12-13 июнь кунлари Отабек Муҳаммадзоҳиднинг "Кел, эй дунё” деб номланган янги концерти бўлиб ўтди. Концертни қизиқчи Мирзабек Холмедов олиб борди. Концертда санъаткорлардан фақатгина Отабек Муҳаммадзоҳиднинг шогирди Илҳомжон Деҳқоновгина саҳнада қўшиқ куйлади. Аммо томошабинлар залида Ғайрат Усмонов, Абдужалил Қўқонов, Қиличбек Тожиев сингари санъаткорларни учратдик. Тан олиш керакки, Отабек Муҳаммадзоҳид концертни жуда жонли ва хуш кайфиятда ўтказди. Унинг баланд пардаларда куйлаган шўх қўшиқларига ёшу қари мухлисларнинг кўпчилиги рақсга ҳам тушишди. Концерт ҳомийлари томонидан ёши улуғ онахонларга ажойиб совғалар топширилди. "Тошкент зеболари” раққосалари эса концертга ўзгача файз бағишлашди.