-Қаердан хам шу Кубаева актриса бўлди ўзи?(кулади). Аввалига жуда зўр бўлди, хатто мен билан суратга хам тушадиганлар кўпайди, кейин эса бошланди. Гап шундаки актриса Дилноза Кубаевага ўхшайман. "Келгинди келин" оммалашгач атрофимдаги дугона ва изимни пойлайдиганлар хам оммалашди (кулади). Мактабданоқ ўзи хеч диққатдан айро бўлмаганман, "Келгинди келин" фильмидаги қахрамон каби шўх шаддод қизман. Шу фильмни худди мен хақимда олинган дейишарди хам. Жуда бир томчидек ўхшаш бўлмасамда, бир қараган инсон албатта Дилноза деб ўйлайди, лекин яхшилаб қараса бу менман. Исмимни айтмайман билиб қолишади, яна битта Дилнозага ўхшаши бор деб ўйлай қолишсин (хандон отиб кулади, қизиғи кулишлари хам Дилнозаникига ўхшаш). Мана энди яқин кунлардан эса хаётим тубдан ўзгариб кетмоқда. Нима қилишни билмайман. Аввалига Кубаеванинг машхурлигидан завқланган бўлсам хозир ундай эмас. У каби сочимни хам турмаклардим, уни интервьюларини кузатиб суратларидаги кўйлакларни атайин тиктирардим хам. Энди бўлса жуда хам афсусдаман. Чунки ўзимни йўқотиб қўйдим. Яъни мени атрофдагилар мени кўришни исташмаяпти. "Менинг Дилнозам" дея хазиллашиб муносабатни бошлаган йигитнинг бу сўзлари нима учун бошида менга хозиргидек таъсир қилмаганини тушуна олмаяпман. Энди эса хар қанча ўзимни ўзгартиришга уринмай, соч турмагию бўянишиму унга ёқмаяпти. Мен эса уни севиб қолиб бўлганман. Мен учун у рости турмуш қуришга хам энг тўғри келадиган инсон, уйланмоқчи хам. Лекин мендан ўзимни хеч кўрмайдигандек. Жиддий гаплашиб хам олдим, мен Кубаева бўлишни истамайман, мен Дилноза эмасман дедим хам. Хўп дейдию, Дилнозадан тубдан фарқ қиладиган кўринишга интилсам ёқмайди. Албатта Дилнозага ўхшамай қоляпсан демайди, лекин менку тушунаманку нима ёмаяптганлигини. Нега сочингни кесдинг?-деса тушунарли, лекин нега сочингни "хвостик" қилдинг?-деганичи?
Бир танишимнинг қизи Шахзодага ўхшаб кетади, бечора қиз шу хонандага ўхшайман деб бирам чиранадики, лабларини устидан чизиб йўқ лабини хам шишган кўринтираман деб микки-маусга айланди қўйди. Худди кетчуплик хоним еб юзини ювмагандек бўлиб юраверади, яхши хам юзидаги бир икки жойи ўхшайди. Қолган соч турмаги ва хоказолари ўзини уринишлари натижаси. Ўша танишим "Қизимни йигити уни мани Шахзодам деб чақиради" деган гапини эшитиб энсам қотганди. У-ку сал ўхшашдир. Мен эса табиий ўхшашман. Кап катта қизман, ақлу хушим жойида, энди нима дейсиз ёшликда бу хам, ўша пайт қизиқдим машхурликка, кимда бўлмайди дейсиз? Хозир эса шахсий хаётим ёлғондан иборат. Анави куни мобилдан сайтингизга кириб севганимга мактуб деган лойихангиз борку ("Севганимга аталган нома"ни назарда тутади) ўша ерда "Мен билан менга хиёнат қилсанг" деганини ўқиб менга жуда яқин эканлигини тушундим. Суйганим рости менга ўзим билан хиёнат қилаётгандекку. Қандай қилиб унга турмушга чиқаман? У аслида мени эмас Кубаевани севадику. Мен эса ундан воз кеча олмайман. Хамма бизни бирга кўриб бўлган, анчадан бери учрашамиз, тўй бўлиш керак... Бошқасини истамайман лекин ўзимга хам хиёнат қилгим келмаяпти. Тушунтириб беролмаяпманде, мана интернетда худди бировни суратини қўйиб севдириб ўзим хам севиб қолгандек холат. Ахир уни келажаги йўқку. Маслахат керак. Майли қаттиқ бўлса хам, нима хам қилардим бошқа?