Тўғри, бошқаларнинг чўнтакларини "ковлаш" - бу нотўғри. Лекин, ҳақиқатда дастурчилар қанча пул ишлашларини билиб қўйса, ёмон бўлмас эди дейман.
Одамларнинг маошларини ёширин тўплайдиган Slassdoor сайти, кремный водийсида дастурчилар қанча пул ишлашини маълум қилди. Қизиғи шундаки, Facebook компанияси, йилига 110 минг АҚШ доллари тариқасида маош ва 12 минг АҚШ доллари тариқасида бонус (премия) бериш билан биринчиликни эгаллаб турибди. Ундан қизиғи эса, Google компаниясининг йиллик маоши ҳатто Apple компаниясидан ҳам кам, лекин энг катта бонусли. (Шунинг учун ҳам Эрик Шмидт, келаси йилдан барча ишчиларнинг маошини кўтаришга ваъда берибди). Аввал хабар берганимдек, агар Google компанияси маошларни оширса, у биринчиликка кўтарилиб олади. Лекин бошқа компаниялар ҳам қараб ўтиришмас! Хулоса қилиб шуни айтишим мумкинки, премиялар билан бирга дастурчилар Амриқода ойига 10 минг доллар ишлар эканлар... Яна ўша ерда ишлайдиган дастурчиларнинг фикрига кўра, ойига қариб 1500 дан 3000 гача харажат ҳам қилар эканлар.. Маълумотни бошқа ресурсга кўчиришда, муаллиф кўрсатилиши шарт! Adm1nzoda
|