КОНЦЕРТ ОКТЯБРДА, ТЎЙ АПРЕЛДА!
Сардор Рахимхон тобора инсоний хислатлари қадрланаётган яхши санъаткор сифатида ҳурмат қозоняпти. Хушмуомаласи ва саҳна маданиятига таъриф йўқ! Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 13-14 ноябр кунлари “Истиқлол” санъат саройида янги яккахон концертини тақдим этади.
-Бу йил концертим ўзгача ўтади.Тайёргарлик катта. Саҳна декорацияларини таниқли рассом Бахтиёр Тўраев яратади. Янги қўшиқлар, Райҳон билан куйлаган “Севги ўйин эмас” дуэтим мухлисларимга ажойиб совға бўлади-дея хабар беради Сардор. Яна хонанда уйланиш учун яхши қиз излаётганини ҳам қўшимча қилди.
-29 га кириб қўйибман! Бўлди, бўйдоқликка чек қўяман! Келгуси йилнинг баҳорида, тахминан апрел ойида уйланаман, дейди Рахимхон!
|