CHORSHANBA, 2025.01.01, 06:28
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Апрель » 6 » Кулдириб, сўнг йиғлатиб кетди…
10:24
Кулдириб, сўнг йиғлатиб кетди…

Ҳеч эътибор берганмисиз, қизиқчининг кўзларида тоғдай залворли мунг бўлади… У мунгни кўриш эмас, ҳис қилиш мумкин, холос. Ҳожибой Тожибоев… Бу номни эшитганимизда чеҳрамизга беихтиёр табассум югурар эди.  Бугун-чи?

"Эҳ…” Фақат шу сўзнигина айта оламиз... Ҳожибой Тожибоев – ўзбек халқини кулдира-кулдира… Йиғлатиб кетди…

Саид МУРОДОВ, журналист:  ‘‘ТАНИМАДИНГ-А, ПАЧАҚ’’
Илк бор Ҳожибой Тожибоевнинг ижоди билан газета орқали танишганман. «Танимадинг-а» номли ҳангома эди. Ўша газетада Ҳожибой Тожибоевнинг қизиқчилар танлови ғолиби бўлгани тўғрисида хабар ҳам босилган эди. Рости гап, ҳайрон бўлганман. Чунки эълон қилинган ҳангоманинг деярли кулгили жойи йўқ  эди. Кейинроқ, ҳангомани қизиқчи ижросида эшитгач, кўргач, у бекорга ғолиб бўлмаганини тушунганман.
Ҳамма гап ижрода экан.
Кўплаб қизиқчилар ёзувчиларнинг қизиқарли ҳикоя-лар ёзиб бермаслигидан нолиб юради. Ёзувчилар билан гаплашсанг, қизиқчиларнинг ўзи кулгили ҳангомаларни яхши англамаслигини айтади.  Ҳожибой Тожибоев-нинг ижодига назар солиб, англайманки, ҳаммаси бе-ҳуда гаплар. Одамларни кулдириш учун жимжимадор гаплар ҳам, қизиқарли воқеалар ҳам керак эмас, оддийлик ва самимийлик лозим, холос.
Ҳожибой Тожибоевнинг бошқалардан фарқи ва юту-ғи нимада эди?
У ҳеч қачон чираниб, «одамларни кулдирай» деб овозини ва ўзини минг кўйга солган эмас. Шундай ёнингизда тургандай, жонажон ўртоғи, танишига оддий ҳикояни юракдан чиқариб айтиб бераётгандай қизиқ-чилик қиларди.
Унинг яна бир муҳим ютуғи ҳамма учун бирдай эди. Биринчи синф боласидан то саксон яшар чолгача – ҳамма-ҳамма бирдай севарди, ардоқларди ва тушунарди. Бошқа қизиқчиларни оила даврасида томоша қилаётганингда ҳар доим юрагингда бир ҳадик бўлади – бирор уятсиз гап қилиб қўймасмикин! Ҳожибой Тожибоевни шундай ҳадиксиз томоша қиларди киши. У ҳатто қизиқчи ҳам миллий қадриятлар, миллий менталитетни қадрлаши, унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозимлигини уқтириб кетди ва муҳими, шундай қилиб ҳам халқни кулдириш, кўнглини топа билиш мумкинлигини исботлади.
Қизиқчиликни масхарабозликдан фарқлолмай қолган айрим қизиқчиларимиз унинг услуби, санъати ва тажрибасидан ўрганса ёмон бўлмас эди.

 

Шерали Ҳожиев: ‘‘Дардни ҳам кулги билан енгар эди…’’
Ҳожибой Тожибоев – тенги йўқ инсон эди. Бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. "Талисапед”ни суратга олиш ишлари кетаётган вақтлар.  Ўша фильмда Ҳожибой Тожибоев саҳнага чиқиб қизиқчилик қиладиган кўри-ниш бор. (Эсингизда бўлса, қанча гапирмасин, одамлар кулмай ўтираверишади). Томошабин содда-да, бир кун Самарқандга борсам, бир киши мени тўхтатиб, "Шерали ака, Ҳожибой Тожибоевни ҳурмат қилардим, зўр кулдирарди. Лекин Бухорога бориб, Талисапед деган қишлоқдаги одамларни кулдирол-
май қайтиб келганига қойил қолмадим” дейди. "Ака, у кино! Ҳожибойнинг ўзини кўрган одам ўзини кулгидан зўрға тияди-ку, қандай кулмай ўтириш мумкин?!” дедим жавобан.
Ҳа, Ҳожибой Тожибоевнинг юз-кўзидан, бутун вужудидан кулги, кулги бўлганда ҳам соф, самимий кулги ёғилиб турарди.
Биз бир устоз – Эргаш Каримовнинг шогирдлари эдик. Ҳожибой Тожибоев менга устоз, ака эди. Уларсиз тўйим ҳам, базмим ҳам татимасди. Охирги марта учрашганимизда ранглари синиққан, ғамгин эдилар. "Нима бўлди, Ҳожибой ака, мазангиз йўқми?” десам, "Ҳаммаси жойида, Шер, отдайман!” деб қўйдилар.
Ҳожибой ака дардни ҳам кулиб енгадиган инсон эди.
Бугун элимиз тўйлари Ҳожибой Тожибоевнинг самимий сўзларини соғиниб ҳувиллайди, бугун муҳташам саҳналар Ҳожибой Тожибоевни қўмсаб, чуқур хўрсинади, унсиз ўксинади… Бу хўрсиниқни кўриш эмас, эшитиш эмас, ҳис қилиш мумкин, холос. Илоҳим, жойлари жаннатдан бўлсин.

