ҲИНДИСТОН: ОДАМЛАР СОВУҚДАН ЎЛЯПТИ Россия эстрадасининг қироличаси Алла Пугачёва ҳамда машҳур қзичиқчи Максим Галкиннинг никоҳ тўйи 24 декабрда бўлиб ўтади. Тўйга фақат келин-куёвнинг яқин дўстлари ва қариндошлари таклиф этилган. Улар орасида модельер Валентин Юдашкин, қўшиқчилар Николай Басков ва Александр Буйновлар бор. Пугачёва ва Галкин эса ҳали тўй тўғрисида ҳеч қандай изоҳ беришгани йўқ. Уларнинг тўйи ҳақида оммавий ахборот воситалари олдин ҳам бир неча бор хабар тарқатган, балки бу сафаргиси рост бўлиб чиқар. 15 ноябрда Пугачёва ва Галкин биргаликдаги ҳаётининг 10 йиллигини нишонлаган эди. Никоҳ ҳақидаги гап-сўзларни эса Пугачёва хоним рад қилиб келаётган эди: «Мен Максим билан шундоқ ҳам бахтлиман, никоҳдан эса кўнглим совиган». Улар бахтли экан, нима ҳам дердик: ўн йил тугул умрининг охиригача ўзларига никоҳни раво кўрмаслиги мумкин.
ҲИНДИСТОН: ОДАМЛАР СОВУҚДАН ЎЛЯПТИ
Жорий ойда Ҳиндистоннинг шимолий ва шарқий ҳудудларида ҳукмронлик қилаётган қаттиқ совуқ 93 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Шу пайтгача Уттар-Прадешда 61 кишининг совуқдан вафот этгани қайд этилди. Уларнинг аксарияти уйсизлар, кексалар ва қашшоқлардир. Ҳиндистон Олий судининг уйсизларни кечаси иссиқ бошпана билан мажбурий таъминлаш ҳақидаги қарори ҳам одамларни бевақт ўлимдан асраб қололмади. Мамлакат шарқидаги Бихар штатида об-ҳавонинг совиши туфайди 25 декабрга қадар мактабларда машғулотлар бекор қилинган. Айниқса, Жамму ва Кашмир штатлари аҳолиси совуқдан кўпроқ қийналяпти. Тоғли туман бўлмиш Каргилда Ҳиндистондаги энг совуқ ҳарорат, яъни -12 даража қайд этилди. Сринагар шаҳрида ҳаво ҳарорати ноль даражани кўрсатмоқда, сув музлаб қолгани учун водопровод ишламай қолган. Бугундан эътиборан Ҳиндистонда 40 кунлик «расмий» қишки давр бошланди, демак, ҳаво янада совиши кутилмоқда. Мамлакат пойтахти Нью-Делида қалин туман туфайли транспорт қатнови қийинлашган.
7x7 gazetasidan
|