"Реал" клуби ва Португалия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Криштиану Роналду муддатидан аввал сафга қайтишга умид қилмоқда. Хабарингиз бор, 24-ёшли бу футболчи Венгрияга қарши шанба кунги ўйинда тиззасидаги жароҳатини яна зўрайтириб юборди. Бир йил олдин оёғининг шу қисми жарроҳлик йўли билан операция қилинган эди. Шанба кунги ўйин Роналдуни бир ойга сафдан чиқариб юборди.
"Мен тузалиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Иложи борича муддатидан илгари сафга қайтишга умид қиламан, - дейди Sky Sports нашри Роналду сўзидан парча келтириб. - Аммо, ҳозирда нима қилиб бўлса ҳам яхшироқ тузалишим керак, акс ҳолда бу муаммога яна дуч келишим мумкин. Мен ўзимни босиб олганман, биламанки ишлаш учун, ўйнаш учун менда катта хоҳиш бор, бу эса яхши спорт формасини тиклаш учун менга ас қотади. Венгрияга қарши ўйин олдидан мен ўзимда дискомфортни ҳис қилдим. Лекин, мен жамоам ЖАРга бориши учун астойдил ҳаракат қилдим. Мен ҳалоскор эмасман, жамоамга қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман".
|