Главная » 2014»Май»20 » Колумбиядаги автоҳалокат оқибатида 19 нафар бола ҳалок бўлди
22:41
Колумбиядаги автоҳалокат оқибатида 19 нафар бола ҳалок бўлди
Колумбия шимолида юз берган автоҳалокат 32 кишининг умрига зомин бўлди, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги.
Фундасьон шаҳри яқинида автобус ёниб кетди. Автобусда бўлган 32 нафар йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлди, улардан 19 нафари болалар бўлган.
Автобус болаларни диний маросимдан олиб келаётган бўлиб, ҳалокат 18 май куни кундузи содир бўлган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум эмас. Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос ҳалок бўлганлар яқинларига таъзия изҳор қилди