SESHANBA, 2025.01.07, 14:43
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Октябрь » 1 » КЛУБЛАРИМИЗ ҚАЙЕРДА ХАТОГА ЙЎЛ ҚЎЙИШДИ?
16:40
КЛУБЛАРИМИЗ ҚАЙЕРДА ХАТОГА ЙЎЛ ҚЎЙИШДИ?
Футбол асабий ўйин. Жудаям асабий. Инсонни карахт аҳволга тушириб қўйиши мумкин. Бу ўйиннинг ошиғи бўлганларга фақат раҳми келади бошқаларнинг. Уларга буларни тушунтириб бўлмайди. Футбол ўйинининг асабийлиги шу қадарки, инсон ўзини унутиб қўйиши ҳам кутилади бунда.

Бугун мамлакатимиз футбол ишқибозлари худди шундоқ ҳолатдалар. Кечаги мақолаларнинг тагига ёзилган гапларни ўқиб, бир йиғлагим келди, бир кулгим. Оригинал фикрларни айтмайсизми? Футбол мажбур қилган мана шундоқ истеъдодларнинг порлаб чиқишига. Аммо ҳиссиётини жиловлай олмаганлар оғизларига келган гапни айтишибди, хайр, уларни ҳам тушунамиз. Барибир маданият борасида баъзиларда нуқсон бор. Мен ҳозир у ҳақда гапирмоқчимасман, умуман бошқа мавзуни очмоқчиман. Мавзунинг номи “Нега бундай бўляпти?” деган саволга жавоб топиш.

Кечаги охирги мақолада бу ҳақда қисқача ёзиб кетгандим. Миллий чемпионатимиз ва футболга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз ҳақидаги мақола. Бугун эса ўша фикрларимни кенгроқ ёзаман. Кенг фикрлаган маъқул барибир.

Жуда кўп мухлисларимиз алам аралаш биз журналистларни ҳам танқид қилишибди. “Духи йўқ” инсонлар сифатида баҳолашган. Кескин фикрларни билдирмаётганимизни айтишган. Қисман тўғри, аммо ҳар қандай ҳақиқат ўз ўрнида айтилсагина қадрли бўлади, деган машҳур нақл бор. Биз олий ўқув даргоҳларида айнан шу қоидага амал қилишга ўргатилганмиз. Бу қўрқоқликдан ёки порахўрликдан вужудга келадиган ҳолат эмас, балки қалам аҳлининг ҳар бир гапирган гапи, ҳар бир ёзган сатри катта ҳажмда таъсир кучига эга. Мухлис талаб қилаверади, аммо журналист халқи барибир ва барибир етти ўлчаб бир кесиши керак. Айниқса, бугунги футболимиз бирин-кетин зарбалар қабул қилаётган аянчли кунларда! Биз ўзимизни қалқон қилиб бўлса ҳам футболимизни сақлаб қолишимиз зарурлигини ҳис қилиб турибмиз.

Хуллас, мавзуга ўтай, ёшларимиз ва учта жамоамизнинг аҳволи бир илдизга бориб тақалади. Акс ҳолда, бир ҳафтанинг ўзида бир хил нарса тўртта жамоада такрорланиши амримаҳол эди. Бу гапларнинг ҳаммасини матбуотга олиб чиқишимизга кўпчилик мутахассислар қаршилар. Аммо иш пишиб, хилвиллаб қолганида, бировдан беркитадиган гаплар ҳам қолмаганини айтмоқчимиз холос.
Миллий чемпионатимизга бўлган қизиқиш юртимизда яхши бўлиши билан биргаликда, унинг қандай ўтаётганини тахминан ҳис қиладиган инсонлар жуда кўп. Жуда кўп нарса сунъий эканлиги яққол сезилиб туради. Чемпионлик учун курашаётган жамоаларнинг дербидан бошқа ўйинга бўлган муносабати жудаям паст эканлиги ҳаммага аён. Учинчи ўрин учун кечадиган баҳслардагина озгина мантиқ борлигини ҳам биламиз. Олий лигадан тушадиган жамоа барибир биринчи лигага тушмаслигига ҳам ўрганиб бўлдик. Ўртада “кучли ўнлик”дан жой олишни фахр деб биладиган ва бу натижаси учун ҳомийлар олдидаги қарзини битирдим, деб ҳисоблайдиган клублар сони 10 га яқинлигини ҳам эшитганмиз. Хуллас, миллий чемпионатимизни ва миллий футболимизга бўлган муносабатни кескин ўзгартирадиган вақт етиб келганини аниқ ва лўнда тушуниб турибмиз.

