телелойиҳаларга кам чиқяпман. Таклиф қилмай қўйишди. Балки, қизиқарлироқ одамлар бордир?.. Лекин мен бунга хотиржам қарайман. Шу нарсани деб ҳеч қачон ич-этимни емайман ҳам. Менинг ўз мухлисларим бор, ҳар доим ўзимга тегишли илиқ гапларни эшитаман. Менинг фалсафам шундайки, бу дунёда ҳамманинг ўз насибаси бор... Шунинг учун ҳозир бўш вақтим кўпроқлиги менга қўл келяпти ҳам, бўш вақтимни эса болаларимга сарфлайман. Бу очиқ жавоб, гарчи менга мос бўлмаган кескинроқ шаклда бўлса ҳам.
— Яқинда нашрлардан бирида ўқигандим, қизларингиз ҳам катта саҳнага қадам қўйибди?
— "Жажжи малика” болалар гўзаллик танловида қизалоқларим фақат аудиторияни эмас, мен билан турмуш ўртоғимни ҳам ҳайратга солишди. Катта қизим Алишер Навоий номидаги ДАБТдаги бир нечта балет постановкаларида ҳам чиқади. "Уйқудаги малика” спектаклида бош қаҳрамоннинг болалигини, "Доктор Айболит”да эса аборигенлар оиласидаги кичкинтой ролини ўйнади. Сибель билан Амели мени ўзларининг ижодий имкониятлари билан хурсанд қилишяпти. Лекин кенжа қизим асосан опасига тақлид қилади, кўпинча унга жўр бўлади (кулади).
— Қизларингиз сизнинг машҳурлигингизни билишадими?
— Ҳа, бу нарса уларга аллақачон маълум бўлган. Улар ҳам менинг мухлисларим (кулади). Янги қўшиқларимнинг илк тингловчилари ҳамда ҳакамлари. Улар ҳозир ижодда менга рағбат бўляпти.
— Турмуш ўртоғингиз ижодингизга таъсир ўтказадими?
— У ўз ишини қилади, мен — ўзимникини. Лекин доим мен учун тавшишланади. Мен эса умр йўлдошим учун. Янги қўшиқ, альбом ёзаётганимда, унинг фикри мен учун қизиқ. У — менинг жонкуярим ва баҳо берувчи кишим.
— У билан қандай танишгансиз?
— Турмуш ўртоғим билан пойтахтимиздаги аэропортда, мен каттакон жомадоним билан аэропортга кираётганимда танишиб қолганмиз. У менга ёрдам берди. Кейин билсам, менга эътибор қилиб, "Шу қиз билан, албатта, танишаман!” деб ўйлаган экан. Маълум бўлишича, биз битта гуруҳ таркибида амирликларга гастролга кетаётган эканмиз. У йўл бўйи менга юкларимни кўтаришда ёрдам берди. Хуллас, жомадон тақдиримда муҳим роль ўйнади (кулади). Мен бўлсам, унга Лариса Москалёва кимлигини билмаслигини тушуниб, эътибор бердим. Мен унга юлдуз сифатида эмас, шунчаки бир қиз сифатида ёққанман (жилмайиб).
— Ўзбек тилида анча равон куйлайсиз, ҳатто мумтоз қўшиқларни ҳам ижро этганингиз эсимда. Репертуарингизда инглизча қўшиқлар ҳам бор. Бу тилларда бемалол гаплаша оласизми?
— Инглиз тилини ҳозиргача ўрганяпман, ўзбекчани ҳам. Қўшиқлар туфайли бу тиллар ҳақида кўп нарсани билиб олдим. Гаплаша оламан. Лекин баъзан ўзбекчада гапиришга истиҳола қиламан, чунки тилни шеър ёзиш ёки фикрлаш даражасида билиш керак, деб ҳисоблайман. Инглизчада баъзан ўз қўшиқларимга сўз ёзиб тураман. Ўзбекча ёзишга ҳам уриняпман, лекин ҳали кўп нарсани ўрганишим керак.
— Охирги пайтларда шоу-бизнес ибораси тез-тез ишлатилаётганига қандай қарайсиз?
— Одамлар бу тушунчани ўзларига кўнгилхушлик, тушкунликка қарши, турмуш ва муаммолардан узоқлашиш учун тинчлантирувчи бир восита сифатида ўйлаб топишган. Майли, тез-тез янграйверсин, фақат бу ҳаммага ёрдам берса бўлди... Одамлар: "Хўш, бу шоу-бизда нималар бўляпти?” деб қизиққани яхши. Демак, бизда муаммолар унчалик кўп эмас. Одамзотнинг муаммолари кам, кўнгли хотиржам бўлганда, кўнгли қўшиқ, кўнгилхушлик, томошани тусайди...
— Ҳозир хонандалар кўпайиб кетган, дейишади (уларнинг истеъдоди ҳақида узоқ баҳслашиш мумкин, албатта). Бу ҳақда сизнинг фикрингиз?
— Ҳамкасбларимни ҳеч қачон муҳокама қилмайман, айбламайман ҳам. Вокал борасидаги қобилият бугун эстрадада бирламчи аҳамиятга эга бўлмай қолди. Қўшиқ ғояси, ижрочининг жозибаси муҳимлиги тўғри. Лекин шахсан мен қўшиқчида икки хусусият — овоз ва изланувчанлик уйғун бўлишини ёқтираман. Масалан, ўзига ўзи қўшиқ ёзадиган қўшиқчиларни.
— Сизнингча, артист мусиқа соҳасида албатта билимга эга бўлиши керакми?
— Агар артист нутқ жанрига мансуб бўлмаса — ҳа, албатта. Сольфеджио ва вокал нафас ҳақида оддий тушунчаси бўлиши зарур! Акс ҳолда, бундай артистнинг умри қисқа бўлади...
— Кимларнинг қўшиқларини тинглашни ёқтирасиз?
— Ҳар хил жанрдаги мусиқани эшитаман. Кайфиятга қараб. Агар тинчланиш, хотиржам тортиш учун бўлса, жаз, блюз ёки Эния сингари йўналишларни, бу Коинотга сингиш ва ҳаётда Нима муҳимлигини англашга ёрдам беради. Агар тетикланиш, уйғониш учун бўлса, жўшқинроқ мусиқани тинглайман, албатта. Ретрони ҳам яхши кўраман: масалан, Юрий Антоновни (кулади).
— Қўшиқчи бўлмаганингизда, ким бўлардингиз?
— Профессионал қўшиқчи бўлгунимга қадар таеквон-до бўйича яхшигина мураббий эдим. Шогирдларим ҳамкасбларим қўлига ўтиб кетишди, ҳозир мен улар билан фахрланаман. Уларнинг орасида жаҳон ва Европа чемпионлари ҳам бор! Агар тақдир бунчалик кескин эврилмаганда, мураббийлик фаолиятимни давом эттирардим, деб ўйлайман.
— Мен каратэ бўйича қора белбоғ соҳибасисиз, деб ўйлагандим.
— Таеквон-до бўйича. 1992 йил 23 майда 7 даражали жаноб Че Чонг Куда аттестациядан ўтганман ва МДҲда бу рўйхатга тушган биринчи қиз бўлганман. Мураббийим — Пак Герасим Ен-Унович мен билан фахрланади.
— Сиз тақдирга ишонасизми?
— Мен тақдирни ўз хатти-ҳаракатларимиз билан ўзгартиришимиз мумкинлигига ишонаман.
— Замонавий аёлни қандай таърифлаган бўлардингиз?
— О, у ҳойнаҳой менга ўхшаса керак! (кулади).
— Бўш вақтингизда нима билан шуғулланасиз?
— Тўйиб ухлайман ёки қўшиқ ёзаман. Онлайн фильмлар кўраман ёки дунё янгиликларини ўқийман.
— Кимларнинг асарларини яхши кўрасиз?
— Мусиқа соҳасида — классикадан узун рўйхат тузиб беришим мумкин. Адабиётга келсак, романчи ёзувчиларнинг асарларини маъқул кўраман.
— Ҳаётингизда энг қадрли инсон?
— Болаларим.
— Бахт — бу...
— Ўзингни намоён қилиш ва севимли инсон билан бирга бўлиш имконига эгалик.
— Сиз ўзингизни бахтли инсон деб ҳисоблайсизми?
— Ҳа. Мен бутун умр шунга ҳаракат қилдим.
— Ижод борасида режаларингиз борми?
— Режалар ҳар доим мавжуд. Орзулар ҳам. Асосийси, имкониятлар панд бериб қўймасин (кулади).
Севара АЗИЗ суҳбатлашди.


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 637 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz