Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2011 » Ноябрь » 29 » Кўзингизни очинг эркаклар
19:52 Кўзингизни очинг эркаклар |
Кўзингизни очинг, очинг эркаклар, Зино-ю, зулматдан қочинг эркаклар. Қисматингиз бир кун этади тайин, Зинодан кўз очса ногоҳ гўдаклар.
"Валади зинодур” ёки "хароми”, Аталмушдур бундай гўдак каломи. Дунёга келтирган "ота-она”нинг, Асло бўлмас эмуш тинчи, ороми.
Э воҳ, гуноҳлари кечирилмас эмуш, Етмиш минг бор ҳажга борсаларда, ҳам Бу дунёда тортган азоби на-дур, Икки дунё йиғлаб ўтсаларда кам.
Жаннатдан ҳеч бўлмагай дарак, Этсаларда танни минг бўлак. Жаҳаннам азоби орзу бўлармуш, Мангу аросатда бўлармуш ҳалак.
Оллоҳим меҳрибон, кенгдир карами, Чин товба қилганга ростдур қалами. Лек учта гуноҳга кечирим йўқдур, Аросат..., аросат... унинг жавоби.
Бири Оллоҳимга ширк келтирмоқ, Ота-онага "оқ бўлмоқлик” бири. "Валади зино”ни пайдо этмоқлик, Кечрилмас гуноҳлар учунчи сири.
Кўзингизни очинг, очинг эркаклар, Яратмангиз асло додли эртаклар. Қисматингиз бир кун этади тайин, Зинодан кўз очса ногоҳ гўдаклар. Муҳаббат Пардаева
|
Категория: SHERIYAT |
Просмотров: 2119 |
Добавил: Muhabbat07
| Рейтинг: 3.5/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|