Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2010 » Июнь » 17 » Концертлардаги томошалар
22:36 Концертлардаги томошалар |
Сардор Раҳимхоннинг "Сени асрагайман” деб номланган концертида саҳнага
чиққан қизнинг санъаткорнинг юзидан ҳушидан кетиб қолиши кўпчиликнинг
ғашини келтирди. Сўнгги пайтда бундай ҳолатлар концертларда модага
айланиб бораётганга ўхшайди. Озодбек Назарбеков билан ҳам шунга ўхшаш
воқеа бўлганди. Ўзини Райҳон деб танитган қиз хонандага таъна қилганди.
"Сизни деб унаштирилган йигитим мени ташлаб кетди. Ҳаммасига сиз
айбдорсиз. "Райҳон, сенга уйланаман”, деб куйламаганингизда бундай
бўлмасди”, маъносида. Ахир, бу гап кулгили-ку. Севгилисининг исми билан
бир хонанда қўшиқ куйлагани учун ташлаб кетадиган йигитлар борми? Аҳмоқ
бўлмаса, бундай қилмайди. Ахир, Ўзбекистонда Райҳон исмли қизлар қанча.
Қолаверса, Озодбек Назарбеков бу қўшиғини қизларга атаб куйламаган. У
ерда райҳон ўсимлик номи сифатида келтирилади. Буни англаш учун ортиқча
фаросат керак бўлмаса керак. Ўша қизнинг мақсади нима эди ўзи? Халқ
олдида ўзини шарманда қилишми? Ахир, бундай воқеадан сўнг одамларнинг
унга муносабати ўзгариши тайин-ку. "Фалончи концертда шундай томоша
кўрсатганди”, дейишмайдими? Қолаверса, саҳнага "тош отиш” учун
чиққан қизга микрофонни тутқазиб қўйишармиди? Қизнинг гапларига
ишонганлардан кўра шубҳа қилганлар, устидан кулганлар кўпроқ бўлгандир.
Озодбек Назарбеков учун бундай рекламанинг ҳожати борми? Ахир, уни
шундоқ ҳам ҳурмат қилишади, қўшиқларини севиб тинглашади. Бундай
уюштирилган томошалар фақат хонандаларнинг эмас, қизиқчиларнинг
дастурларида ҳам учраб турибди. Қизиқчиларнинг дастурларидан бирида
Обид Асомов "Келин-куёв” кўрсатувини ҳажв қилди. Шунда "Ҳандалак”чи
Зокир Очилдиев "совға сифатида” куёв бечоранинг устидан сув қуйиб
юборди. Мухлислар орасида ўтирган Соат Шарипов югуриб чиқиб, улар билан
тортишиб кетди... Бу манзара мириқиб кулиш учун келган мухлисларнинг
кўнглини хира қилди. Бундай томошанинг кимга кераги бор эди? Зокир
Очилдиевгами ёки Обид Асомовга? Ёки Соат Шариповгами? Бундай ҳолатлар
уларнинг обрўсига салбий таъсир қилмайдими?..”Биз буларнинг ҳаммаси
уюштирилган деб айтолмаймиз, лекин бундай ишлар концертга маза қилиб
кулиш ёки севимли санъаткорининг дилтортар қўшиқларини тинглаб
завқланиш мақсадида борган мухлиснинг ғашини келтиради. Уюштирилган ёки
уюштирилмаган томошалар, асабни бузадиган жанжалу тортишувларни кўриш
учун эмас. Концерт дастурларида шундай томоша кўрсатадиган қизлар,
агар улар чиндан ҳам ўша санъаткорнинг мухлисаси бўлса, саҳнага чиқиб
олиб концертга келган ҳамма меҳмонларнинг эътиборини тортиб, кайфиятини
бузмасдан, дилидагини ёлғиз ўзига чеккароқда айтиши, жуда бўлмаса, хат
орқали билдириши ҳам мумкин-ку. Шахсий гапларни халққа жар солиб айтиш,
томоша кўрсатиш шартмикин? Агар бу ишларни санъаткорларнинг ўзлари
уюштирган бўлишса, уларга қойил қололмаймиз. Чунки концертга
борадиганларларнинг ҳаммаси уларнинг мухлислари, ижодини ҳурмат қилгани
учун чўнтагидан пул сарфлаб, концертга чипта сотиб олади. Концертда
мазмунли дам олишига ишонади. Уларнинг ишончини сохта реклама билан
суиистеъмол қилиш, эътиборини чалғитиш, томоша билан вақтини ўғирлаш
инсофдан бўлмаса керак. Бундай бачканаликлар эл эътиборидаги
санъаткорларимизга сира-сира ярашмайди.
mega-shou
|
Категория: ШОУ-Бизнес |
Просмотров: 1034 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|