АҚШда оёқ учун ўзига хос махсус пойафзал ихтиро қилинган бўлиб, 2007 йилда “Time” журнали бу янгиликни “йилнинг энг яхши инновацияси” деб топган эди. Пишиқ ва емирилишга чидамли полимердан тайёрланган пойафзалнинг таги жуда юпқа бўлиб, унинг “бармоқ” шаклга эга эканлиги югуриш ва кундалик юришда жуда қўл келади. Ортопедларнинг таъкидлашларича, энг қулай пойафзалнинг ҳам оёққа салбий томони бўлади. Югурганда энг яхшиси яланоёқ бўлиб олиш керак, аммо шаҳарда бунинг сира иложи йўқ. Бундан ташқари, ялангоёқ югургандан сўнг пайдо бўладиган қадоқлар ва яралар ҳеч кимга ёқмайди, албатта. Лекин, энди Vibram FiveFingers пойафзали билан бу муаммо ҳал бўлган кўринади. “Ўзингни худди ялангоёқ югургандай ҳис қилар экансан” демоқдалар пойафзални синовдан ўтказган профессионал спортчилар ва енгил атлетлар. Vibram FiveFingersни 75-100 АҚШ долларига харид қилиш мумкин.