Яширишнинг кераги йўқ, миллий чемпионатимиз савияси Ривалдо ўйнаётгани билан асло ва асло ошмади. Сколари ҳам ўзига тенг рақиб бўлмаган чемпионатда ҳеч нарса қила олмайди. Ҳар қандай соҳада бир қоида бор: Бир замонда иккита бир бирига тенг келадиган олим бўлиши керак, агар у битта бўлиб қолса, уни аллома саналмайди. Нега шундай, биласизми? Чунки ҳалиги олимнинг олимлигини аниқлаб берадиган фақат бошқа олимдир. Кейин эса, ўша олимнинг ривожланишига, илмда бардавом бўлишbга хизмат қиладиган ҳам, рақобатни вужудга келтириб берадиган ҳам қарама-қарши олимдир. Демак, Сколарига рақобат ташкил қиладиган ва Сколарининг ҳақиқий мураббийлигини тасдиқлайдиган иккинчи шунга ўхшаш мутахассис бу чемпионатда зарур эди. Яна бир жиҳат шуки, Сколари бошчилик қилаётган жамоа таркибида энг кучли футболчиларнинг жойлашгани, энг яхши посбоннинг бу жамоада ҳаракат қилаётгани, миллий чемпионатимизда ғолиблик учун кураш ўлиб бўлгани охир оқибат футболчиларга салбий таъсир ўтказди. Улар “Поханг” вакиллари билан бўлган “ҳақиқат ўйини”да мағлуб бўлишди. Бу ҳақиқатни Сколари тушуниб етган бўлса керак, аммо уни бартараф этиш учун бу мураббийга миллий чемпионатда рақобатнинг ўзи йўқ эди-да...

Сколарининг футболга бўлган кучли ёндошувига тан берамиз, уни инкор қилмаймиз. Аммо у ҳам инсон эканлиги, ватандошларига бўлган муносабати бошқача эканлиги деярли ҳар доим сезилиб туради. Соф таълимотга зид бўлган бу ён босиш оқибатда ўз сўзини айтди. Рамосу Викторлар қайта қайта ўйинларда панд бераётгани фикримизга асос бўла олади. Уларнинг бу ҳолатга тушиб қолганига миллий чемпионатда жудаям эркатой бўлиб тўп суришлари сабабдир. Уйда боланинг юзига-вақти вақти билан секин уриб қўйилмаса, бола қурғур каттаргани сари эркатой ўсиб, бир куни катта мусибат олиб келиши бор гап бўлганидек, бразилиялик легионерларнинг чемпионатимиздаги эркатой ҳаракатлари чет элга чиқилганда ўтмади. Ўтказишмади, қўйишди...

“Пахтакор”ни гапирмасак ҳам бўлади, азизлар! Саудия заминида қабул қилинган тўртта тўпдан ташқари масхараларча қилинган ҳаракатлар ҳар қандай одамнинг кўзини ёшлайди. Бу нарсалар ҳам чемпионатимизнинг ҳолатини белгилаб беришга хизмат қилмоқда. “Нефтчи”нинг ўйини ҳам шундай. Биз фарғоналиклар ҳақида кўп ҳам гапирмаймиз, чунки сайтимизда фикр билдирадиган мухлисларнинг кўплари журналистларни Фарғона футболига қарши, деб ҳисоблашади. Гўёки водий футболини синдириш йўли билан пойтахт футболини кўтаришмоқчи, деб ўйлашади. Аслида, бу гаплар бутунлай ёлғон ва туҳматдир. Биз Мисрда туриб, ҳар қайси жамоамиз енгилганини эшитиб бир хил хафа бўлдик. Айниқса, Саркисяннинг бугунги оғир ҳолати, водий футболининг бугунги инқирозий вазиятида бошқаларга қараганда уларнинг ғалабаси кераклироқ эканлигини таъкидладик. Мухлислар эса хаёлларига келган фикрларни тахлаб ташлашган. Бировга айб қўяётганда, ўша айбнинг мавжудлиги борасида ҳам ўйлаб кўриш керак.