Меҳмон Исломқул ўғли: ‘‘БИР СУРАТ ТАРИХИ’’
– Сурат – мозийнинг муҳрланган лаҳзаси, дейишади. Сиз кўриб турган юқоридаги суратда – йигирма йил олдинги мозийнинг нурли ва қувончли бир лаҳзаси, Республика қизиқ-чиларининг II анъанавий танлов ғолиби ва совриндорлари мукофотлангандан сўнг,  ҳакамлар ҳайъати ва ташкилотчилар билан биргаликда муҳрланган. Ҳар гал бу суратга тикилганимда – 1990 йилнинг  сўлим баҳор оқшомларида  пойтахтнинг энг улкан, энг муҳташам санъат кошонаси – Истиқлол саройи ва унда бир неча кун давом этган чинакам кулги байрами кўз олдимда қайта жонланади.
Минглаб кулги мухлислари-нинг кошона гумбазларида акс-садо берган жарангдор қаҳқаҳалари қулоқларим тагида қайта янграгандай, ўзимни йигирма йилга яшаргандай ҳис қиламан.
1990 йилнинг май кунларида  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Республика Ёшлар ижодий уйи ташаббуси билан Истиқ-лол саройида қизиқчиларнинг анъанавий II Республика танлови бўлиб ўтган эди. Танлов қатнашчиларининг чиқишларига  холис баҳо бериш учун Ўзбекистон халқ артисти Эргаш Каримов раислигида тузилган ҳакамлар ҳайъатида атоқли  кулги  дарғаси, Фарғона  қизиқчилар сардори – Муҳиддин Дарвешов, "Муштум” журналининг бош муҳаррири, Ўзбекис-тон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов, Республика радиосининг "Табассум” журналидан – Тўлан Қўзибоев, Туҳфа Назарова ва камина ҳам бор эдик.
Олмос кулгиси билан халқимизга суюкли бўлган Ҳожибой Тожибоевнинг танловдаги  иштироки туфайли мухлисларнинг қизиқиши кучайганидан кассалардаги чипталар бир деганда шипириб кетилди. Бир томондан, зал лиқ тўла бўлса қизиқчилар чиқиши қизғин бўлишидан қувонган ташкилотчилар, иккинчи томондан,  ‘‘У Ҳожибойнинг концертига айланиб, бошқа қизиқчиларнинг чиқишига хала-қит бўлмасмикан?” деган хавотирга ҳам тушишган эди. Лекин биринчи кунги томошадаёқ хавотирга ўрин қолмади.
Танловда Ҳожибой ижро этган "Ўзбекнинг ўзи қизиқ”, "Танимадинг-а!”, "Қишлоқ клубида’’, "Диско раққоси”, "Ер етадими?” каби ҳаётий ҳангомалар-нинг ҳар бири яхлит бир спектакл даражасидаги асарлар эди. Ҳожибой ўзга қизиқчилар каби эшитган, ўқиган латифалардан тўқилган ҳангомаларни эмас, балки  ўзи кундалик ҳаётда кўрган, бошидан кечирган воқеаларни ижодкор сифатида идрок этиб, уларнинг кулгили ва мунгли томонларини санъаткорона маҳорат ва талқин билан намойиш этарди. Ҳожибой фақат қизиқчи эмас, у  турмушнинг оддий одам илғамайдиган томонларини илғайдиган кўзида микроскопи бор синчков ижодкор ҳажвчи-қизиқчи эди. Ким билади, агар унга умр вафо қилганида ҳеч ким кутмаган ҳажвий асарлар, комедиялар яратармиди? Эвоҳ, энди булар биз учун ушалмаган бир армон бўлиб қолди.
Ҳожибой ҳангомаларни ижро этаётганида мен мухлисларнинг кўзларидан ёш чиқиб, қотиб кулишларини томоша қилиб завқ-ландим. Биласизми, кулаётган одамни кўришнинг ўзи ҳам киши-га завқ бағишлайди. Айниқса,
кулгининг қадрига етадиган, ўзи ҳам ўзгаларни кулдирадиган истеъдодли инсонларнинг кулиши ғоят гўзал ва завқли бўлади. Ҳожибой саҳнада гапиряпти, ҳакамлар ҳайъатининг раиси Эргаш Каримов ҳакамлигини унутиб, тиззаларига шапатилаб, бор вужуди билан кулади. Эргаш ака кулаётганида кўзларининг тагига чўккан   мунг ҳам ўчгандай туюлади. "Ҳа, қойил!” дейди устоз шогирдининг маҳоратига қойил қолиб.
"Ёлғончи фаришталар” каби   ғиж-ғиж кулгидан иборат ҳажвий роман ёзган устоз Неъмат Амин кўзлари чақнаб, завқланиб, мошранг жинглак сочларининг учигача кулаётгандай туюлади.  Адибнинг кўзларида қувонч, ғурур акс этади. Кейин у завқи ичига сиғмай, "Э, баракалло, бор экансану!” дейди-да,  олдидаги ён дафтарга нималарнидир шоша-пиша  ёза бошлайди.
Ўшанга ҳам  йигирма йил бўпти. Мазкур суратдагилардан   Эргаш ака, устоз Неъмат Амин ва  кулги қироли Ҳожибой бугун  орамизда йўқ. Лекин бу ажойиб буюк истеъдод соҳиблари бизга ўзларидан   нурли хотираларни  мерос қолдирдилар. Гапимни  шоир Сиржоддин Саййиднинг  қизиқчи Ҳожибой Тожибоевга бағишланган шеъридан  сатр-лар билан якунламоқчиман:
Сен элингга ёқибсан,
Довруғ бўлса шунчадир.
Фарзанд бўлиб элига
Ёқмагани қанчадир.


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1766 | Добавил: Romeo_-_BeK | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz