Баҳор, куз, қишнинг илк ойи — концертлар мавсуми. Бу йил куздаги
мавсумни Улуғбек Раҳматуллаевнинг шоу концерти бошлаб берди. Бу ёғига
эса концерт қўйишни ният қилган санъаткорларимиз жуда кўп. Айниқса,
ноябрь ойида концерт берадиганлар анча. Афишага назар
ташлайдиган бўлсак, октябрь ойида ўзбек санъаткорларидан Россияда
концерт берадиган санъаткорларнинг борлиги кишини қувонтиради. 23
октябрда Шаҳзода "Лужники”да, 24 октябрда эса икки маҳал "Кузьминки”
санъат уйида Озодбек Назарбеков концерт беришади. 6-7 ноябрь кунлари
Ёдгор Мирзажонов "Дунё” деб номланган концертини қўяди. Анвар Санаев
беш кунлик концерт билан мухлисларини хурсанд қилиш ниятида. 11-12-13
ноябрь кунлари эса "Қийналар қалбим” қўшиғи билан ижодга қайтган
Лоланинг "Истиқлол” санъат саройидаги концертларига гувоҳ бўлиш мумкин. Декбарь
ойида ҳам концерт берадиганлар кам эмас. Ёш хонанда Зебо, Анвар
Собиров, Собиржон Мўминов айнан шу ойда концерт беришни
режалаштиришган. Улуғбек Раҳматуллаевнинг "Капалак”и тимсолида
айтадиган бўлсак, кузги концерт мавсуми ёмон бошланмади. Аммо бу ёғи
қандай давом этаркан?