Катта бир силкиниш содир бўлади, деган умиддамиз. Бу силкиниш албатта ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг содир бўлиши лозим. Чунки охирги умидимиз бўлган ёшларимиз эртага учинчи ўйинларини ўтказишади. Дарвоқе, шу ерда айтиб кетай, Уругвай билан бўлган ўйиндан кейинги мақолаларимиздаги баъзи кескин жойлари термамизнинг ёш вакилларига озгина қаттиқроқ таъсир қилганини эшитдик. Тўғриси, агар бошқалар бўлганида, қаттиқ талаб қилишганида ҳам фикримиздан қайтмасдик, ҳозир ёшларимизни билиб, ҳис қилиб турганимиз учун бу нарсаларга унча эътибор бермасликларини сўрардик. Ҳа, журналист халқи шунақароқ бўлади. Бугун мақтайди, эртага танқид қилади. Шунинг учун ҳам у жамиятга зарур, вазиятга қарамасдан тўғрисини айтиб тургани учун ҳам унга диплом беришган.

Ҳурматли, ёшларимиз! Биз сизларни қўллаб қувватлашда давом этамиз. Бизнинг мақолаларимиз руҳингизни синдирган бўлса, умуман ранжиманг! Бу аслида тўппа тўғри гаплар, аммо ўйиндан кейинги ҳолатда жаҳл аралаш айтилган сўзлардир. Сизга ишонганимиздан, сизни яхши кўрганимиздан, бор умидлар сизга қаратилганидан, шу гапларимиз таъсир қилиб сизни уйғотиб юборишидан умид қилган ҳолда ёзгандик ўша сўзларни. Тескарисига таъсир қилмасин, Худо асрасин! Биз сиз билан биргамиз, футболимизнинг охирги ришталари сизнинг инглизларга қарши ўйинингизга қараб қолган. Эътибор берманг, бир мухлиснинг аччиқ аралаш гапирган гаплари сифатида қабул қилинг!

Аҳмад ака, сиз ҳам! Қўлингиздан келган ишни қиляпсиз, кўряпмиз. Биз термамизга ўртоқлик ўйинларини ўтказиб бериш борасидаги гапларимизни сиз орқали мутасаддиларга етказмоқчи эдик. Сиз бу ерда умуман алоқадор эмассиз. Сизнинг дардларингизни билган ҳолда айтиш истагида эдик холос. Икки кун ичида ўзбек футболининг даражаси жуда тушиб кетди, уни ҳеч бўлмаса шу даражасида ушлаб қолиш сизларнинг қўлингизда! Йигитларга етказиб қўйинг, Қоҳирадаги мухлислару журналистлар аслида сизлар билан бирга яшашмоқда, биз қандайдир кирларни кавлагани келмаганмиз бу ерга, балки сизлар билан ёруғ юз билан қайтиш учун келганмиз. Миллий чемпионатнинг аламли муаммолари билан эса боргач гаплашамиз. Ҳозир сизни фақат ва фақат Англия билан бўладиган ўйин қизиқтирсин. Гап эгасини топиб олади, Аҳмад ака, хотиржам тайёрланаверинг, биз сиз билан биргамиз! Бу гапларимни қасам ичиб ҳам айта оламан. Мақоламни тугатаётганда эса дилимга тугиб қўйган бир мулоҳазамни айтиб кетсам: Ўша силкинишда ҳамма иштирок этиши керак! Ҳеч ким четда қолмаслиги зарур. Етиб келдик, етиб келяпмиз, орқага суриладиган жой ҳам қолмади...
manba.uff.uz

Категория: Новости Футбола | Просмотров: 788 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz