Ўтган йили Адҳам Солиев "Лайло” дея хониш қила-қила Қашқадарё билан Сурхондарё орасида роса овора бўлган эди. Энди "Лайло” нинг ишқида куйлаш навбати Алишер Файзга теккан кўринади. Аммо ҳозирча унинг "Лайло”си ҳақида батафсил маълумотга эга эмасмиз. Билганларимиз, янги қўшиқ шеъри муаллифи хонанданинг ўзи, мусиқаси Азиз Холмуродовга тегишли. Қолганини тарона тингловчилар эътиборига ҳавола этилганидан кейин билиб оламиз. Умид қиламизки, ҳамкасбининг "қисмати” Алишер Файзнинг бошига тушмаган. Эҳ, бу "Лайло”лар! SITA