Қуёшдан сақловчи кўзойнаклар кундалик ҳаётда зарур бўладиган буюм ҳисобланади. Қуёш остида йил бўйи инсон организми А, В ва С спектридаги нурлар таъсирига тушади. А ва С спектридаги нурлар терини тоблантириб, кўзга унчалик таъсир қилмайди. Аммо В спектридаги нурлар кўриш органларига жиддий таъсир қилиши мумкин. Агар ҳимоя чоралари кўрилмаса, бу жуда хавфли. Ушбу нурлар айниқса баҳор ва ёз ойларида кучли таъсир ўтказади. Баҳор ёки ёз ойларида кўчага чиқаётганингизда кўзойнак тақишни унутманг. Ҳозир диоптрийли ёки диоптрийсиз қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакларни танлаб олиш мумкин. Бироқ сифати ёмон қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар офтоб нурларидан ҳам хавфлироқ экани эсингизда бўлсин. Хўш, керакли кўзойнакни қандай қилиб тўғри танласа бўлади? Асосийси кўзойнак гардиши эмас, балки линзалар Линзалар пластикдан эмас, балки шишадан тайёрланган бўлиши лозим. Пластик ойналар юқори ҳарорат таъсирида деформацияланиб, улар орқали тасвирлар бузилган ҳолда қабул қилиниши мумкин. Линзалар қанчалик тўқроқ бўлса, улар шунчалик кўп ёруғликни ўтказади.
Линзалар ранги Улар жигар ранг, кулранг ва яшил бўлади. Линзалар рангига қараб турли миқдордаги ёруғликни ўтказиши мумкин. Кўзойнак бандларидан бирининг ички томонида линзалар ранги ва улар ўтказиши мумкин бўлган ёруғлик фоизини кўрсатувчи белги бўлади. "В-15” – жигар ранг линзалар, 15% - ўтказади, 85% - ўтказмайди. "G-20” – кулранг ёки яшил, 20% - ўтказади, 80% - ўтказмайди. Рақам қанчалик кичкина бўлса, шунчалик яхши. Европа андозалари (кўзойнак бандининг ички томонидаги СЕ белгиси унинг андозага мувофиқ келишини билдиради). 0 гуруҳи – қорайтирилмаган кўзойнаклар, ёруғликни ўтказиши 80-100%, булутли об-ҳавога мўлжалланган. 1 гуруҳ – ёруғликни ўтказиши 43-80%, фаол бўлмаган қуёшли об-ҳавога мўлжалланган. 2 гуруҳ – ёруғликни ўтказиши 18-43%, ўрта минтақада ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган. 3 гуруҳ – ёруғликни ўтказиши 8-18%, фаол ёз қуёши учун мўлжалланган. 4 гуруҳ – ёруғликни ўтказиши 3-8%, денгиз бўйида ва тоғ-чанғи оромгоҳларида ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган (ҳайдовчиларга тавсия этилмайди). Кўзойнакни бозорда сотиб олиш тавсия этилмайди. Бозордаги кўзойнаклар реал ҳимоядан кўра кўпроқ аксессуар ҳисобланади. Қорайтирилган линзалар орқасида турувчи ва бевосита қуёш ёруғлиги йўқлигидан алданган кўз қорачиғи торайиш ўрнига кенгаяди ва хавфли нурларга тўлиқ мубтало бўлади. Шу боис қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакларни ихтисослашган дўконлардан сотиб олишни маслаҳат берамиз. У ерда линзаларни ультрафиолет нурларидан сақлаш даражасини текширадиган ускуналар бўлади.
|